𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈


Гео и язык канала: Узбекистан, Турецкий
Категория: Telegram


‏الدار الآخرة
✅ Ayollar va bolalar uchun rasmiy kanal
❗️Erkaklar kirishi qat’iyyan ma’n qilinadi. Allohdan taqvo qiling.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Турецкий
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💚 Алҳамдулиллаҳ!
Ғазодаги мазлум ва муҳтожларга ифторлик берилди. Ушбу савобли ишга ҳисса қўшган барча мўмин-мусулмонлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

🌱Яхшиликка етакловчи ва унга сабабчи бўлганларга чексиз ажр-мукофот ато этсин.

💚 Аллоҳ таоло ушбу ифторликни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин ва бутун умматга тинчлик, барака ва раҳмат ато этсин. 💚

🆔 @Saxiylar_karvoni_bot

✈️ Telegram 📷 Instagram








Дуо ижобат бўладиган вақтлар бор бўлиб, уларнинг баъзиси баъзисидан умидлироқдир.

Агар ижобатнинг бир неча сабаблари жамланса, дуо қабул бўлишга янада яқинроқ бўлади, худди жума кунининг охирги соатидаги дуо билан ифтор пайтидаги дуо жам бўлганидек.


Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

🚀Telegram 📷Instagram




#Рамазон_Суҳбатлари | 8-кун | Пархезкор бўлинг!

Оила даврасида эшитиш тавсия этилади;

🩵Telegram | 🩷Instagram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💚 Алҳамдулиллаҳ таъмирдан чиққан масжидда кеча жума намози ўқилди. Кўплаб мусулмон биродарлар жам бўлиб, дуолар қишди.

💚 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барча эҳсончиларни ажру мукофот билан сийласин!

🧕 Ушбу масжиднинг янада чирой очиб, мусулмонлар учун хизмат қилмоқда алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ сахийлик ва эҳсонларни баракали қилсин!

⚡️ @Saxiylar_karvoni_bot

✈️ Telegram 📷 Instagram




#Рамазон, 8-кун

Рамазонда эҳсонни кўпайтириш

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг сахийи бўлиб, Рамазонда Жибрил билан учрашганда яна ҳам сахий бўлиб кетардилар. Рамазоннинг ҳар кечасида у билан учрашиб, Қуръондан дарс қилишарди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишда эсиб турган шамолдан ҳам сахийроқ эдилар (эсиб турган шамол қандай фойдали бўлса, Росулуллоҳнинг яхшилик қилишдаги ғайратлари, ҳимматлари ундан ҳам тез, афзал эди)”. Бухорий (6), Муслим (2308/5903).

Имом Нававий: “Бу ҳадисда кўплаб фойдалар бор. Шулардан бири Рамазонда эҳсонни кўпайтириш мустаҳаблиги”, деган.

— Закот Аллоҳ фарз қилган эҳсон бўлиб, уни Рамазонда бериш афзал. Бу ойда қилинган хайрли амалларнинг савоби, фазилати бошқа ойлардагидан устун туриши далили бор гап. Аммо Рамазондан олдин бериш вақти келган закотни бу ойгача кечиктириш жоиз эмас. Шунингдек, бериш вақти Рамазондан кейин келадиган закотни ҳам шошилмай, ҳақдорларини топиб, бу ойдан кейин бериш ўз ўрнида афзал. Яъни, “Закотни албатта Рамазонда беришим шарт”, деган фикр хато.

(“Бериш вақти” деганда кишининг қўлидаги моли закот нисобига етиб, кейин шу нисобга етган кундан тўлиқ бир қамарий йил (354 кун) ўтиши назарда тутилган. Нисобга етган мол кишининг қўлида шу бир йил муддат давомида камаймасдан турса, унинг закотини бериш вожиб бўлади. Закотни нисобга етгандан кейин бир йил ўтмай туриб бериш жоиз, ундан кечиктириб, чўзиб юриш эса жоиз эмас.)

Рамазон ойида Аллоҳ фарз қилган закотни бериш билан кифояланмай, унга қодир бўлганлар ҳам, қодир бўлмаганлар ҳам имкон қадар фақир-муҳтожлар учун нафл (ихтиёрий) эҳсон-садақаларни қилишга улгуриб қолгани афзал. Зеро, бу ойдаги солиҳ амалларнинг савоби бошқа ойлардагига нисбатан бир неча баравар кўпайтириб берилади.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Қўлингни садақа билан юмшат — шунда мусибатларнинг арқонлари бўйнингдан ечим топади. Ва билгинки, сенинг садақанинг ажрига бўлган эҳтиёжинг, садақани олган кишининг эҳтиёжидан ҳам кучлироқдир».

Аллоҳ таоло айтади:

"Сизлар қандай яхшилик сарф этсангизлар, у ўзингиз учундир." (Бақара: 272)

🚀 @oxirathovlisi




Инфитор сураси

🩵Telegram | 🩷Instagram




"Узр сабаб маҳбуслар"

Рamazonда узр сабаб рўза ва намозлардан маҳбус (касаллар, узрли, ҳомила, эмизикли аёллар) бор.
Улар баъзилари бу ҳолатни айланиб ўтиб ибодат қилишга ҳарис бўлса, баъзилари бу ҳолатни "Ибодатлардан озодлик" санаб ажрдан маҳрум бўлади.
Асли тўғри йўл эса, "узрсизлик ибодат" бўлгани каби, "узр ҳам ибодат" эканини тушуниш.

Чунки ибодатнинг асли намоз, рўза эмас, қалб ибодатидир.
Инсоннинг жасади руку сажда қилгани каби қалби ҳам (розилик, шукр, ният орқали) руку сажда қилади !
Жасад узрлар сабаб руку-сажда, рўзага қодир бўлмай қолиши мумкин, лекин қалб ҳеч қачон бу ибодатлардан ман қилинмайди.

Агар узр сабаб маҳбус киши , узридан безорликни изҳор қилмай, Аллоҳнинг қадарига рози бўлса, қалбида ибодатни яхши кўрса, албатта унга ўша ибодатлар ажри ёзилаверади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табук жангидан қайтишда Мадинага яқинлашгач дедилар:
"Мадинада шундай кишилар борки, сизлар қаерга юриш қилсанглар, қандай водийни кесиб ўтсанглар ҳам улар сизлар билан (ажрда) биргадир!"
Одамлар айтишди:
"Улар Мадинада ўтирган ҳолатдами Я Росулуллоҳ?!"
У зот айтдилар:
"Улар Мадинада ўтирган ҳолатда! Чунки уларни узр маҳбус қилди"
(Бухорий ривояти)

Ибн Баттол роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Ким бир тоатни қилиб сўнг касаллик ёки бошқа сабаб билан ундан маҳбус бўлиб қолса, унга соғлом ҳолатида қиладиган ажри ёзилаверади. Шунингдек ўзининг вирдидан (қуръон вазифасидан) мажбурий ухлаб қолган кишига ҳам ўқиган ажри ёзилаверади. Уйқуси эса унга Аллоҳдан садақа бўлади"

Қуртубий айтадилар:
"Чунки содиқ ният амальнинг аслидир. Агар бирор тоатни қилишда ният содиқ бўлса, сўнгра соҳиби ундан ожиз қолса, албатта унга қодир кишининг ажри ёзилади"

Ибодат фақат расм-русумлар эмас, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга таслим бўлишдир.

Қанча тўшакда михланиб ётган кишилар борки, кечаси билан қиёмда турган кишилардан кўра қалби Аллоҳга боғланган!

Қанча (чарчаб) ухлаб қолганлар борки, бедор ғийбатчи, шаҳватпарастлардан кўра рўзаси саломат қолган !

Қанча узри сабаб жисми нопок бўлиб намоз рўзадан қолиб кетган аёллар борки, "узри" унда пайдо қилган синиқлик қалбини поклаган.

Қанча жисми поклар борки, намоз, рўза ўқиса-да, қалб амалларидан ғафлатда қолган, натижада "ужби" (ўзига бино қўйиши) уни ҳалок қилган !

Аллоҳ таоло айтади:
"..Лекин у сизларни қалбларингиз касб қилган нарса билан тутади.."
(Бақара.225)

🟠@oxirathovlisi




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ҲУЖУМ" ҲAРAКAТИ - ЁҲУД 8 МAРТ ТAРИХИ

▪️Ўрта Осиёдаги катта ўзгаришлар
▪️"ҲУЖУМ" ҳаракати
▪️Худосизлар иттифоқи
▪️"Ҳар кунинг 8 март бўлсин"ми?

🩵Telegram | 🩷Instagram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ
🧕 Аллоҳнинг фазли марҳамати билан
Бугун сизларга янгиликни етказмоқчимиз

🟡Ғазодаги эҳтиёжмандларга ифтирлик учун овқат тарқатилди! Ёрдамларингиз орқали, кўплаб оилалар ва болалар оч қолишдан қутулди.

🟡Сизнинг меҳр-шафқатингиз ва қўллаб-қувватлашингиз туфайли, бугун улар тўлиқ ва қониқарли овқатланиш имконига эга бўлдилар.

🟡Бу ёрдамингиз жуда катта аҳамиятга эга!
Аллоҳ рози бўлсин!

🟡Сиз ҳам эҳсон қилишни ҳоҳлайсизми?

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi



Показано 20 последних публикаций.