Нашида нима?
Тилимизда тез-тез хато қўлланадиган сўзлардан бири нашидадир. У араб тилидан кирган, ўзбек тилида қўшиқ; тантанали шеър, мадҳия маъноларини англатади. Исломий мазмундаги қўшиқлар ҳам нашида ёки нашид деб аталади. Сўзни бундан бошқача маънода қўллаш хатодир:
Дунёдаги минглаб болалар биринчи қўнғироқ нашидасидан бенасиб. ❌
Дунёдаги минглаб болалар биринчи қўнғироқ овозини эшитишдан бенасиб. ✅
Паспорт олган юртдошларимиз фуқаролик нашидасини ҳис этди. ❌
Паспорт олган юртдошларимиз фуқаро бўлиш бахтини ҳис этди. ✅
Бахт нашидаси уфурган гўша. ❌
Бахт нашидаси таралган (ёки янграган) гўша. ✅
@oriftolib