Помуқ шахарчаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙 "Помуқ шахарчаси"нинг телеграмдаги расмий канали.
🏛 Манзил: Миришкор туман Помуқ шаҳарчаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла!

Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz




Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

📚
@nasafziyo


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум,
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».

Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

03.01.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:50;
🕋 Шом 17:35;
🕋 Хуфтон 19:05.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ!

«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»


💐@nasafziyo


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

❄️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️💐

🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин!


Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Биласизми

Садақанинг фойдалари

• Фаришталар молингизга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сизнинг шайтонлар устидан ғалабангиздир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сизнинг обрў ва ҳурматингизни сақлайди;
• У сизнинг ўлимолди хотимангизни гўзал қилади;
• Садақангиз тўсиқ бўлиб сизни дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сизнинг соябонингиздир;
• У сизнинг мол-мулкингизни зиёда қилади;
• У қалбингиз қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингизни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

📚@nasafziyo




Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#rajab_duo_zikr_tavba_savm

РАЖАБ ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?


1️⃣ Дуо қилиш:
Ражаб ойи кирса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона", деб дуо қилардилар.

2️⃣ Рўза тутиш:
Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор".

3️⃣ Кўп дуо қилиш:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси" (Ибн Асокир ривояти).

4️⃣ Истиғфор айтишни кўпайтириш.
Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор".
Солиҳлар ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:
Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал асаам.
Маъноси: Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.

♻️ Улашинг
https://t.me/nasafziyo


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲

❄️2025 йилнинг илк тонги муборак бўлсин!
Хайрли тонг!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Т А Ъ З И Я
Ҳамдардлик билдирамиз!
"Помук " жоме масжиди телеграм канали жамоаси Миришкор туман Янги-кишлок мфй да яшовчи Авезова Мевагулмомонинг(1956йил)(Сафарсартарошнинг онаси) вафоти муносабати билан оила аъзолари, барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Охиратларини обод қилиб, ажру - мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига сабр берсин.
Жаноза маросими .01.01:2025йил соат 11:00да, мархуманинг хонадонида ўтказилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун 🤲




Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! 2024 йилнинг охирги санаси, сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

30.12.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:30;
🕋 Хуфтон 19:00.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz




Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
​​ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат

❓1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Показано 20 последних публикаций.