🟠Ҳаётдаги ўрнини топиш масаласи…!
🟠Мусулмонман деган ҳар бир кишининг қалбида динига хизмат қилиш бораси ғами бўлиши керак.
🟠Бу ғам кимда топилса, Аллоҳнинг неъмати ҳисобланади. У ўз соҳибини ҳаракатга келтиради, амал қилишга ундайди.
🟠Лекин натижага эришиш йўлида қийинчилик ва сусткашликка дуч келинади. Бунинг сабаби асосан қуйидаги икки масалада кўринади:
📏инсон ўзига нотўғри баҳо беришлиги: яъни қудрати ёки салоҳияти етмайдиган нарсага интилади;
📏дунё ҳаётидаги жуда кўп нарсага чалғишлик: бекорчи дўстлар, қўшимча тижорат, чиройли уй ва уловга ўхшаш жозибадор зийнатлар билан овора бўлиб, дин хизматидан юз ўгириб кетади.
🟠Ҳаммада ҳам қобилият ва истеъдод бор. Фақат уни кашф қила олиш қийин ёхуд бу борада буткул ғафлатдамиз.
🟠Қачон кашф бўлганда тўғри йўналиш олиб, барқарор турилса, умматга катта хизмат қиладиган шахс шаклланади.
🟠Ҳар соҳада бўлгани каби дин хизматида ҳам шу йўлда тажриба орттирганлардан маслаҳат олиниши керак.
🟠Бунинг иложи бўлмаса, ўтган буюк шахслар ҳаётидан қиёс топиш керак. Кимдир даъват қилишга, бошқалар ансорлардек кўмак беришга, яна баъзилар моддий таъминотга яроқли бўлади.
🟠Энг камида фидокорлар сафида одам сонини кўпайтириб туриш билан ҳизмат сингади. Баъзида оддий гап билан қўллаб-қувватлашлик катта муваффақиятларга олиб келади.
🟠Бирор соҳада натижа кўринмаса, тушкинликка берилиб ортга қайтиб кетишлик катта хато. Риёдан йироқ бўлиб, диним деган ғам туфайли тинимсиз меҳнат қилган киши натижага эришадими йўқми, соҳа тўғри танланганми йўқми, ажрга эга бўлаверади.
Бунинг далили Нажм сураси 39-оятда зикр қилинган. Унда Аллоҳ таъоло:
وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَانِ إِلَّا مَا سَعَىٰ
"Ва инсонга қилган саъй-ҳаракатидан бошқаси бўлмайди",– деб айтади.
🟠Демак, муваффақият Аллоҳдан, ҳаракат эса биздан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким бир яхшилик борасида қасд қилса-ю, уни бажармаса ҳам унга бир ажр ёзилади",– деганлар (Бухорий 6491-ҳадис ва Муслим 131-ҳадис ривояти).
🟠Самара яхши бўлиши учун тажриба ва илм аҳлига қайта-қайта мурожаат қилиб ўз ҳолатини текшириб туриш ўта муҳим.
🟠Дунё фитнасига алданиб, умматнинг аксарида ғам йўқ. Борларида интилиш ва барқарорлик топилмайди. Хаёлни жамлаб бўлмас даражада банд қилмасдан, тиричилик учун бир касбни ва дин учун бир соҳани маҳкам ушлаш зарур.
🟠Саҳобаларнинг ҳаёт тарзи айнан шундай эди. Ҳар куни Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига интилар эдилар, ҳаммаларида дин нусрати учун фаолият ва оила нафақаси учун меҳнат бор эди.
🟠Умар розияллоҳу анҳу ансорлардан бўлган қўшни биродари билан кунлик навбат алмашиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатларида бўлардилар. Бир кун таълим ва дин ғами, эртасига касби кор.
☝️Унутмайлик
"Бу умматнинг охирини унинг аввалини ислоҳ қилган нарсагина ислоҳ қилади".
Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳи.
🆔 @oxirathovlisi