Болаларни “шифокор укол қилади” деб қўрқитиш – бу нотўғри ёндашув.
Бу нафақат болада шифокорларга нисбатан ёмон фикр уйғотади, балки келажакда тиббий ёрдам олишдан қочишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Нега бу хато?
♦️Шифокордан қўрқишга сабаб бўлади – бола касал бўлса ҳам, шифокорга боришни истамайди.
♦️Тиббий ёрдамдан воз кечиш – келажакда оғирроқ касалликларга дуч келганда ҳам даволанишни кечиктириши мумкин.
♦️Ишонч йўқолади – болада катталарга, айниқса, шифокор ва ота-онага нисбатан ишонч пасаяди.
Тўғри ёндашув қандай бўлиши керак?
✅ Шифокорлар болаларга ёрдам беришини, уларнинг соғлом бўлиши учун ҳаракат қилишини тушунтириш.
✅ Укол ёки муолажалар ҳақида тўғри маълумот бериш – масалан, "Укол сал оғритади, лекин у тез ўтиб кетади ва сен тезроқ соғайиб кетасан."
✅ Болани тинчлантириш ва мукофотлаш – яхши тутгани учун мақташ ёки севадиган нарсасини бериш.
Шифокорларга бўлган ишончни шакллантириш боланинг келажакдаги соғлиққа бўлган муносабатига катта таъсир қилади. Шунинг учун, болаларни қўрқитиш эмас, балки уларга шифокорлар ёрдам берадиган инсонлар эканини тушунтириш муҳим.
@pediatronline