Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот етиштириш уруғликка боғлиқ. Сифатли уруғ етказиб бериш замирида уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсатгичларини назорат қилиш соҳа ҳодимларидан жиддий маъсулиятни таълаб қилади.
Туманда экилиши белгиланган уруғлик чигитлар туксизлантирилган ҳолда тайёрланиши ҳамда нав тозалиги супер элита ва элита авлодли уруғлик чигитида 100% ,биринчи авлодда 99%, иккинчи авлодда 98%, учунчи авлодда эса 96%дан ҳам бўлмаслиги, шунингдек,унувчанлик, ифлослик, намлик, механик шкастланганлик ва қолдиқ тола кўрсаткичлари каби сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари талабларига мос бўлиши керак.
Бундан ташқари уруғлик чигитнинг сифатли дориланиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бунда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оққўрғон тумани бўлими ҳодимлари томонидан амалга оширилаётган назорат тадбирлари натижасида туманда сифатли уруғлик чигит тайёрлашга эришилмоқда.
Бу эса келгусида фермер хўжаликлари томонидан пахтадан мўл ҳосил олинишида муҳим аҳамият касб этади.
@oqqorgon_hokimligi