PETROCHEM AGRO OFFICIAL


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир.
Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 12-уй.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


🤩 ОЛҲЎРИ (ПЛАМ ПОКС) ВИРУСИ
🦠Plum pox virus (PPV)

Олхўрининг ушбу шарка вируси касаллиги 17 та Европа давлатида, шунингдек, Жанубий ва Шимолий Америкадаги айрим давлатларда тарқалган. МДҲ ҳудудида ушбу вирус Украина (Винница, Закарпатья, Ивано-Франковск, Львов, Тернополь, Хмельницкий ва Черновцы вилоятлари), Молдованинг 22 ҳудуди ва Эстонияда аниқланган.

Шарка касаллиги асосан олхўри, ўрик, сариқ олча, шафтоли ва Prunus туркумига мансуб айрим ёввойи ўсимликларга таъсир қилади.

🔍Белгилари
Шарка касаллиги олхўрида энг яққол баҳорда намоён бўлади. Барглар дастлаб кенгаяди (ноодатий катталашади) ва уларнинг веналари атрофида оқ сариқ доғлар пайдо бўлишни бошлайди; баргнинг юпқа қатлами буришади ва шаклини йўқотади; мевада тўқ рангли доирачалар, чизиқлар ва доғлар пайдо бўлади; мевадаги аломатлари мева пишиш вақтида йўқолиши мумкин; мева шакли бузилиши мумкин.

⬅️Изоҳ
Вирус асосан битлар (шира) ёрдамида тарқалади, лекин кўпинча зарарланган дарахт (кўчатхонадан) билан тарқалиши яна бир одатий ҳол.

⚔️ Кураш чоралари
Сертификатланган ёки ишончли жойдан кўчат олиб экинг; зарарланган дарахтларни боғдан қўпориб олиб чиқиб ташланг; битларга (ширага) қарши самарали курашиш вирус тарқалишининг олдини олдини олишга ёрдам беради.

📸Қўшимча суратларни пастда ташлаймиз⬇️

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Буни кўришни тавсия бермайман 😅


Репост из: PETROCHEM AGRO OFFICIAL
🌎 ЭКИНЛАР БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

➡️ БУЛҒОР ҚАЛАМПИР
➡️ АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР
➡️ СЕЛДЕРЕЙ
➡️ БОДРИНГ
➡️ ПОМИДОР
➡️ КАРТОШКА
➡️ ПИЁЗ
➡️ КУНГАБОҚАР
➡️ ЛИМОН
➡️ МАККАЖЎХОРИ
➡️ НЎХАТ
➡️ ЛОВИЯ
➡️ БАҚЛАЖОН
➡️ ПАХТА
➡️ БУҒДОЙ
➡️ ЖАВДАР
➡️ ШОЛИ
➡️ ТАРИҚ
➡️ ҚАНД ЛАВЛАГИ
➡️ ОШ ЛАВЛАГИ
➡️ ГУЛКАРАМ
➡️ БЕДА
➡️ ТАРВУЗ
➡️ ТУРП
➡️ САБЗИ
➡️ ҚОВУН ВА ТАРВУЗ

Яна қайсидир экинни қўшайликми?
➡️Таклифлар бўлса: @AgroAdmin_uz

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


ИГНАБАРГЛИ АРЧАЛАРНИНГ ''ШЮТТЕ'' КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА...

🦠 Касаллик қўзғатувчиси: Lophodermium pinastri Chev

Касаллик биринчи марта 18-аср охирларида Германияда учраган, шунинг учун у немисча «Schutten» — «тўкилувчи» деган маънони билдиради.

Замбуруғ кўчатзорларда, ёш қарағай дарахтзорларида ва қари игнабаргли дарахтларда учрайди. Айниқса, 1-5 ёшли қарағай ўсимликлари учун жуда хавфлидир, чунки у дарахтларни бутунлай нобуд қилади. У оддий қарағайдан ташқари, қора, Қрим, тоғ қора қарағайларини ҳам касаллантиради, аммо уларга унчалик катта зарар етказмайди.

Қарағайнинг касалланиши ёз ўрталарида, замбуруғ мева танаси пишиб етилганда — апотеций ва халтаспоралари халталаридан чиққан вақтига тўғри келади. Халталарнинг ҳосил бўлиши кузгача давом этиши мумкин, баъзан баҳорда ҳам кузатилади, аммо энг хавфлиси ёздагиларидир. Халтачалар ўсгандан кейин мицелийлар игнабарг ичига оғизчалар орқали киради.

Кузда игнабаргларда касалликнинг биринчи белгиларини кўриш мумкин. Споралар кирган жойларда майда сарғиш доғлар ҳосил бўлади ва игнабаргларнинг учлари сарғаяди. Март-апрел ойларида кунлар исиш билан игнабарглар қизғиш-жигарранг тусга киради.
Игнабаргларнинг қорамтир бўлиши билан бир вақтда майда нуқталар шаклида пикнидалар ҳосил бўлади.

Апрель-май ойларида игнабарглар тўкилади. Ёз давомида тўкилган игнабаргларнинг пикнида ҳосил бўлган ёки бошқа жойларида апотецийлар шаклланади. Касалликнинг ўзига хос белгиларидан бири — игнабаргларда қора кўндаланги чизиқлар ҳосил бўлишидир.

Шютте кўчатзорларга катта зарар етказади. 3-4 ёшли касалланган кўчатларнинг новдалари калта бўлиб, учлари чўтка шаклида йиғилиб қолади. Олдинги йил ҳосил бўлган игнабарглари тўкилади, натижада ўсимликнинг касалликларга чидамлилиги пасаяди.

Шютте касаллиги жуда хавфли бўлгани учун у билан фақат кўчатзорда эмас, балки ўрмонларда ҳам кураш чораларини қўллаш керак. Курашишни юқори сифатли экиш материалларидан фойдаланишдан бошлаш лозим.

⚔️ Кураш чоралари
▶️Кўчатзорларни қарағай дарахтларидан узоқроқ ерда барпо этиш.
▶️Кўчатзорлар ташкил этиш учун қуруқ қумли тупроқлардан фойдаланиш.
▶️Экиш учун соғлом кўчатлардан фойдаланиш.
▶️Қарағай дарахтларини қора қарағай дарахтлари билан аралаштириб экиш.
▶️Кўчатзорларда ерга тўкилган игнабаргларни тозалаш ва уларни куйдириб юбориш.
▶️Кўчатларга VIFOSETIL 80% пуркаш ва касаллик авж олганда бу хилдаги дорилашни ҳар 15-20 кунда такрорлаш.
▶️Қарағай новдаларининг деформацияси ва игнабаргларнинг тўкилишига қарши ўсиш даврида қуйидаги фунгицидларни пуркаш тавсия этилади:
➡️Vi ZIRAM 80% – 3,0 кг/га
➡️VISTARTOP 32.5% – 0,5-0,7 л/га
➡️CUFIT – 1-1,5 л/га

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Боғ оралатиб тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида...

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ростдан ҳам шундайми???

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Об-ҳаво маълумотлари бир оздан сўнг📝

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Президент уруғчилик соҳасини танқид қилди

Бугун Президент қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишув чоғида уруғчилик соҳасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслигини танқид қилди.

Қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик борлигига тўхталиб, деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаётганини таъкидлади.

Шу боис Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, ғўза, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.

🔗Манба: Klaster.uz

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


‼️‼️‼️ℹ️ℹ️ℹ️📸🧐🧐🧐🧐

БЕГОНА ЎТЛАРНИНГ ГЕРБИЦИДЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА УНИ ЕНГИБ ЎТИШ ЙЎЛЛАРИ


Бегона ўтларнинг гербицидларнинг кўплаб таъсир этувчи моддаларига нисбатан чидамлилик (резистентлик) муаммоси мамлакатимизда аллақачон долзарб бўлиб, тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Кўплаб бегона ўт турларига қарши қўлланиладиган айрим гербицидларнинг самарадорлиги сезиларли даражада пасайгани кузатилмоқда. Лаборатория тадқиқотлари эса бегона ўтларнинг генида ўзгаришлар содир бўлаётганини, бу эса уларга ва уларнинг авлодларига муайян таъсир механизмга эга гербицидлар таъсирида ҳам яшаб қолиш имконини беришини тасдиқлайди.

📰 Чидамли популяцияларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалишининг асосий сабаблари:
🌿Анъанавий агротехник бегона ўтларга қарши кураш усулларининг камайиши (сидерация, чопиқ, шудгорлаш, культивация ва ҳ.к.);
🌿Моно қишлоқ хўжалиги (битта экинни узоқ йиллар экиш);
🌿Бир хил таъсир механизмига эга гербицидларнинг ортиқча қўлланилиши.

📰 Бегона ўтларнинг гербицидларга чидамлилиги қандай пайдо бўлади?
Ҳар қандай бегона ўт популяцияси турга хос генетик хилма-хилликка эга бўлади. Шу сабабли, популяцияда доимий равишда турли генетик мутациялар юзага келади (табиий муҳит таъсирида ёки пестицидлар қўлланилганда). Бу жараён натижасида айрим ўсимликлар гербицидларнинг муайян таъсир механизмларига нисбатан генетик жиҳатдан чидамли бўлиб қолиши мумкин.

Масалан, 100 та бегона ўт орасида 99 таси гербицид таъсирида нобуд бўлса, лекин биттаси омон қолса, бу ҳолат дастлаб кўзга ташланмайди. Аммо шу омон қолган ўсимлик юзлаб, ҳатто минглаб уруғлар ҳосил қилиши ва кейинги йилларда айнан шу гербицидга нисбатан чидамли авлодларни етиштириш эҳтимоли катта бўлади. Агар ушбу гербицид такроран ишлатилиб, бошқа кураш усуллари қўлланилмаса, бир неча йил ичида чидамли бегона ўтлар популяцияси шаклланади.
Резистентликка қарши кураш ва уни олдини олиш чоралари:
1⃣Механик кураш усулларини қўллаш (шудгорлаш, культивация, чопиқ ва ҳ.к.).
2⃣Сидерация ва экинларни алмаштириш (суғориш тизими билан мувофиқлаштирилган экин алмашинуви).
3⃣Турли таъсир механизмларига эга гербицидларни навбат билан ишлатиш.
5⃣Бир нечта ҳар хил таъсир механизмларига эга гербицидларни аралаштириб қўллаш.

Гербицидларга чидамлилик сабаб кўплаб фермерлар бегона ўтлар билан курашишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда, ва бу популяциялар жадал равишда кенгая бормоқда. Асосий сабаб – муайян кимёвий гербицидларнинг узоқ муддат ва мунтазам қўлланилиши.

⬅️Хулоса
Чидамли бегона ўтларнинг кенг тарқалиши қишлоқ хўжалигида жиддий муаммо бўлиб бормоқда. Уларни самарали назорат қилиш учун фақат битта гербицидга таяниш ўрнига, турли механизмларга эга гербицидларни навбат билан ишлатиш, агротехник усуллардан фойдаланиш, турли хил аралашмаларни қўллаш ва экиш алмашинуви тизимига риоя қилиш зарур.

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(77)299-00-06

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


🍐 НОК ЭКИНИНИНГ КИМЁВИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИ

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(77)299-00-06

👤Менежер:+998(77)255-00-04
⭐️Бош офис:+998(95)515-00-70

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📍Водий филиал: +998(77)255-00-05
📍Сурхондарё филиал: +998(97)550-70-01
📍Хоразм филиал: +998(97)211-44-37
📍Самарқанд (Булунғур-Жомбой) +998(93)998-28-85
📍Жиззах филиал: +998(90)311-11-94
📍Навоий филиал: +998(77)206-00-05
📍Қарши диллер: +998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Хафа бўлиш йўқ 😅...🫠

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Ажойиб пишган меваларни ташлайми? 😅


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Карам ҳосили ўримдан сўнг тозалаш ишлари...

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


ФОТОСИНТЕЗ: ТИРИК ТАБИАТНИНГ МУҲИМ ЖАРАЁНИ

📌 Фотосинтез ҳақида энг муҳим тушунчалар

Фотосинтез – бу ўсимликларнинг қуёш нури ёрдамида сув ва карбонат ангидридни (CO₂) ўзлаштириб, кислород (O₂) ва органик модда (глюкоза) ҳосил қилиш жараёнидир. Бу жараён барча яшил ўсимликлар, шунингдек, баъзи бактериялар ва сув ўтлари томонидан амалга оширилади. Фотосинтез туфайли атмосфера кислород билан бойиб, тирик организмлар яшаши учун зарур бўлган энергия таъминланади.

📰 Фотосинтезнинг асосий босқичлари
Фотосинтез жараёни қуйидаги асосий босқичлардан иборат:
1⃣Қуёш нурини ютиш – ўсимликлар баргларидаги хлорофилл пигменти қуёш нурини ютади.
2⃣Сувни ўзлаштириш – илдизлар орқали тупроқдан сув олинади.
3⃣Ҳаводан карбонат ангидридни қабул қилиш – баргларнинг оғизчалари орқали CO₂ атмосферадан ўсимликка киради.
5⃣Органик модда ҳосил қилиш – ушбу омиллар ёрдамида ўсимлик глюкоза ишлаб чиқаради ва ортиқча кислородни ҳавога чиқаради.
Бу жараён натижасида ўсимлик энергия (глюкоза) ҳосил қилиб, нафақат ўзининг ўсиши ва ривожланиши, балки бошқа тирик организмларнинг ҳаётий фаолиятини ҳам қўллаб-қувватлайди.

📰 Минерал моддаларнинг аҳамияти
Фотосинтез фақат глюкоза ҳосил қилиши билан чекланмайди. Ўсимликнинг соғлом ривожланиши учун тупроқдан қуйидаги муҳим минерал моддалар ҳам талаб этилади:

⭕️Азот (N) – барг ва поянинг ўсиши учун зарур бўлиб, хлорофилл ва оқсиллар синтези учун муҳим.
⭕️Фосфор (P) – илдиз тизимини мустаҳкамлаш, гуллаш ва энергия алмашинувига ёрдам беради.
⭕️Калий (K) – ўсимликнинг сув мувозанатини таъминлаб, уни касалликларга чидамли қилади.
⭕️Магний (Mg) – хлорофиллнинг асосий таркибий қисми бўлиб, фотосинтезда иштирок этади.
⭕️Темир (Fe) – ферментлар ва оқсиллар синтезида иштирок этиб, ўсимликнинг яшил рангини сақлайди.

Шундай қилиб, фотосинтез натижасида ҳосил бўлган озиқ ва энергия ўсимликнинг ривожланиши учун минерал моддалар билан қўшилиб, унинг тўлиқ ўсиш жараёнини таъминлайди.

📰 Фотосинтез орқали олинган энергиянинг ишлатилиши
Ўсимлик фотосинтез орқали ҳосил қилган глюкозани турли жараёнларга сарфлайди:

1⃣Ўсиш ва ривожланиш
🟢Янги ҳужайралар ҳосил қилиш.
🟢Барг, поя ва илдизларнинг ўсиши.
🟢Гуллар ва меваларнинг шаклланиши.
2⃣Ҳужайра нафас олиши
🟢Ўсимлик ҳужайралари глюкозани кислород билан парчалайди ва ATP (энергия молекуласи) ҳосил қилади.
🟢ATP энергияси барча ҳаётий жараёнларни таъминлайди.
3⃣Органик моддалар синтези
🟢Крахмал – глюкоза ортиб қолса, крахмал шаклида заҳирага йиғилади.
🟢Селлюлоза – барглар, поялар ва илдизларнинг мустаҳкамлиги учун керак.
🟢Оқсиллар ва ёғлар – энзимлар, ҳужайралар ва уруғлар учун муҳим моддалардир.
5⃣Ҳаётий жараёнларни таъминлаш
🟢Сув ва озиқ моддаларни илдиздан бутун ўсимлик бўйлаб ҳаракатлантириш.
🟢Барглардаги оғизчаларнинг очилиб-йопилиши.
🟢Касалликларга ва зараркунандаларга қаршилик кўрсатиш.
Ортиқча энергия қандай сақланади?
Фотосинтез орқали ҳосил бўлган энергиянинг ҳаммаси дарҳол ишлатилмайди, ўсимлик уни қуйидаги усулларда заҳирага йиғади:
1⃣Крахмал шаклида сақлаш
🟢Глюкоза крахмалга айлантирилиб, илдиз, уруғ ва пояга жамланади.
🟢Масалан: картошка, сабзи, лавлаги, буғдой ва гуручда крахмал шаклида сақланади.
2⃣Ёғ ва оқсилга айланиш
🟢Кунгабоқар ва ёнғоқ каби ўсимликлар ортиқча энергияни ёғ шаклида сақлайди.
🟢Ловия ва нохот эса энергияни оқсил шаклида жамлайди.
3⃣Кейинчалик фойдаланиш
🟢Кечаси ёки қуёш етарли бўлмаган вақтларда ўсимлик крахмални яна глюкозага айлантириб ишлатади.
🟢Куз ва қишда энергия тежаб, баҳорда ўсиш учун ишлатилади.

⬅️Хулоса
Фотосинтез табиатдаги энг муҳим жараёнлардан бири бўлиб, нафақат ўсимликларнинг ҳаёти, балки бутун биосфера барқарорлиги учун ҳам зарурдир. Бу жараён туфайли кислород атмосферага чиқарилади, органик моддалар ишлаб чиқарилади ва барча тирик организмлар энергия билан таъминланади.

Ўсимликлар ҳосил қилган энергия нафақат уларнинг ўсиши ва ривожланишига, балки бошқа организмлар ҳаётига ҳам хизмат қилади. Шу сабабли, фотосинтезни тушуниш ва унга таъсир қилувчи омилларни билиш экологик муҳит ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади.


📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


🍇ТОК ЭКИНИНИНГ КИМЁВИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИ

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(77)299-00-06

👤Менежер:+998(77)255-00-04
⭐️Бош офис:+998(95)515-00-70

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📍Водий филиал: +998(77)255-00-05
📍Сурхондарё филиал: +998(97)550-70-01
📍Хоразм филиал: +998(97)211-44-37
📍Самарқанд (Булунғур-Жомбой) +998(93)998-28-85
📍Жиззах филиал: +998(90)311-11-94
📍Навоий филиал: +998(77)206-00-05
📍Қарши диллер: +998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Об-ҳаво маълумотлари бир оздан сўнг📝

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


🌙Кириб келган моҳи рамазон муборак биродарлар!

💡💡💡💡💡💡💡💡💡💡💡

🤲 Дуоларингизда бизни ҳам эслаб туринг.

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ТУРКИЯДАН ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЎҒИТЛАРИМИЗ ЕТИБ КЕЛДИ!

Ekolojik Tarım A.Ş. | Antalya
🇹🇷

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(77)299-00-06

👤Менежер:+998(77)255-00-04
⭐️Бош офис:+998(95)515-00-70

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📍Водий филиал: +998(77)255-00-05
📍Сурхондарё филиал: +998(97)550-70-01
📍Хоразм филиал: +998(97)211-44-37
📍Самарқанд (Булунғур-Жомбой) +998(93)998-28-85
📍Жиззах филиал: +998(90)311-11-94
📍Навоий филиал: +998(77)206-00-05
📍Қарши диллер: +998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Показано 20 последних публикаций.