#Бунёдкорлик
⚡️⚡️⚡️ Паркентда электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди
Президентимиз ташаббуси билан Паркент туманининг инфратузилмаси янада яхшиланиб, маҳаллаларимизнинг қиёфаси янгилаяпти.
Кенг қулоч ёзган бунёдкорликларни туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов назорат қилиб бориш баробарида республика даражасидаги раҳбарларга лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур таклифларни ҳам киритиб бормоқда.
Ҳаётбахш лойиҳалардан яна бири бу Паркент туманига электрлаштирилган темир йўл линиясининг қуриш ишлари бошлангани бўлди.
Туманимизни пойтахт билан уловчи “Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўлини қурилишига старт беришга бағишланган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутасаддилари, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари иштирок этди.
“Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўлининг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.
Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та туннель туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темир йўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган.
Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач Паркент туманининг тоғли сўлим гўшаларига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортишига замин яратилади.
👉 @PARKENT_TONGI