"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!

📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сўровнома

⚡️⚡️⚡️ Қайси маҳалла аҳолиси аҳил ва қайси "маҳалла еттилиги" ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам беришда фаол?

"Булоқбоши" санаторийси ҳомийлигида туманимиз маҳаллаларидаги ободлик, аҳиллик, айниқса, "Камабағалликдан фаровонлик сари" дастурини ижросини сифатли таъминланиши қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик фикри асосида сўровнома ўтказилмоқда!

❗️Сўровнома жорий йилнинг 20 март куни кеч соат 20:00 гача давом этиб, 1-ўрин, 2-ўрин, 3-ўринни олган маҳаллалар "маҳалла еттилиги"нинг хулосасига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 1 нафар аъзоси "Булоқбоши" санаторийсига бепул йўлланма билан тақдирланади.

❗️Маълумот ўрнида: якка тартибдаги хоҳловчи шахслар "Булоқбоши" санаторийси ўзлари меҳнат қилаётган ташкилотнинг касаба уюшмаси орқали бериладиган йўлланмаси орқали ҳам бориши мумкин.

Мурожаат учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг!

📞 +99899-484-23-17

📞 +99899-895-09-12

📞 +99899-803-25-30

📍Манзил локацияси 👉 ШУ ЕРДА 👈

❗️"Булоқбоши" санаторийси фаолиятини кузатиб бориш учун
👉
@ParkentBuloqboshi 👈 гуруҳига уланинг!


#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Ростмана хайр энди қиш!

Юртимизга ваниҳоят баҳорий  иссиқ ҳавони оқими кириб келмоқда.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида кўтарилиб 15-22° гача иссиқ бўлади ва шу билан буёғи ёз энди.

Яқинларга бу хушхабарни улашиб қўйинг!

👉 @PARKENT_TONGI

11k 0 38 4 24

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дил_изҳори

⚡️⚡️⚡️ Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!

Паркент ёшлари туманимиз хотин-қизларини байрам билан табриклади!

👉 @PARKENT_TONGI


#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Эртага, 10 март (душанба) куни кимлар учун дам олиш ё иш куни?

5 кунликлар учун дам олиш куни;

❗️6 кунликлар учун иш куни;

✅️
боғчаларнинг деярли ҳаммасида дам олиш куни (балки 6 кунлик айрим хусусий боғчалар ишлаши мумкин, буни боғчадан аниқлаштириш керак);

Мактабларда одатий ўқиш куни;

✅Олийгоҳларнинг баъзиларида дам олиш куни, баъзиларида ўқиш куни.(Буни ўқиш жойидан аниқлаштириш керак.)

👉 @PARKENT_TONGI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Табрик

⚡️⚡️⚡️Байрамингиз билан ҳурматли аёллар!

👉 @PARKENT_TONGI


#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Аёл борки, олам мунаввар!

Аёлни ҳамиша эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан бир ҳисобланади.

Айни шу эзгулик Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан барча мактаблардаги аёл раҳбарлар ҳамда педагог ходимларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан тақдирлаш маросимида ҳам ўз аксини топди.

Туман Мактабгача ва мактаб бўлими томонидан 1-ИДУМда  “Аёл борки, олам мунаввар!" номда ташкил этилган тадбирга таълим соҳасининг жонкуяр, фидойи хотин-қизлари таклиф қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан туман Мактабгача ва мактаб бўлими бошлиғи Жавлон Юсупов хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, ўзбек аёлининг дунё майдонларидаги нуфузи, уларнинг меҳри, садоқати, меҳр-у вафоси хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тақдирлаш маросимида  аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Тадбирда таълим ва фан туман Кенгаши томонидан бир гуруҳ соҳа фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI


Паркент тонги газетаси.pdf
5.4Мб
👆📰👆📰      
Газетани электрон шаклда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!      
        
"Паркент тонги" газетасининг 2025 ЙИЛ 7 МАРТ СОНИДА:

👉 Янги қиёфага кираётган Паркент

👉 Паркент туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги

👉 Таълим йўлидаги ҳамкорлик

👉 Рамазон — саховат ойи

👉 Барчани бирлаштирган баҳслар

👉 Ободлик ва яратувчанлик ифодаси

👉 Гўзал ҳаётдан сўзлайдиган орзулар маскани

👉 Миллий либос — маънавият кўзгуси

👉 Спортчиларимиз ғалабаси

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарлар ҳамда саломатлик маслаҳатларини ўқийсиз!

Мароқли мутолаа тилаймиз!
        
👉 @PARKENT_TONGI


Eng go‘zal bayramga – yoqimli sovg‘a!

ISHONCH siz uchun "Sovg‘alar guldastasi"ni taqdim etadi! 💐

💥 7-8-9 mart kunlari do‘konlarimizdan xaridlar qiling va har 2 mln so‘mlik xarid uchun kafolatlangan sovg‘aga ega bo‘ling!

Xarid qancha ko‘p bo‘lsa – sovg‘alar ham shunchalik ko‘p bo‘ladi! 🎁

Bayramni ISHONCH bilan yanada xush kayfiyatda nishonlang!


Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!


#Табрик

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги

Азиз аёллар! Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сўзим аввалида барчангизни баҳорнинг энг нафис айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этаман.

Сиз мунис аёллар бизни доимо одамийлик, олийжаноблик сари чорлашингизни, садоқат, меҳр-муҳаббатингиз ва заҳматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Шу ҳақида гап кетганда, халқимизда “Жаннат оналар оёғи остида” – деган нақл хаёлимизда ўтади. Гўзаллик ва нафосат айёмида истардимки, ҳар бир инсон ҳаёти давомида аёлга – онаси, синглиси, опа ва қизи каби қарасин ва эъзозласин.

Кейинги йилларда юртимизда муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг маънавиятини, кийиниш маданиятини юксалтириш, оилаларнинг мустаҳкам бўлишида тизимли ишлар олиб борилаётганлигини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Албатта, барча саъй-ҳаракатлар замирида халқимиздаги аёлни ҳамиша қадрлашдек бетакрор ва буюк қадрият ўз аксини топиб келмоқда.

Аслида оила юмушлари, фарзандлар таълим-тарбияси ва ҳаёт ташвишларидан ортиб, халқимизни оғирини енгил қилиш учун турли ташкилотларда ҳалол меҳнат қилиб, садоқатини намоён этиб келаётган аёлларимизни ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча эътироф этсак, шунча оз!

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👈

👉 @PARKENT_TONGI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_ўгитлари

⚡️⚡️⚡️ Рамазон ойида аёлларни асранг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!


⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Diqqat_e'lon

⚡️⚡️⚡️ Qarz va kreditlardan charchadingizmi?

Yetishmovchiliklar sog’lig’ingizga ham yomon ta’sir qilyaptimi?

Unda sizni biz bilan birga hamkorlikda ishlashga taklif qilamiz!

Halol daromadga chiqish uchun💰to’liq maʼlumotni 8-MART 10:30 da boshlanadigan Bayramona taqdimotimizda olasiz!

Bayramona taqdimotda qatnashgan har bir ishtirokchi qimmatbaho sovg’alar va TELEVIZOR yutib olish imkoniyatiga ega!

O’z joyingizni band qilish uchun:
👇👇👇👇👇

📞 +99-93-602-25-81 Shahnoza opa

📞 +998-94-456-27-26 Vasila opa

📤 @ellana_x

@Orzumaqsadvaharakat

Joylar soni chegaralangan!❌

❗️Parkent olg‘a ❗️

👉 @PARKENT_TONGI


#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Эътибор ва эъзоздаги аёллар

Аввал хабар берганимиздек, бугун Паркент туман ҳокимлиги томонидан Красногорск ҳудудидаги "Чотқол" маданият марказида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Байрам тадбирида туманимизнинг турли давлат ва жамоат ташкилотларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қиз ҳамда кам таъминланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёллар, меҳнат фахрий онахонларга ҳокимликнинг байрам совғалари топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI



Показано 13 последних публикаций.