ЭСТЕР


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Худонинг қизлари учун канал

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Hayot karvoni
Тўлиқ ишониб топширинг

📎 Барча ташвиш ва шубҳаларингизни Худога топширинг, Унинг ҳикматига суянинг.

📖 “Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.”
(1 Бутрус 5:7)

[🤝] - Қиламан!
[❤️] - Ҳарaкaт қиламан!
[🫡] - Бажарилди!
[🙈] - Қийин!


Репост из: Куч - фикрлашда!
🌳🌳🌳🌳🌳🌳🌳

💬 Агар сиз фарзандингизга яқинларини севишни ўргатмасангиз, келажакда у фақат ўзини севади.

🌳🌳🌳🌳🌳🌳🌳
✍️ Эстер
@kuch_fikrlashda




Азизам Эстер!

Келинг, шу бугун бошқалар учун қайғурамиз.

"Азиз Муқаддас Руҳ, Сендан сўрайман, айни пайтда қийин, касал ёки хафа бўлган, яраланган ва ҳаёт муаммоларининг ўзаро боғлиқлигидан қандай қутулишни билмаётган ҳар бир кишига тегингин!
Уларга барака бергин, ҳимоя қилгин ва қутқариб олгин, янгидан дунёга келтиргин, уларга Худонинг юрагини бергин ва барча яхши ниятларини амалга оширгин! Омин!"

"Самовий Отамиз, Сенинг Исминг муқаддас бўлсин, Сенинг иноятинг келсин, Сенинг ироданг амалга ошсин!
Ҳамма нарсани енгиб, зарбаларга қарши тура олиши учун ... ни Ўз кучинг билан тўлдир!
Титраётган тиззаларини мустаҳкамла ва тикла. Омин!"

"Муборак Исо Масиҳ, Муқаддас Қонинг ҳозирдан бошлаб ... ни ҳимоя қилсин, озод қилсин, қопласин ва эгаллаб олсин! Омин!"

Азизам Эстер!
Худонинг марҳаматлари сиз азизларга ёр бўлсин!
Худо сизни доимо севади ва У сиздан доимо рози ва миннатдор бўлади!
Шоҳлар Шоҳининг тинчлиги, раҳм-шафқати ва марҳамати ҳар бирингиз билан бўлсин!
Омин!

👸
@princess_Ester


Репост из: Hayot Nafasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исо сизнинг ўрнингизга қурбон бўлгани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

#MuqaddasKitobSahifalari

Instagram | Facebook | Youtube | VK


Азизам Эстер!

Худо чақирувини бажаришга қатъий интиляпсизми?

Бу йилнинг қолган охирги дақиқасигача ғалабада яшашингизга ёрдам бериш учун Муқаддас Руҳдан сўранг!

Қайта-қайта қолдирган орзуингизга эришиш учун имон қадамини қўйинг.
Исо сиз учун тайёрлаган ажойиб келажак учун юрагингизни очинг.

Муқаддас Руҳнинг кучи сизга муваффақиятсизликларни тиклашга ва шу йил бошида ўзингиз учун қабул қилган қарорларингизни амалга ошириш учун йўқолган вақтни қайтаришга ёрдам беради.

🏆Худо билан ҳеч нарса имконсиз эмас, шунинг учун Худонинг мўъжизавий кучига бўлган ишончингизни жасорат билан эътироф этинг ва сизни кутаётган ғалабага интилинг!

🙌"Мени мустаҳкамлайдиган Исо Масиҳда ҳамма нарсани қила оламан" (Фил. 4:13)

👸 @princess_Ester


Репост из: NON


Репост из: NON
#ЭътирофМашқи

Мен донолик ва руҳий тушунчада Худонинг Каломи билими билан тўлиб-тошганман, деб эътироф этаман! Менинг юрагим ҳар куни билим учун очиқ; шунинг учун Худонинг Каломи ҳаётимда шарафни келтириб чиқариб, кучли устунликка эга бўлмоқда.

Менинг ғалабамга шубҳа йўқ. Исо Масиҳ ўлими ва тирилишининг марҳамати ҳамда натижалари ҳаётимда кўринарли ҳолатдадир. Мен Худонинг ер юзидаги давомчисиман, Муқаддас Руҳнинг кучи мендадир, У менда тўлиғича ҳаракатланмоқда.

Мен келганимда юклар ечилади, бўйинтуруқлар йўқ қилинади. Мен Худони олиб юрувчи ва абадий ҳақиқатларни тарқатувчи идишман. Мен мўл-кўл иноят ва солиҳлик инъомига эга бўлдим. Бу дунёнинг емирувчи таъсирлари: касалликлар, муҳтожликлар ва бошқа черагаловчи нарсаларга қарамасдан, ҳаётда шоҳлик қилмоқдаман.

Юрагимдаги Калом билими орқали Худонинг инояти ҳаётимда кўпаймоқда. Мен инсондан ҳам буюкман, менда комиллик руҳи ҳаракатланмоқда. Мен илоҳийликнинг шарафи, донолиги ва устунлигини намоён қилиб, табиий ҳаётда ғайритабиий тарзда яшамоқдаман. Мен Худованд билан бирлашдим ва У билан ажралмас ҳолатда бўлиб, руҳимга хос тарзда Унинг солиҳлик меваларини келтирмоқдаман.

Мен бекаму кўстман, менинг ҳаётим яхши суғорилган дарахт кабидир. Мен сермаҳсул ва ҳосилдорман; мен ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида ривожланишга эришмоқдаман. Мен Масиҳда комилман, ҳаётимнинг ҳар бир қирраси баркамоликка етишган.

Руҳ мени йўналтирмоқда ва Отамнинг иродасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширишга илҳомлантирмоқда; у ҳаракатлар менинг ўсишимни, ривожланишимни ва марҳаматланишимни кафолатлайди. Худога шукур. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

@Rhapsody_of_realities_Uzb






Репост из: Куч - фикрлашда!
🌳🌳🌳🌳🌳🌳🌳

💬 Сизнинг фикрлаш тарзингиз ўзгариши билан бир қаторда, гапириш тарзингиз ҳам ўзгаради.

Демакки, ҳаётингиз тарзи ҳам ўзгаришни бошлайди!

🌳🌳🌳🌳🌳🌳🌳
✍️ ЖойсМайер
@kuch_fikrlashda


Азизам Эстер!

Кетрин Кулманнинг айтишича, сиз қанчалик кўп ўссангиз, Худо сиздан шунчалик кўп нарсани талаб қилади.

Кетрин Кулман бир пайтлар Исо ўтиб кетаётганда тиз чўккан уч киши ҳақида ажойиб тушини баҳам кўрди.
У тушида Раббий уч кишининг ёнидан ўтаётганини кўрди.
У биринчисини қучоқлади, иккинчисига тегинди, учинчисини ёнидан эса шунчаки ўтиб кетди.

Шундай қилиб, Кетрин Раббийга деди:
"Раббим, бу туш нимани англатади? Тушимда биринчи одамни қандай қучоқлаганингни кўрдим. Иккинчисини елкасини силаб, учинчисига эса қарамай ўтиб кетдинг."

Раббийнинг сўзларига кўра, биринчиси заиф эди. Иккинчиси тушкунликка тушиб қолган, учинчиси эса кучли эди.

Дўстим, агар Раббим сизни қучоқламаса ва сизга тегинмаса, демак сиз кучлисиз.
Агар сиз ҳар доим бирор ҳис-туйғулар таъсирида яшаётган бўлсангиз, демак сиз заифсиз.
Сиз заифсиз.
Сиз танавий ҳис-туйғуларни сўрашни тўхтатишингиз керак.
Сиз ўсишингиз керак.
Сиз кимлигингизни билишингиз керак.

Сиз ёш бола каби бўлишни тўхтатинг.

Пастор Бенни Хинн
👸
@princess_Ester


Репост из: NON


Репост из: NON
#ЭътирофМашқи

Мен - танланган насл, руҳоний шоҳ, Худо учун муқаддас ва ўзгача хазинаман деб эътироф этаман. Мен Руҳ ҳокимияти остида ҳаётни бошқариш учун туғилганман. Ўз сўзларим билан руҳий оламда ўзгаришлар келтириб чиқараман ва бугун вазиятлар билан ҳолатларни Худонинг режасига мувофиқлаштираман.

Мен солиҳлик дарахтиман, Худонинг экиниман. Мен Масиҳдаман, йўлимда учраётган барча синовларни, вазифаларни нон деб биламан. Ҳеч қандай куч мени мувозанатдан чиқара олмайди ва устимдан ғалаба қозона олмайди, чунки менда яшаётган бу дунёдагидан устун.

Мен ғолибдан ҳам ортиқман. Само ва илоҳийлик кучлари менга яхшилик бўлиш учун ишламоқдалигини билган ҳолда комил ишонч билан яшамоқдаман. Қарши шамол қанчалик кучли бўлмасин, ҳаётим тебранмас, чунки мен Масиҳда чуқур илдиз отганман. Мен ҳеч қачон ютказмайман ёки манфаатсиз қолмайман, чунки Муқаддас Руҳ менда Ўзига маскан яратган.

Худонинг шарафи устимда ва мен уни ҳар жойда намоён қилмоқдаман. Худонинг кучи, гўзаллиги ва устунлиги руҳимда; мен орқали Унинг солиҳлиги мустаҳкамланмоқда ва Унинг иноят ҳамда севгиси инсонларга очилмоқда.

Бугун ва доимо мени зулматдан шарафга даъват этган Зотнинг мўъжизали ишларини ва мукаммаллигини намоён қилмоқдаман! Мен кимлигимни биламан; мен Иброҳим наслиман! Дунё менга тегишли. Менда яшаётган Буюк Зотнинг кучи билан вазиятлар устидан шоҳлик ва ҳокимлик қилмоқдаман! У менинг руҳим, танам ва жонимда яшамоқда!

Мен учун йиқилиш йўқ, йўлимда ютказиш йўқ; мен шарафдан шараф сари, ғалабадан ғалаба сари кетмоқдаман. Худога шукур. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

@Rhapsody_of_realities_Uzb






Репост из: DilkashRadio
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Омин❤️🙏🙌

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio


Репост из: NUR YOSHLARI
Мисол учун, биринчи куни югуринг, иккинчи куни – воллейбол ёки баскетбол ўйнанг,  учинчи куни – имкониятингиз бўлса сузишга боринг. Машғулотларни мажбурият сифатида эмас, хобби, қизиқиш сифатида қабул қилинг.  Шунда бир неча ҳафта ўтгач, жисмоний машқларга муносабатингиз яхши томонга ўзгарганини пайқайсиз.

Ш: Эзгу ишлар қилишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздагиларни хурсанд қилган пайтингизда беихтиёр сиз ҳам бахтли бўласиз. Инсонларни мақтанг. Атрофдагиларни бахтли қилсангиз, ўзингизни ҳам яхшироқ ҳис қиласиз. Айниқса, ғамҳўрлик қиладиган, сиз учун муҳим бўлган инсонларга ёқимли сўзлар гапиринг. Бахт юқумли нарса. Миннатдор эканлигингизни кўрсатинг. Агар КИМДИР ишини яхши бажараётганини кўрсангиз, эътибор беринг ва унга ишини яхши бажарётганини айтинг. Шунда унинг ҳам, сизнинг ҳам кайфиятингиз кўтарилади.

Ж: Тез-тез ва кўпроқ кулинг. Кулганингизда танангиз эндорфин, яъни бахт гормонларини ишлаб чиқаради. Табассум қилсангиз ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз, шунда одамлар ҳам сизга жавобан табассум қилади. Атрофдагиларга эътиборли бўлинг. Ўйлаб кўринг, атрофдагилар ёки дўстларингиз билан суҳбатлашгандан кейин қандай ҳолатда бўласиз? Улардан баъзилари ҳаётингизга салбий нарсалар олиб келмаяптими? Ишлашингизга, муваффвқиятга эришишингизга ҳалақит бериб, сизни пастга тортмаяптими?  Пессимистик ва салбий кайфиятдаги одамлар билан бирга ҳеч ким бахтли бўлмайди. Шунинг учун сизни рағбатлантирадиган ва руҳлантирадиган одамлар билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

Ш: Маънавий жиҳатдан ўсинг. Олдингизга мақсадлар қўйинг. Ҳозир гап фақат иш ҳақида эмас. Мансаб ютуқлари ҳам муҳим аҳамиятга эга, лекин ҳаётимиз фақат ишдан иборат эмас-ку. Ўзингизни ва оилангизни қандай қилиб янада бахтли қилиш мумкинлиги ҳақида ўйланиб, янги ғоялар устида ишлашни бошланг. Бу дунё учун қандай яхшилик қила оласиз? Етук шахс бўлиш учун олдингизга мақсадлар қўйинг.

Ж: Борига шукур қилинг. Сиз бутун ҳаётингиз давомида нимагадир эга бўлишни истайверасиз. Шунинг учун муҳими орзуларингиз ва мақсадларингиз сари ҳаракат қилинг, агар баъзиларини амалга ошира олмасангиз ташвишланишга ҳожат йўқ. Ўз устингизда ишланг. Билингки, сизда бор айрим нарсалар бошқа одамларда йўқ, лекин улар барибир ўзларини бахтли ҳисоблайди. Агар сиз ҳар куни борига шукур қилиб яшасангиз ҳаётингизни кўпроқ қадрлайсиз. Ёдда тутинг, хаммаси ўтиб кетади. Ҳаётда қийинчиликлар ва омадсизликларга дуч келиб, ғам-қайғуга ботишингиз мумкин. Буларнинг ҳаммасидан халос бўлиб олға ҳаракат қилиш қийин бўлиши мумкин, лекин унутманг, ҳаммаси ўтиб кетади ва тез орада сиз бу муваффақиятсизликлар ҳақида унутасиз. Қийин кунлар келганда ана шу ҳақда эсланг. Сизга яшаш имконияти бир мартагина берилади. Шунинг учун имкон қадар яхшироқ яшашга ҳаракат қилинг.

Ш: Азиз тингловчилар, бахт моддий нарсаларда эмаслигини яна бир бор такрорлаб ўтамиз. Биз юқорида берган маслаҳатлар сизга бахтли бўлишга ёрдам беради. Лекин ҳақиқий бахтни биз Худованднинг ҳузурида топамиз. Фақат Унинг ҳузурида ҳотиржам бўла оламиз. Балки сиз ўзингизни бахтсиз деб ҳисобларсиз? Лекин менга ишонинг, сиз жуда бахтлисиз! Биласизми, нима учун? Чунки Исо Масиҳ сизни севади. Ҳеч ким сизни севмагандай севади. Шунингдек, Масиҳ абадий сиз билан бирга бўлиш учун сизга абадий ҳаёт совға қилган. Энг асосийси, мана шу ҳақиқатга ва бахтли эканингизга ишонинг. Бунда Худованд сизга ёр бўлсин!

Instagram || Telegram


Репост из: NUR YOSHLARI
🔺♦️🔺🔺🔺♦️🔺🔺

Ш: Ж, бахт беганда нимани тушунасиз?

Ж: Мен учун бахт ҳар куни соғ-омон уйғонганим, ота-онамнинг соғлиги, Худованднинг чексиз севгисига эга эканлигим, кундалик ризқимизнинг борлиги ва юртимиз омонлигидир.

Ш: Сўзларингиз бувимнинг гапларини эсимга тушириб юборди. Бувим ҳам шунга ўхшаш нарсаларни айтади-да.

Ж: Айтган сўзларим оддий бўлиши мумкин. Айниқса ёшларнинг бахт ҳақидаги тушунчаси бироз бошқача.

Ш: Тўғри айтасиз. Ҳамма бахтни ҳар хил талқин қилади. Кимдир: “Чўнтагингда пулинг, ёнингда ошна-оғайниларинг бўлса, ғам-ташвиш чекмай мазза қилиб яшайсан”, дейиши мумкин. Бироқ бошга тушган ҳар қандай муаммони пул билан, таниш-билиш билан ҳал қилиб бўлмаслиги кундай равшан.

Ж: Бойликка, ҳашаматли уй-жойга эга бўлиш, таниш-билиш орттириш, одамлар ҳурматини қозониш – кўпчиликнинг орзуси. Буларга эришдингиз ҳам дейлик. Аммо мол-давлат, обрў-эътибор билан бахтни сотиб олса бўладими? Сиҳат-саломатликни ёки тинчлик-хотиржамликни-чи? Чўнтагингиздан пул чиқариб, хоҳлаган вақтингизда истаганча сотиб олишнинг иложи борми? Бахтнинг бозори қаерда? Қайси дўконда хотиржамлик неъмати сотилади? Унинг нарҳи қанча? Дунёда шундай нарсалар бор, уларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Тинчлик-хотиржамлик, саломатлик, осойишталик каби неъматлар сотилмайди. Баҳоси йўқ бу неъматларни бировга пул бериб, ялиниб-ёлвориб ҳам тополмайсиз. Уларни бизга яратган Эгамиз беради. Бахт-саодат асоси – имон-эътиқод, меҳр-оқибат, садоқат, қалб поклиги, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатликдир. Лекин ҳамма ҳам бахтни булар билан ўлчамайди. Кимдир бойликни, яна кимдир обрў-эътиборни, дабдабали ҳаётни, шоҳона турмуш тарзини бахт деб билади. Аммо ўша бадавлат одамлар ичида ўзини бахтсиз ҳис қиладиганлар етарлича топилишини ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳаммаси жойида бўлса ҳам баъзида одам негадир ўзини бахтсиз ҳис қилади, ҳаётидан ҳеч кўнгли тўлмайди. Чунки кўнгилда дард бўлса, инсон тўкис, бахтли ҳаёт кечира олмайди. Бахт-саодатга эришишда маънавий-руҳий омилларнинг ўрни катта. Муқаддас Китобда эса бахтли бўлиш сирлари, қалб хотиржамлиги, оилавий тотувлик ҳақида батафсил ёзилган. Шунчаки биз чин қалбдан ва имон билан ўқисак бўлгани.

Ш: Ҳаётда иш ва мажбуриятлар шунчалик кўпки, ҳатто вақтнинг ўтгани ҳам билинмайди. Бундай нотинчликда Худони, У билан муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақида осонликча унутишимиз мумкин. Ҳақиқий бахтга фақат Худованд орқали ва Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали эришишимизни биламиз. Лекин ўзимиз ҳаракат қилишимиз кераклиги ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Ўзингизни тарбиялаб, бироз бўлса-да баҳтли ҳис қилишингиз учун баъзи маслаҳатлар беришни истаймиз.

Ж: Агар кунингизни тўғри ташкил қилсангиз, ўзингизни хотиржам сезасиз ва ўзингизга нисбатан ишончингиз ортади. Яхши маслаҳат: энг қийин ва кўп вақт олувчи вазифалар билан эрталаб шуғулланинг. Агар бу ишни кейинга қолдирадиган бўлсангиз бу вазифа сизга тинчлик бермайди ва кайфиятингизни туширади. Ўз устингизда ишланг. Гитара чалишни ёки инглизча, испанча ёки билмаган тилингизда гапиришни ўрганиш учун ўзгача ёки юксак бир кунни кутишнинг ҳожати йўқ. Биринчи қадамни ташланг: гитара сотиб олинг ёки хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув курсларига ёзилинг. Шундай қилсангиз бир неча йил давомида орзу қилган тилагингиз тезроқ ушалади.

Ш: Бугунги кунда ёшларга етмайдиган энг катта нарса ўқимаслик. Замонавий ёшлар жуда оз ўқийди. Азиз тингловчилар ўқинг, ўқинг ва яна ўқинг. Қандай жанрда бўлса ҳам китоблар ўқинг. Иложи борича кўп китоб ўқинг. Китоблар сизга дунёқарашингизни кенгайтиришта ёрдам беради, ўйлантиришга мажбур қилади ва сизга реал ҳаётда топиб бўлмайдиган тажриба беради. Агар нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, Нобел ва Бокер мукофоти совриндорларининг китобларини ўқишдан бошланг.

Ж: Ҳар куни машқлар бажаринг. Энг катта хато – машқларни ёқимсиз ва қийноқли машғулот сифатида қабул қилиш. Эртаси куни тўшакдан туролмай қоладиган даражада жисмоний тарбия билан шуғулланишингиз шарт эмас. Энг оддий машқларни меъёрда бажаринг: ўтириб туриш, отжимание, чўзилиш. Энг асосийси машқларни ҳар куни бажаринг.



Показано 20 последних публикаций.