Олий тоифали ўқитувчилар ҳам навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?
❓Савол: Мен 2021 йилда навбатдан ташқари аттестацияда фаним бўйича олий тоифа сертификатини олган эдим. Ушбу сертификат муддати 2026 йилда тугайди. Аммо, мен шу йилги январь-июнь ойларида бўлиб ўтадиган аттестацияда навбатдан ташқари қатнашиш учун мурожаат йўлладим, мурожаатим қабул қилинди ҳамда тўловни амалга оширдим. Лекин, баъзи ўқитувчилар "олий тоифали ўқитувчилар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок эта олишмайди"-дейишяпти. Бу гап асослими? Нега олий тоифали ўқитувчи навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб тоифасини бир йил олдин ҳимоя қила олмайди? Агар асосли бўлса, мен тўлаган тўлов қайтариладими? (Р.З.З. Бухоро в, Вобкент т, 4 мактаб ўқитувчиси)
‼️ Жавоб: Бу гаплар асоссиз, албатта (баъзи ўқитувчиларнинг гаплари). Навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этиш бўйича чекловлар мавжуд эмас. Барча ўқитувчилар, шу жумладан амалда олий малака тоифага эга бўлган ўқитувчилар ҳам ўз хоҳишига кўра навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этишлари мумкин. Ижобий натижалар қайд этилганида янги беш йиллик муддатга амалга қиладиган янги сертификатларни олишлари ҳам мумкин.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot