Ромитан УЗ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ромитан туманидаги энг сўнгги ишончли янгилик ва хабарларни бизда кузатинг!
Реклама учун: @bekhhzodbek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Бугундан она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама берилади.

@oromitanuz


Репост из: Buxoro 24 | Расмий канал
Барноев байрамни шифохонада нишонлаган кичкинтойларни табриклади

Болажонлар Янги йил байрамини орзиқиб кутадилар. Чунки ширинлик ва ўйинчоқлардан иборат байрам совғалари уларга бир олам завқ улашади. Айниқса, Янги йилни хонадонида эмас, касалхонада қарши олаётган бемор болалар учун бу орзудек гап.

Жорий йилги янги йил байрамини шифохонада кутишига тўғри келган болажонларга чинакам байрам кайфиятини улашиш мақсадида бугун Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев қорбобо ва қорқиз ҳамроҳлигида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар ҳамда юқумли касалликлар бўлимларида даволаётган жажжи кичкинтойларни байрам билан қутлаш мақсадида касалхонага борди.

Туман раҳбари шифохонада даволанаётган болажонларни байрам билан табриклаб, тезроқ тузалиб, хонадонларда соғ-саломат юришларини тиладилар ҳамда қоробобо ва қорқиз томонидан уларга аталган совғаларни улашдилар. Беморларни даволаётган шифокорларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Туман ҳокимининг бу ташрифидан болажонлар ва уларнинг ота-оналарининг кўнгиллари шод бўлди.

👉Каналга уланиш👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хорижга чиқмоқчимисиз?

Тақиқ бор ёки йўқ?
Билиб олинг

✍️@oromitanuz


🟠⚡️Ўзбекистонда бугундан кучга кирган ўзгаришлар:

🟠миллий вақт шкаласи (UTC UZ) жорий этилди;

🟠цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;

🟠букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди;

🟠Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;

🟠камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

🟠тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;

🟠умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50%га камайтирилди;

🟠давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20%га оширилади.

@oromitanuz

4k 0 19 3 12

2025 йил!

Омадлар йили бўлсин.
Аллоҳ саломатлик, хотиржамлик берсин.


@oromitanuz

5.2k 0 49 12 82

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎄Янги йил базми
1995 йил

@oromitanuz


Шаxсий сарҳисоб!

2024 йилни Аллоҳ жуда файзли юборди.

Ўғил фарзанд.

Икки машҳур Европа шаҳрига саёҳат.

Янги мошина.

Иккаламиз ҳам ўқишга кирдик: Булар клиник ординатура босқичига кириб врач инфекционист мутахассислигини олиш арафасида бўлса, камина учинчи мутахассисликни эгаллаш учун юридик йўналишга қабул қилиндим.

Қолган жараёнларда ҳам яхшигина ўзгаришлар бўлди.

Ҳаммаси учун Аллоҳга беҳисоб шукур айтаман!

Барчага кириб келаётган янги йил муборак бўлсин!

Сиздачи, нима ўзгаришлар бўлди?
Изоҳларда қолдиринг!


@oromitanuz


Репост из: Buxoro 24 | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️ Янги йилни нишонлаш гуноҳми?

Ҳар йили янги йил байрами арафасида ижтимоий тармоқларда бу байрамни мусулмонлар нишонлаши мумкин эмаслиги, у ғайридинлар байрами эканлиги ҳақидаги гаплар тарқалади.

Бу гаплар қанчалик асосли? Янги йил ростдан ҳам диний байрамми? Мусулмонлар уни нишонлаши мумкин эмасми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг бу саволларга жавобини эшитинг.

👉Каналга уланиш👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу гўзал дуолар ижобат бўлсин!

@oromitanuz


Репост из: Buxoro 24 | Расмий канал
Россияда ҳужжатсиз ишлаб юрган мигрантларга "амнистия" берилди. Бу депорт ва тақиқдан сақлаб қолади

Россия Федерацияси Президентининг бугун имзолаган "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1126-сон Фармонига кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.

Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида қўшимча хабар берилади.

👉Каналга уланиш👈


❄️❄️❄️❄️❄️ ❄️❄️❄️
🎅 💡💡💡👸

#Янги_йил_шукухи

Ромитан туманида байрам шукуҳи

Ромитан туманидаги “Ромитан сайилгоҳи” савдо ва кўнгил очар кўча (Broadwаy) мажмуаси олдида Янги йил байрами муносабати билан аҳоли ва ёшлар учун кўтаринки руҳда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирларда эстрадамизнинг эл суйган юлдузлари иштирок этиб, концерт дастурларини тақдим этмоқда.

Байрам дастури ёшлар ва оилалар учун мароқли лаҳзалар ҳадя этмоқда. Концертларда машҳур хонандалар ўзининг энг яхши қўшиқлари билан барчага юқори кайфият улашиш билан бир қаторда ташкил этилган бошқа кўнгилочар дастурлар ҳам меҳмонларни ўзига жалб қилмоқда.

“Ромитан сайилгоҳи” савдо ва кўнгил очар кўча (Broadwаy) мажмуаси олдида байрамни нишонлашга келган фуқаролар, айниқса, ёшлар, мазмунли ва унутилмас онларни хотирага мухрлашмоқда.

Ушбу тадбирлар аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши ва байрамни биргаликда нишонлаши учун ажойиб имконият яратмоқда.

“Ромитан сайилгоҳи” савдо ва кўнгил очар кўча (Broadwаy) мажмуаси олдидаги байрам дастурлари давомида маданият ва санъат билан уйхунлашган махсус шоулар, саҳна кўринишлари ҳамда бошқа қизиқарли кўнгилочар лойиҳалар ҳам намойиш қилинмоқда.

@oromitanuz





Показано 13 последних публикаций.