Oybek Kosimov shaxsiy vlog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Бизнинг шахсий влогимиз.
Саволлар бўлса: @oybekaloqaBot
Курсалримиз бўйича: @oybek_kosimov_youtube

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Ходимлар билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш усуллари

Ходимлар билан яхши алоқаларни йўлга қўйиш бизнесингизни бир неча бараварга яхшилаши мумкин. Бу ҳақда қуйидаги бешта босқичда кўрсатиб ўтаман:

1. Очиқ мулоқотни таъминлаш.
Ходимлар ўз фикрларини бемалол айта олиши ва таклифларини билдира олиши учун очиқ эшиклар сиёсатини йўлга қўйиш керак. Уларни тинглашга доим тайёр бўлинг.

2. Адолатли ва шаффоф бошқарувни таъминлаш. Ҳар бир ходимни адолатли баҳолаш, уларнинг ютуқларини тан олиш ва мукофотлаш керак. Иш режалари шаффоф ва ҳамма учун тушунарли бўлсин.

3. Тренинглар яратиш. Ходимларнинг касбий кўникмаларини ошириш учун тренинглар ва семинарлар ташкил қилиш керак. Уларни ўз соҳаларида билимдон бўлишларига кўмаклашиш сизга ва атрофдагиларга фойда келтиради.

4. Иш муҳитини яхшилаш. Иш жойидаги шароитларни қулай қилиш, иложи борича стрессли вазиятларни камайтириш ва ходимларнинг саломатлигига эътибор қаратиш керак.

5. Жамоавий ишлаш кўникмаларини ошириш. Жамоавий руҳни ошириш учун турли тадбирлар ва фаолиятларни ташкил қилиш керак. Бу орқали ходимларнинг бир-бирига нисбатан ишончли ва самимий муносабатда бўлишлари таъминланади.

@oybekkosimovuz


Ишлаб чиқариш яхшими ёки хизмат кўрсатиш?

Қуйида ҳар икки холатнинг фойда ва зарарларини кўриб чиқамиз:

Ишлаб чиқариш орқали бозорни кенг кўламда қамраб олиш мумкин. Ишлаб чиқаришда кўплаб ресурслар ва ускуналар керак бўлади. Аммо бу турдаги бизнес масштаблашуви осон бўлади ва нархни пастроқ усҳлаб қўлиш имкони мавжуд.

Тез кенгайиш орқали маҳсулотлар оммавий бўлиб, кенг аудиторияга етиб боради. Шундай қилиб, маҳсулотлар сотуви барқарор даромад оқимини яратади.

Хизмат кўрсатишдан фарқи, катта бошланғич харажат талаб қилади. Ишлаб чиқариш жараёни учун ускуналар ва хом ашёга катта инвестициялар жалб қилишингиз керак бўлади.

Хизмат кўрсатиш эса кўпинча ўзига хослик ва индивидуалликни талаб этади. Бунда ресурс сифатида малакали ходимлар ва вақт олинади. Хизматлар кўпинча юқори қийматга эга бўлади ва мижозлар эҳтиёжларига мослашиш имконини беради.

Хизматлар мижознинг эҳтиёжига қараб индивидуал тарзда тақдим этилади. Бироқ кўп сонли мижозларга бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатиш қийин бўлиши мумкин.

Хизмат кўрсатиш сифати ходимларнинг малакаси ва мижозлар билан алоқасига боғлиқ бўлади. Бу бизнесни барқарор қилишни бироз кечиктириши мумкин.

@oybekkosimovuz


кирила




Қадирдонларим 21:00 ютубда прямой трансляция савол жавоб булади. 5 дақиқида бошлаймиз


Нархни туширмасдан савдони ошириш мумкинми?

Нархни туширмасдан савдони оширишнинг бир неча самарали усуллари мавжуд. Асосий мақсад — маҳсулот қийматини ошириш ва мижозлар учун янада жозибадор қилишдир.

1. Қўшимча қиймат яратинг. Маҳсулотга қўшимча хизматлар ёки бонуслар қўшинг. Масалан, бепул етказиб бериш, маҳсулотга кафолат бериш ёки истеъмолчига керакли маслаҳатлар тақдим этиш.

2. Маркетингни кучайтиринг. Маҳсулотингизнинг афзалликларини мижозларга аниқ ва таъсирли тарзда кўрсатинг. Брендингизга нисбатан ишончни оширадиган контент яратинг. Махсус акциялар ёки ижтимоий тармоқлардаги рекламалардан фойдаланинг.

3. Хизмат кўрсатишни яхшиланг. Тезкор хизмат ва қулай харид жараёни мижозларнинг қониқишини оширади. Масалан, тўлов усулларини яхшилаш, навбат кутишни камайтириш ёки мижозларга шахсий ёндашувни жорий этиш.

4. Рақобатбардош устунликни таъкидланг. Маҳсулотингизнинг ўзига хос жиҳатларини ажратиб кўрсатинг. Сифат, инновация ёки қулайлик каби афзалликларни намоён қилиб, мижозларни ишонтиринг.

5. Ижтимоий далиллардан фойдаланинг. Мижозларнинг ижобий фикрлари ва шарҳларини бошқа мижозлар билан бўлишинг. Бу келажакдаги харидорларни жалб қилишда ёрдам беради.

@oybekkosimovuz


#ният
#карзундириш
#карзданкутилиш
@oybekkosimovuz
каналимизга обуна булинг

926 1 11 16 29



Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bizga qo'shiling va yuksaling 😉📈

Eslatib o'tamiz

📆Sana: 25.01.2025 🕐Vaqti: 14:00 dan 18:00 gacha seminar bo'lib o'tadi

Dasturimizning navbatdagi manzili: Toshkent shahri!

Joylar soni cheklangan❗️

Семинарга қатнашиш
шуни босинг https://b24-tfxgux.bitrix24.site/crm_form_exlaw/


Нега баъзи маҳсулотлар арзон, баъзилари қиммат?

Бозордаги ҳар бир маҳсулот маълум бир мижозлар сегментига мўлжалланган бўлади. Шунинг учун маҳсулотлар одатда учта тоифага бўлинади: арзон, ўрта ва қиммат нархда. Ҳар бир сегментнинг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.

Арзон нархдаги маҳсулотлар, асосан бюджети чекланган мижозлар учун мўлжалланган бўлади. Улар бренд билан янги танишаётган мижозларни жалб қилади ва катта миқдорда сотиладиган маҳсулотлар ҳисобланади. Бундан ташқари, улар бозорда рақобатни кучайтиради ва брендни оммалаштиради. Камчилиги эса фойда маржаси паст бўлиши мумкин ва маҳсулот сифати паст деб қабул қилиниш хавфи мавжуд.

Кўпчилик харидорлар айнан ўртача нархдаги сегментни афзал кўради. Чунки улар нарх ва сифат ўртасидаги энг яхши мувозанатни тақдим этади. Бу маҳсулотлар бренднинг асосий аудиторияси учун яратилган бўлиб, узоқ муддат мижозларнинг содиқлигини оширади. Бу сегментда арзон маҳсулотлар билан нарх бўйича рақобатлашиш қийин ва қиммат маҳсулотлар каби юқори эксклюзивликка эга бўлмаслиги мумкин.

Қиммат нархдаги маҳсулотлар эса эксклюзивлик ва юқори сифатни қадрлайдиган мижозлар учун яратилади. Бу маҳсулотлар бренднинг обрўсини оширади ва юқори фойда келтиради. Қиммат маҳсулотлар мақом ва ҳашамат тимсоли сифатида қаралади. Бу сегментда аудитория ҳажми торади. Юқори нарх туфайли рақобат кучли бўлиши мумкин.

@oybekkosimovuz





932 1 0 21 32

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ПУЛНИ БОШҚАРИШ КИТОБЛАРИ

Бу китоблар ПУЛ учун ишлаш эмас ПУЛ СИЗ учун ишлашини ўргатади.
Қайси китобни ўқигансиз?
Инсайтлариз билан бўлишинг.
Қайси китоб сизга ёқди?
Яна шундай постлар қўяйликми?

@oybekkosimovuz




Режа билан ишламасангиз нима бўлади?

Режасиз ҳаракат одатда тартибсизлик ва йўқотишларга олиб келади. Аниқ йўналишсиз ишлашда нима қилиш кераклиги ҳақида чалкашлик юзага келади. Натижада вақт ва куч нотўғри сарфланиши мумкин.

Ресурслар чекланган пайтда уларни қаерга йўналтиришни билмаслик хавфи туғилади. Маблағ ёки вақт нотўғри йўналишда ишлатилса, керакли жойда етишмовчилик бўлиши эҳтимоли ошиб боради.

Режасиз ҳаракат қилиш кўпинча ўтмишдаги хатоларни такрорлашга олиб келади. Чунки сабабларга чуқур назар ташланмагани учун, бир хил муаммоларга яна дуч келиш мумкин.

Бундай ҳолатда ўз-ўзидан тартибсизлик, чарчоқ ва ишонч йўқолиши кузатилади. Ҳатто кичик қадамларни босишга ҳам қўрқадиган бўласиз.

Агар сизда бу ҳолатлар кузатилаётган бўлса, ўтмишдаги муваффақиятларингизни эслаб, ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг. Мақсад қийинчиликни имкониятга айлантириш бўлсин.

Бу жараён катта сабр-тоқатни талаб этади, лекин натижани кўриб ўзингизга бўлган ишончингиз яна ҳам ортади.

@oybekkosimovuz








Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.