Фильтр публикаций


Ичиб олиб ролга ўтирасан ва 3 та одамни ўлимига сабабчи бўласан, натижада 6 йилга қамоққа олинасан.

Аввал ҳам айтганман, Ўзбекистон машинаси бор террорчилар учун — жаннат. 17 кишини босиб кетмайсанми, узоғи 3-4 йилда чиқиб келасан.

Аслида ичиб олиб инсон умрига зомин бўладиган ЙТҲ содир қилиниши, бу шунчаки ЙТҲ учун эмас, қотиллик сифатида жазоланиши керак. Ичиб олиб ролга ўтиряптими бу қасддан амалга оширилаётган иш ва бунинг натижасида одам ўлса, у ҳам қасддан одам ўлдирилиши сифатида кўрилиши шарт.

Халқни косасини рангини аниқшаш билан шуғулланадиган депутатларимиз ҳам бу мавзуга келганда жим бўлиб қолишади.


Сўнгги вақтларда жуда кўп пиар қилинган “Яшамоқ”ни ўқидим. Тўғрироғи охиригача ўқий олмадим.

Ўзимни мажбурлаб 60 фоизини ўқидим ва китобни хонанинг узоқ бурчагига отдим.

Асарни ҳеч кимга тавсия қилмайман. Йўқ, балки ўз жонингизга қасд қилмоқчи бўлиб юрган бўлсангиз ва сизга озгина журъат етишмаётган бўлса, билмадим, балки сизга мос келар. Лекин бу романни пул беришса ҳам мақтамаган бўлардим.

У бошидан охиригача (ҳар қалай мен ўқиган жойигача) дард ҳақида ёзилган. Асар қаҳрамонлари нафақат кетма-кет ўлишади, балки улар азобланиб, хўрланиб ўлдирилади муаллиф томонидан. Унинг номини “Яшамоқ” эмас “Хўрланиш” деб аташ мақсадга мувофиқроқ бўларди чамамда.

Зулфиқор Мусоқов қайсидир подкастда “Груз 200” фильмини танқид қилганди. Режиссёр ўшанда асар бунчалик оғир бўлиши керакмас, одам дам оламан деб кино кўрганда уни депрессияга тушишига сабаб бўладиган даражада хўрлаш керакмас деганди. Ўша гапларни бу китобга нисбатан ишлатса ҳам бўлаверади.

Ремаркнинг асарлаида ҳам қаҳрамонлар кўп ўлади. Достоевский ҳам уларни кўп ўлдирган. Бироқ улар буни қандай услубда бизга етказишган бу бошқа даража. Асар қаҳрамонлари вафот этганда ҳатто енгил тортган ҳолларимиз ҳам бўлган. Лекин, Юй Хуа буни ошириб юборгандек. Фарзанд туғилди, у умри давомида хўрликда яшади ва ҳудди шундай хўрликда ўлиб кетди. Тўғри, биламан, ҳаёт шафқатсиз, лекин ҳаётда ҳам қувончли онлар, қанақадир бахтли даврлар бўлади. Муаллиф эса дунёдаги барча дардни топиб келиб битта оилага бириктирган. Бу ўқувчига нисбатан хурматсизлик. Агар мазохист бўлсангиз ва сизга навбатдаги доза керак бўлса, мархамат ўқишингиз мумкин. Лекин, эхтиёт бўлинг, меъёрдан ортиқ Юй Хуани ўқиш соғлиғингизга жиддий зарар келтириши мумкин.

#ўқишга_нимадир


Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ўз биноларининг олди томондаги эшигини жамоатчилик ва ҳатто ўз ходимлари учун ҳам очиб қўйилишини бемалол охирзамон аломатларига қўшса ҳам бўлаверади.

Ишонинг, бунақаси ҳеч қачон содир бўлмайди. Эски Ўзбекистонда ҳам бўлмаган, Янги Ўзбекистонда ҳам бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан Яп-янги Ўзбекистонда ҳам, Слишком Янги Ўзбекистонларда ҳам бўлмайди.


"Маъно" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Ўзбекистонда “хорижий агентлар” қонуни қабул қилиш кераклиги ҳақида гапирибди.

Жаноби олийларининг бунга асоси ҳам ўрисларни асоси билан бир хил: хорижлик душманлар суверенитетимизга хавф туғдириши мумкинлиги…

Қизиқ томони нимада биласизларми? Абсурд шундаки, агар бу қонун қабул қилинса биринчи ўринда мана шу нодавлат нотижорат ташкилот хориж агенти сифатида тан олиниши керак. Мен бу ташаббуслар марказининг (абсурд ташаббуслар деб атаса ҳам бўлаверади) молиявий манбааларини билмайман, лекин 99 фоизга аминман улар қанақадир хориж фондлари орқали молиялаштирилишига. Айнан қайси давлат фондлари молиялаштирилиши мумкинлигини битта уринишда топишга ҳаракат қилиб кўринг.


Дунёнинг иккинчи армияси ҳақида.


Тепадагилар қанақадир акция бошлашган кўринади.

Муҳаббат вазирлигини очиб, севги учун солиқ қўйиш керак. Мехр-муҳаббат учун солиқ ўйлаб топиш керак. Бекорга 37 миллион одам пул тўламасдан бир-бирини севиб юрибди.

Депутатлардан бу борада жўяли таклифлар кутиб қоламиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Билимсизлик — кучдир

Одамларга пичоқ тираб ичидаги касалини йўқотворадиган янги табиб пайдо бўлибди. Бу табибни монополияга қарши курашга жалб қилиш керак.


Адолатни таъминлаши керак бўлган шахс:)


“Бунақаси ҳатто эски Ўзбекистонда ҳам бўлмаган” рукнига оид навбатдаги янгилик.

Маҳаллий табиркорларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида 3-4 та эркатойни бизнесини монополияга айлантириб бериш учун хизмат қиладиган навбатдаги қарор. Албатта агар рост бўлса.

Қочаман десанг уёқда Трамп дегани ҳаммани қувишни бошлади:)


Донни Браско: Менинг мафия ичидаги сирли ҳаётим’ китобини тугатдим.

Асар ФҚБ агенти Жозеф Пистоне томонидан 1988 йилда ёзилган. У 1976 йилдан 1982 йилгача мафия ичида агент бўлиб яшаб келган. Айнан у туфайли АҚШдаги 200га яқин мафия аъзоси қамоққа олинган. Айнан у ФҚБ таркибида бўла туриб мафиянинг обрўли аъзоларидан бирига айлана олган, “оила” таркибига кириш учун биринчи рақамли номзод бўлган.

Агентнинг ҳикояси жуда ҳам қизиқарли қилиб ёзилган. Уни ўқигандан сўнг мафия қанақа тузилиши, унинг таркиби, унинг қонун-қоидалари, улар амал қиладиган ёзилмаган кодексларгача тушунча ҳосил қиламиз. Агентнинг ўта завфли саргузаштлари, унинг якуни қандай тугашига бўлган интригани чўққига олиб чиқади.

Шубҳасиз бу асар мафия деган ташкилотга қизиқувчилар учун хазинага тенг топилма. Айниқса италияликлар асос солган жиноий гуруҳларни ўрганиш бўйича қўлланма бўла олади. Шу билан бирга АҚШ федераллари ва мафия ўртасидаги жанглар, ҳукуматни мафияга қарши кураш услублари яхши очиб берилган асарда.

Бу асар асосида фильм ҳам суратга олинган — Донни Браско. Лекин айтиш мумкинки, бу воқеаларни битта фильмга сиғдириш имконсиз эди, бу воқеалар учун узундан-уўоқ давом этадиган сериал суратга олиш мақсадга мувофиқ.

Мафия Донни Браскони боши учун ўша пайтларда 500 минг доллар мукофот эълон қилди, уни ўлдириш учун катта массштабли ишларни бошлади. Бироқ суд тугагач улар тушуниб етди, аслида Донни Браско ФҚБ агенти эди ва у ўз ишини профессионал даражада амалга оширди. У душман, лекин ҳурматга лойиқ душман. Агар у қилган ишни мафиянинг ичидан чиққан одам қилганида, бу энди кечириб бўлмас даражадаги сотқинлик эди ва уни ўлдирмаганча қўйишмасди.

#ўқишга_нимадир


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенинг солиқларингдан маош оладиган давлат ишчилари, усизам миллионлар эвазига тўйма-тўй юриб, ҳатто сенчалик ҳам давлатга солиқ тўламайдиган отарчиларнинг тансоқчиси вазифасини бажариши сал ғалатимасми?


Сигмачилар бу сафар подкастига Фируз Аллаеани чақирибди. Аллаевнинг айтишича, бу йил улар Дюна ва Шантарам ккби асарларни ўзбек тилида чиқаришни режалаштиришмоқда экан.

Шантарамни ўқиган одам сифатида жудаям тавсия қиламан. Автралиядаги қамоқхонадан қочиб Ҳиндистонга бориб қолган эркак ҳақида ўта қизиқарли китоб. Саргузаштларга бой, Ҳиндистонни биз билмаган ракурсдан кўриш имконини берадиган асар.

Асар асосида суратга олинган сериал муваффақиятсиз чиқди ва бир мавсумдан сўнг ёпилди. Қизиқарли нимадир ўқимоқчи бўлсангиз, албатта шу китобни ўқинг.

Айтмоқчи, подкастни қўринглар, ўзбек зиёлиларидан тортиб, машҳур ёзувчиларимизгача майда-чуйда ғиштлар отилган:)

#ўқишга_нимадир

https://youtu.be/ZbDSgeNMhWw?si=SLrJB4TUyozj9qy1


Ўзбекча "беспредел" қанақа бўлади деб сўрашса, шу воқеани сўзлаб беринг

Фарғонада 20 ёшли йигит амакисини BYD русумли машинасини тегишли хужжатларсиз ҳайдаб кетмоқда. Уни йўлда ДАН ходими тўхтатяпти ва хужжатлар йўқлигини аниқлаб, ролга ўзи ўтиряпти. ДАН ходими машинани жарима майдончаси томонга ҳайдаб кетмоқда ва унинг ўзи ҳам катта эҳтимол тезликни ошириб қоидаларни бузмоқда. Бу вақтда унинг йўлидан вояга етмаган йигитча (албатта унда ҳам ҳеч қанақа гувоҳонма бўлмаган) устозининг руҳсати билан унинг Damas русумли машинасини ҳайдаб чиқиб келмоқда. Вояга етмаган йигитнинг айби билан ЙТҲ содир бўлмоқда ва йигитнинг ўзи касалхонада вафот этмоқда.

Устоз шогирди вояга етмаган бўлса ҳам машинасини бериб юборяпти.
Амаки жиянини хужжати бўлмаса ҳам машинани бериб юборяпти.
Уни машинасига ўтирган ДАН ходими эса, машинани белгиланган тезликдан баланд ҳайдамоқда.


Кўчаларимиздаги беспредел ҳақида Тарантино кино ишласа ҳам бўлади.


Россияда туғилиш сони кўпайтириш мақсадида мактаб дискотекларини қайтариш таклиф қилинмоқда экан.

Бу таклифни таълим вазирлигидаги мансабдор шахс айтган. Унинг фикрича ёшлар орасида романтика йўқолиб кетмоқда, буни қайтариш учун шароитлар яратиш керак. Ёшлар ўртасида оила қуришлар сонини кўпайтириш керак ва шу мақсадда дискотека ва бошқа кўнгилочар тадбирларни мактабларга қайтариш зарур деб ҳисобламоқда амалдор.

Балки бунақа сунъий чораларни кўрмасдан, шунчаки, яқин келажакдаги украиналик фермерлар ҳосили учун ўғит вазифасини бажаришга маҳкум рус эркакларини ватанга қайтариш керакдир? Афсуски бу ҳақида ҳеч қайси амалдор гапирмайди, натижада юқоридаги каби абсурд таклифлар пайдо бўлиши кўпаяверади. Тупизм.


АҚШ 1,5 миллион ноқонуний иммигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштиряпти экан.

Энг қизиғи, рўйхатда мавжуд бўлмаган давлатлар 337 нафар СССР ва 845 нафар Югославия фуқаролари ҳам бор. Рўйхатни тузган одам камида 34 йилга адашганини кимдир унга айтиши керак.

Ўзбекистонга ҳайдалиши аниқ бўлганлар эса 975 нафарни ташкил қиларкан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Твиттерда уч кундан бери мана шу мавзу муҳокама бўлмоқда. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек шахмат мусобақасида ўзининг рақибаси, ҳиндистонлик қизнинг кўришиш учун узатган қўлини олмади. Бу воқеа нафақат Ўзбекистонликлар орасида, балки бутун дунёдаги твиттерчилар орасида муҳокама бўлди. 99 фоиз одам уни сўккан ва ҳақоратлаган. Энг камида фаросатсизликда айблаган.

Воқеадан бироз ўтиб Нодирбек ўзининг твиттердаги аккаунтида бунинг ёмон томони йўқлигини, у диний мотивлари туфайли бегона аёлнинг қўлини олмаганини айтган. Бироқ тармоқ фойдаланувчилари унга бир ҳафта олдин бошқа мусобақада бошқа бир спортчи қизга қўл узатган суратини топиб келишган. Шундан сўнг Нодирбек твиттер аккаунтини ўчириб ташлаган.

Нима ҳам дердик, яхши шахматчи бўлиш учун ақлли бўлиш керак. Бироқ яхши шахматчи бўлиш учун фаросатли бўлиш шарт эмас экан.

Айтмоқчи, Нодирбек оқ доначаларда ўйнаганига қарамай ютқазибди ўша ўйинда. Карма.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугунга интернет етарли бўлди.


Маҳаллийлаштирилган маркетингча юриш ҳақида

Кўринишидан 2025 йил халқни устидан кулиш йили деб эълон қилинган кўринади. Ҳар ҳолда ҳеч бир ташкилот бу борада бир-биридан қолиб кетмасдан ҳаракат қилаётгандек.

Куни кеча "Халқнинг устидан кулиш" яширин акциясига Uzbekistan Airways ҳам қўшилибди. Компания ўзининг 33 йиллиги муносабати билан барча чипталарга 30 фоизлик чегирма эълон қилганини маълум қилди. Эълон қилганда ҳам бутун тармоқ орқали, жуда кенг тарзда буни амалга оширди. Бироқ маълум бўлишича, бу навбатдаги ёлғон экан.

Компания чипталарга 30 фоизлик чегирма қилишидан аввал уларнинг нархини яхшигина кўтариб олган. Натижада ҳеч қанақа чегирма бўлмаган, буни компаниянинг тармоқлардаги аккаунтлари остидаги изоҳлардан кўриш мумкин. Аксарият фойдаланувчилар компанияга бойкот эълон қилишни таклиф қилишмоқда.

Бу нафақат оддий ёлғон, бу мижозлар устидан кулиш. Бу ҳурматсизлик ва бу ишни давлат ташкилотлари уялмасдан амалга оширишмоқда.


CNN канали Ибн Синони ўзбек олими деб кўрсатгани учун тожикларни жахли чиқибди. Тожикистонлик амалдор буни салкам ҳақоратга яқин нарсага тенглаган ва тожик тарихчиларига муносиб жавоб беришларини тавсия қилган.

Шу хабарни ўқидим ва ҳаёлимга Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романи келди. Хотира рашки деган нарса ҳақида ёзилади ўша китобда. Ўлган одамнинг хотирасини ўзгалардан қизғониш дегани бу нарса. Яъни, сизнинг ўлиб кетган яқин қариндошингизни, кунлардан бир кун келиб битта еттиёт бегона менинг яқиним эди деб турса жахлингиз чиқаркан. Ўлиб кетган яқинингизни хотирасини ҳам қизғонар экансиз.

Худди шу нарса тепадаги ҳодисага ҳам мос келади. Ибн Синони кимга тегишлилиги энди ҳеч нарсани англатмайди. Ёки бўлмасам Амир Темурнинг ҳам қаерданлиги бизни обрўли миллатга айлантириб қўймайди.

Одамлар Ибн Синонинг тожик бўлгани учун тожикларни хурмат қилишмайди, одамлар тирик тожикларга қараб халққа баҳо беради. Бу ўзбекларга ҳам ва умуман барча миллатларга тегишли нарса.

Сизларни ваколатинглар доирасида бўлган нарса эса битта нарса эди ва сиз уни бажармадингиз. Сизлар на янги Ибн Синони чиқардинглар, на янги Навоийни. Ўз вазифаларингни бажармай ўлган одамларни рашк қилиб, шаллақилик қилишни тўхтатсаларинг, камроқ кулгига қолардинглар.


Бу одамни битта камерада муддати тугагунча ўзи билан ўзини ёлғиз қолдириш керак.

Показано 20 последних публикаций.