Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари ёш йигитни куч билан хизмат машинасига ўтирғизаётгани акс этган видео тарқалди, кадрларда ходимлардан бири фуқаронинг бошига ургани кўринган.Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Маълум бўлишича, ҳолат 11-апрел куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳрида рўй берган.
Ўша куни ЙПХ ходимлари давлат рақам белгисисиз, ноқонуний равишда «мигалка» ўрнатиб, уларни ёқиб олган Спарк автомашинасига тўхташ ишорасини берган.
Ҳайдовчи ходимларнинг кўрсатмасига амал қилмасдан, ҳаракатини давом эттирган. У бир неча бор светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай ҳаракатланиб, ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
🇺🇿 @PROKURATURA_UZ - КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ