Халқ банки матбуот котиби канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Мурожаат учун: @xbpress_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Йилнинг энг ёрқин китобхонлик форумига 5 кун қолди!

24
декабрь куни Халқ банкида “Зумерлар: китоб ва келажак” номли катта китобхонлик форуми бўлиб ўтади.

Таниқли ёзувчи ва шоирлар, фикр лидерлари, машҳур блогерлар ҳамда кўплаб китобхонлар бир даврада жам бўлган, жонли мулоқот қилиш, энг сўнгги ижодий чиқишлардан баҳраманд бўлиш имкони яратилаётган тадбирнинг иштирокчиси бўлиш учун сўровномадан ўтишга сиз ҳам улгурдингизми? Бизда тайёргарлик авжида)

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!⬇️⬇️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📍Мана икки йилдирки Ҳумо Арена бизнинг қувончли кунимизга мезбонлик қиляпти. Ўтган йили айнан шу ерда Халқ банки ўзининг XAZNA мобил иловаси тақдимотини ўтказган эди. Орадан бир йил ўтиб, айнан шу манзилда муваффаққиятни нишонладик: бизга ишонч билдирганлар сони қарийб 5 миллионга етди🎉

✨“Халқ корпоративи” деб номланган юлдузли оқшомда биз минглаб томошабинлар билан янги йил арафасида бу қувончли онларимизни баҳам кўрдик.

Мазкур тадбир ОАВ ва жамоатчилик фаолларини ҳам бефарқ қолдирмади ⬇️⬇️⬇️

🔹Alimoff
🔸Inobat Ahatova
🔹Zafarbek Solijonov
🔸Soatova blogi
🔹Мижозлар учун
🔸Азиза Қурбонова
🔹bankirlaruchun
🔸mutolaa_Olimov
🔹Turapov_X
🔸gazeta.uz
🔹Firuz Allaev
🔸Эффект Макаренко


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқ банки фаолияти намуна сифатида хизмат қилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Халқ банки бошқарув раиси сўзга чиқиб, банк ташаббуси билан Осиё тараққиёт банкининг молиявий оммабоплик дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит берилаётганини маълум қилди. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Осиё тараққиёт банки дастурга 150 миллион доллар ажратишга тайёрлигини билдирди.

Халқ банки намунаси асосида келгуси йилда 9 та давлат банкига четдан 1 миллиард доллар кредит жалб қилиб, 250 минг одамни даромадли қилиш тавсия қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Халқ банки молиявий кўмагида майизчилик фаолиятини йўлга қўйган паркентлик тадбиркор аёл фаолияти эътироф этилди.
Давлатимиз раҳбари, камбағалликдан чиқиш, ҳаётини яхшилаш ҳар бир инсоннинг ўзига, меҳнатига боғлиқлигига тўхталиб, тадбиркорга муваффаққият тилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#commercial_break

💰Xazna орқали омонат очиб, ютуқли совринга эга бўлиш акциясини Хумо аренада имправизация қилиб, эълон қилганимиздан кейин ҳам унда иштирок этмасангиз бўлмайди)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴LIVE

Ўтган йили айнан шу Хумо арена муз саройида XAZNA иловасини тақдимот қилган эдик. Орадан бир йил ўтиб, иловани юклашлар сони қарийб 5 миллионга етди.
Ишончингиз учун раҳмат🙏🏼


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴LIVE

Халқ банки ва Xazna яна Халқ корпоративида. Бугунги тадбир сабабини билмоқчи бўлсангиз, бизни кузатиб боринг...


Орамиздаги қаҳрамонлар...

Кузнинг ҳали илиқ оқшомларидан бирида Алишер Навоий номидаги кино саройида “Матонат” ҳужжатли фильмининг тақдимотига таклиф қилишди. Фильм бош қаҳрамони 2 йил олдин фожиали тасодиф туфайли 2 оёғидан ажралган Деновлик Дилором Юлдашева эди. У премьера сўнгида ногиронлик аравачасида залга чиққанида йиғламаган одам қолмади... Ногиронлигига қарамай, ўз уйида тикув цехи очиб, қишлоғидаги 40 наафар аёлни ҳам иш билан таъминлашга куч, шижоат топа олган бундай аёлнинг дунёнинг энг руҳлантирувчи 100 аёли рўйхатига кириши бежизга эмас.
Бугун Дилором Йўлдошеванинг матонати ва ишбилармонлик фазилатлари юксак эътироф этилиб, "Мардлик" ордени билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида: Дилором Юлдошева 2023 йилда Аёллар дафтарига киритилган ва унга Халқ банки Денов БХМ томонидан тикув дастгоҳлари олиш учун имтиёзли кредит ажратилиб, фаолиятини йўлга қўйган эди


Барча ҳужжатлар ўрнини босадиган ижтимоий карта жорий этилади

Бу ҳақда Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда эълон қилинди.

Карта орқали:
• автобус ва метрода бепул юриш
• электр, газ ва ўқиш харажатларига компенсация олиш мумкин,
• нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага ўтказилади.

Тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача эса республика бўйлаб жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Халқ банкида Uzcard ва Humo банк карталарини бепул расмийлаштириш акцияси давом этмоқда.


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✅ Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

✅ Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

✅Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

✅ Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

✅ Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🔹 Халқ банкида "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбирда банк тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Халқ банки коррупцияга қарши курашиш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Олиб борилган ишлар натижасида ўзлаштириш ва коррупциявий ҳолатлар сони 47 фоизга камайгани хусусидаги маълумот ОАВ вакилларида катта қизиқиш уйғотти.

Бу ерда уларнинг айримлари билан танишишингиз мумкин⬇️⬇️⬇️

UzA
Kun.uz
Repost.uz
Xabar.uz
Bankers.uz

📹 “Очиқ эшиклар куни”нинг "Ўзбекистон24" телеканали талқини билан "Махсус репортаж" дастурида танишинг.


🔴 LIVE

▪️ Жорий йилда 12 441 нафар талаба халқаро имтиҳон пулларини “xazna” иловаси орқали инсон омилисиз қайтариб олди.

▪️
Банк хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган анъанавий хизматлар рақамлаштирилгач, фуқароларнинг банкка мурожаати 2023йилга нисбатан 60%га камайди.

792 0 14 1 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 LIVE

Халқ банкида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг май ойида Банкнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандартининг мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 LIVE

Айни пайтда Халқ банки бош биносида “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтмоқда


📣 "Очиқ эшиклар куни"га таклиф этамиз!

▪️ 11 декабрь соат 11:00да Халқ банки бош биносида "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади.

▪️ Иштирок этиш истагида бўлганларни тадбирга таклиф этамиз.

🔗 Ҳаволага ўтиб, маълумотларингизни киритган ҳолда рўйхатдан ўтинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлди!

▪️ Конституцияни билиш ва унга ҳурмат билан ёндашиш – ҳар биримизнинг муҳим фуқаролик бурчимиз.

▪️ Бу ўзимиз ҳамда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри англаб, демократик жамият қуришда ўз ҳиссамизни қўшиш имконини беради.

Байрам муборак бўлсин🎉


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ой_сарҳисоби

☂️ Куз фасли ҳам яшин тезлигида ўтиб кетди. Биз эса мазкур видео орқали, одатдагидек, ўтган ойда эришган ютуқларимизга назар ташлаймиз.

Ноябрь ойи давомида Халқ банки фаолияти 50дан ортиқ ОАВ ва блогерлар каналларида ёдга олинган бўлса, банк номи тармоқларда қарийб 3 000 марта тилга олинди.

Ишончингиз учун раҳмат!😊

❄️ Жорий йилнинг сўнгги ойи Халқ банкида жуда ажойиб янгиликлар, ёрқин воқеаларга бой бўлиши режалаштирилган. Хуллас, қишнинг "қайноқ" янгиликларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг ва кузатиб боринг ⬇️⬇️⬇️

🌐 Facebook |🌐 Instagram
🌐
Telegram |🌐 YouTube


✅Президентимизнинг халқчил ташаббус ва ғоялари;

✅Ҳукумат олдига қўйган устувор вазифалар;

✅ “Ўзбекистон–2030” Стратегияси асосида ишлаб чиқилган, Олий мажлисда тақдим этилган Вазирлар Маҳкамасининг 5 йиллик Ҳаракат дастури 10 та устувор йўналишни қамраб олган.

Шунингдек ушбу йўналишлар доирасида иқтисодий-ижтимоий тармоқлар кесимида 400 та чора-тадбир аниқ белгилаб олинган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Байроғимиз_33_ёшда_!

🇺🇿 Ўзбекистон байроғи – бу бизнинг миллий руҳимиз, бирдамлигимиз ва ёрқин келажакка ишончимиз тимсоли.

Барчамизга бугунги муҳим сана – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муборак бўлсин!🎉


📣 Техник танаффус якунланди

Халқ банки алоқа марказида олиб борилган техник ишлар якунланди. Айни пайтда марказ одатдаги иш тартибида фаолиятини тўлиқ давом эттиряпти.


⚠️ Техник танаффус

Ҳурматли мижозлар, техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли банк алоқа маркази билан боғланишда вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. 

☎️ Алоқа маркази билан онлайн тарзда @xbcallsupport murojaatlar маркази ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали боғланишингиз мумкин.

🌐 Facebook | 🌐 Instagram
🌐 Telegram

Показано 20 последних публикаций.