⚽️“Gunners” – “La Masia”⚽️ учрашуви бўйича қарор
⚽️3-лиганинг 1-туридан ўрин олган ⚽️“Gunners” – “La Masia”⚽️ учрашувида икки жамоа аъзолари ўртасида тартибсизлик келиб чиқди. Лига ташкилотчилари ЎзПФЛ ва ЎФА “Тартиб-интизом қўмитаси” аъзолари билан вазиятни видео таҳлил қилиб қуйидаги қарорни қабул қилди:
Зоҳид Сотимов ⚽️(“Gunners”). Ўйиндаги оддий вазиятда рақибига нисбатан кескин ҳаракат қилиб, ҳакам томонидан майдондан четлатилган, аммо вазиятни жиддийлашишига сабаб бўлгани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинади.
Изоҳ: Зоҳид Сотимов 3-лиганинг 2-3-тур ўйинларида майдонга тушмаган. Яъни, яна 1 та учрашувдан сўнг майдонга қайтишига рухсат берилади.
Муроджон Ҳакимов⚽️(“La Masia”). Рақиби Зоҳид Сотимовнинг ҳаракатига қўл ва оёқ билан жавоб қайтаришга урингани учун 5 та ўйинга дисквалификация қилинади.
Изоҳ: Муроджон Ҳакимов апрел ойидан қайтадиган 3-лиганинг дастлабки 4 та ўйинида майдонга туша олмайди!
Бунёд Бахтиёров⚽️(“La Masia”). Майдондан четлатилган бўлишига қарамасдан Зоҳид Сотимов ва Муроджон Ҳакимовнинг ўртасидаги келишмовчилик вақтида майдонга тушиб вазиятни янада кескинлашишига сабаб бўлгани учун мавсум охиригача дисквалификация қилинади.
“Пойтахт Лигаси”нинг асл мақсади, шиори – “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” ва “Инсонлар ўртасида дўстлик, биродарлик, аҳилликни тарғиб қилиш”. Биз буни такрорлашдан чарчамаймиз! Барча биладики, ғолибларга эсдалик совғалари ваъда қилинмаган. Шундай экан, учрашувга ташриф буюринг, ҳордиқ мақсадида футболни ўйнанг ва хотиржам оила даврасига қайтинг!
♾Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
🚀Telegram | 📷Instagram |
🔵Facebook | 🎬Youtube |

Барча жамоалар диққатига! Тушунамиз, футбол шаҳмат эмас, ҳиссиётларга берилиш табиий, аммо бу ҳиссиётлар ўйин вақтида тартибсизлик келтириб чиқаришга, кимгадир жисмоний куч ишлатишга рухсат дегани эмас! Шунингдек, майдонда икки футболчи келишмовчилик келтириб чиқарса майдон четидагилар унга аралашишга ҳаққи йўқ. Аралашса ўзининг жамоадошини четга тортсин ва вазиятни юмшатсин. Агар четдан аралашиб вазиятни кескинлаштирса жазо ҳам шунга мос кескин бўлади ва ҳатто майдонда келишмовчилик келтириб чиқарган асосий ўйинчилардан ҳам кўпроқ жазо қўлланилади.