Prezident Komandasi/расмий 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор Ва Фармонларининг ижросини назоратини кучайтириш ва оммага хавола этиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Дунёнинг энг камбағал президенти ҳаёт билан видолашмоқда

Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика ўлими яқинлашгани ва даволанишни хоҳламаслигини айтди.

"Саратон менинг жигаримни эгаллаб олмоқда. Мен буни ҳеч нарса билан тўхтатмайман. Чунки мен кекса одамман ва иккита сурункали касаллигим бор", деган у.

👉https://t.me/pressa01


Чиқиндихонада ётган 700 миллион доллар: британиялик эркакка ичида биткоин бўлган дискини қазиб олишга рухсат беришмади

Жеймс Хоуэллснинг таъкидлашича, 2013 йилда унинг севгилиси ўша пайтда ичида 7,5 мингга яқин биткоин бўлган қаттиқ дискни тасодифан чиқиндига ташлаб юборган.

👉https://t.me/pressa01


Порадан сақланинг!

09.01.2025 йилда Сирдарё вилоятидаги туманлардан бирининг йўллардан фойдаланиш корхонаси директори 5 минг АҚШ доллари билан тезкор қидирув тадбирида ушлангани айтилмоқда.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.

@pressa01


#Диққат

❗️Зўравон педагогларга чора кўрилади

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликка мойиллиги бор педагогларни аниқлаб уларга руҳий ёрдам бериш механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтиб ўтилган.

https://t.me/pressa01


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДАХШАТ

Дунё тугаса биринчи сабаби Хитой бўлади😨

Хамма бало вируслар деярли фақат Хитойдан бошланяпти

https://t.me/pressa01


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ана_холос

❗️Махаллаларда Пожарнийдан келдик деб мажбурий тўлов олаётган сохта ходимлар кўпайиб қолибди

Видеодаги холат Самарқанд вилоятида эканлиги айтилмоқда

❗️ГРУППАЛАРГА ЮБОРИБ ОГОХЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГЛАР, АЛДАНИБ КОЛИШМАСИН.

@pressa01


#Диққат
⚠️ 📆 2025-йилда ишланмайдиган байрам кунлари қуйидагича:

⭕1-январ – Янги йил;   
⭕8-март – Хотин-қизлар куни;
⭕21-март – Наврўз байрами;
⭕9-май – Хотира ва қадрлаш куни;
⭕1-сентябр – Мустақиллик куни;
⭕1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
⭕8-декабр – Конституция куни;
⭕Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр);
⭕Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).

14-январ – Ватан ҳимоячилари куни дам олинадими?

❌ Йўқ. Ушбу сана ишланмайдиган байрам куни сифатида белгиланмаган. Шундай экан, 14-январ барча учун одатий иш куни ҳисобланади.

@Pressa01


Энди қарзларни ундиришнинг янги механизми жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистонда мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, агар қарздорнинг ундириш учун ишлатилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромади бўлмаса, ижро иши юритиш тугалланган ҳисобланади ва қўйилган чекловлар бекор қилинади.

Қонун лойиҳасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида «Мажбуриятлар реестри» институтини жорий этиш кўзда тутилган.

Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади. Унда суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар бўлади.
Агар қарздорда қарзни ундириш мумкин бўлган мол-мулки ёки маблағлари бўлмаса, бу ҳақдаги маълумотлар реестрга киритилади.
Реестрга киритилгандан сўнг, қарздорга нисбатан ижро процессининг бир қисми сифатида қўйилган барча чекловлар (масалан, мол-мулкни хатлаш, чет элга чиқишни тақиқлаш, ҳисобварақларни блоклаш) мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.

Келажакда қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари борлиги аниқланса, мажбурий ижро ҳаракатлари қайта тикланади.

@pressa01


⚡️ Саудия Арабистонида эрининг телефонини текширган аёллар қамоққа олиниши мумкин

Саудия Арабистонида эрининг рухсатисиз телефонини тинтув қилган хотин қамоқ ва катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.

Хабарга кўра, адвокат Рим Иброҳимнинг айтишича, агар аёл эрининг телефонини яширинча тинтув қилса, унинг қилмиши бировнинг суҳбатини тинглаш ва қонун бузилиши ҳисобланади. Бунда эр хотинининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Агар аёл айбдор деб топилса, хотин бир йилгача қамоқ жазоси ва кибержиноятларга қарши қонун бўйича максимал 500 000 СР ( $133,209.22) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Бироқ, бошқа бир ҳуқуқшуноснинг айтишича, турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларни тўғри ёки нотўғри деб баҳолаш қийин. Агар хотин эрининг телефонининг PIN рақамини билса, унинг телефонга кириши қонунийдир ва ҳатто қидирув мақсадида бўлса ҳам жиноят эмас, дея келтирилади хабарда.

@pressa01


Oʻzbekistonda uylar is gazi signalizatori bilan jihozlanadimi?

O‘zbekistonda turar joy binolari qurilishiga yangi talablarni ishlab chiqish rejalashtirilmoqda. Bu jamoatchilik muhokamasi uchun e’lon qilingan 2025-yilga mo‘ljallangan davlat dasturi loyihasida nazarda tutilgan.

@pressa01


#тахрирсиз_узатилди

Assalomu alaykum Sixlarni amalga oshirayotgan ishlaringiz taxsinga sazovar bòlmoqda. Men ham Sizlarga Andijon viloyati Buloqboshi tumani Navoiy mfy Ravnaq kòchasidan murojaat qilmoqdaman kòchamizni asfalt yotqizish masalasini kòrib berishni iltimos qilardim. Muammo yechimi topilmayapti negadir. Iltimos yordam beringlar bizni mahallani ham eshtidigan idoraga bormikin.

@pressa01


ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.

@pressa01


Китобдан узоқлашишнинг оқибати…

👉🏽 @pressa01


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди

Терговчи жиноят ишига жалб қилинган гумонланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига муқаддам прокуратура органларида ишлаган МЧЖ юристи орқали 20 минг доллар олганда тезкор тадбирда ушланган.

👉 https://t.me/pressa01


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#пора

Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ишга киритиб қўйиш учун 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

@pressa01


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пора-2025. Туман прокурорининг катта ёрдамчиси пора билан ушланди

Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

Каналга уланиш:
rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ажойиб тарзда тушунтириб қўйди 😂

👉 @Pressa01


❗️2025 йил 1 январдан бошлаб “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиш бошланди.

👉 @pressa01


P.S. Ростдан ҳам шу суратдаги гаплар суд ишига аралашувми ёки мени эсим Судьялар олий кенгашида ишлайдиганларникидан пастроқми...?!

Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгаши тавсиясига кўра, ижтимоий тармоқлардаги жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раисининг хатти-ҳаракатларига доир хабарлар Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилади.

Шунингдек, тармоқдаги хабарда судьянинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда суд ишига билвосита таъсир ўтказишга уриниш аломатлари мавжудлигидан келиб чиқиб, Кенгаш томонидан прокуратура органларига тақдимнома киритилиши ҳам маълум қилинади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Марказий банк хабари

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда фуқароларимизнинг нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан уларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобиль иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда СМС-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтиши лозим. Рўйхатдан муваффақиятли ўтган фуқаро мобиль иловада ўзига тегишли банк картасини бириктириш имконига эга бўлади.

Мобиль иловага банк картасини бириктириши учун банк картасига уланган телефон рақамига бир марталик тасдиқлаш коди (ОТР) юборилади. Ушбу OTP код фуқаро томонидан мобиль иловага тўғри киритилганидан кейингина унинг банк картаси иловага бириктирилади.

Бунда мобиль иловада рўйхатдан ўтиш жараёнида киритилган телефон рақами ва банк картасига СМС-хабарнома орқали уланган телефон рақам бир хил бўлиши лозим, акс ҳолда банк картасини иловага бириктириш рад этилади.

Шу билан бирга, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

❗️Бироқ  фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин!

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

@pressa01

Показано 20 последних публикаций.