Рамазон ойи муборак бўлсин азиз диндошлар!
Айнан шу ойда нарх кўтариляпти деган мавзу кўп жойда айланяпти. Хамма касб ичида ўзини мавзуси бўлганлиги учун, бизда мавзу тухум ва товуқ гўшти. Бу холат албатта ўзимизга хам жуда ёқимсиз. Лекин нархи бўйича ҳаммаси ихтилофли мавзу. Хамкасбалримиз ичида хеч ким 30-40%га нархни оширгани йўқ. Айнан шу ойга сотамиз деб сақлаб қолиб олдинги ойларда тухум савдосини қисқартигани ҳам йўқ. Товуқдан тушган тухумни ўша-ўша сотиб турилибти. 10-15% қимматалаган бўлса ҳам, бозорда энг арзон фойдали оқсил моддаси хозир ҳам тухум ва парранда гўшти бўлиб келмоқда. Бу ойдами, бошқа ойлардами талабга қараб таклиф бўлади. Арзонлаган вақтда ҳеч қайси хамкор ва охирги истъемолчиларимиз келиб зиёнга ишлаяпсизлар деб 5-10% қимматига савдо қилиб кетмади шу кунгача.
Даромад ва зиён хақида гап очадиган бўлсам, бир кун сўзлашга, икки кун уқишга етмайди. Ҳаммасмга сабр қилиб ишимизни давом этиб келяпмиз.
Паррандачилик азалдан ЕТТИ ХАЗИНА хисобланиб келинган.
Жуда катта РИСК устида қурилган- РИЗҚ манбасидир.
Шунда ҳам, устоз хамкасбларимиз Рамазон ойи хурмати, нархни имкон борича ушлаб туришга ва ортиқча кўтармаслик учун танбех бериб туришибти.
Қилиняпган савобли ишлар ва эхсонларни, қалбидаги эзгу ниятларини билиб, оммага ошкора қилмасдан хамма ўзи билиб бажариб келмоқда. Бу мавзуда паррандачиларга ақл ўргатишлик шарт эмас.
Қўшимча яна нима десак бўлади ........? Олиб сотар, бозордаги чакана ва оптом тухум сотадиганлар, агар имконингиз бўлса олинган тухум устига 50-100 сўм эмас, кўнсангиз 20-30 сўм устама қўйиб халқ учун сотишга харакат қилинг (бу ҳам бўлса битта таклиф, ақл ўргатишлик эмас).
Аллоҳ, бу муборак ойда барчамизга сабр берсин ва яхшиликларни кўпайтиришга мададкор бўлсин.