#Mutolаa_vaqti
ҲИЖРИЙ ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР ТАБУК ҒАЗОТИ
Бир гуруҳ мусулмонлар ҳеч шак-шубҳалари бўлмаса ҳам, ўзларича «Қолса бўлаверса керак», деган ният билан ғазотдан қолишди. Уларнинг ичида Каъб ибн Молик, Мурора ибн Рабийъ, Ҳилол ибн Умайя, Абу Хайсама, Умайр ибн Ваҳб ва бошқа саҳобалар бор эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Санийятул вадоъ номли жойга лашкаргоҳ қурдилар. Мунофиқларнинг бошлиғи Ибн Салул эса ундан пастроқда алоҳида лашкаргоҳ қурди. Кейинроқ одамларини олиб йўлдан қайтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукда йигирма кун турдилар. Ўртада уруш бўлмади. Сўнг ортга қайтдилар. Ана шундай қийинчиликларга Аллоҳнинг розилигини деб чидаганлари учун Аллоҳ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, муҳожирлар ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди.
Табук ғазоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги охирги ғазот эди. Ундан кейин у зотнинг ҳаётларининг охиригача ғазот бўлмади.
ҒАЗОТ ВА САРИЙЯЛАР ҲАҚИДА
Биз Исломдаги ғазот ва сарийяларга алоҳида бир назар ташлаб чиқишимиз лозим. Бу масалада тўғри англашимиз зарур бўлган нуқталар мавжуд. Агар сийрат китобларини яхшилаб ўрганадиган бўлсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрлари фақат ғазотларда ўтганга ўхшаб кўринади. Сийрат китобларимизнинг кўп саҳифалари айнан ғазот ва сарийяларга бағишланган. Бунинг устига, «Китобул мағозий» - «Ғазотлар китоби» номли алоҳида китоблар борлигини, барча ҳадис китобларимизда ҳам худди шу номли китоблар (боблар) борлигини эътиборга олсак, юқоридаги фикр яна ҳам кучаяди. Лекин бир ўйлаб кўрайлик-чи, ҳақиқатан ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрлари ғазотларда ўтганми? Ҳақиқатан ҳам у зот ва саҳобалар жанг ишқибозлари бўлганмилар?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшларигача, яъни пайғамбар бўлгунларича тинч-осойишта ҳаёт кечирдилар. Пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам Ислом даъватининг салкам ўн уч йиллик Макка босқичида бировга қўл кўтариш на у зотнинг ва на саҳобаларнинг хаёлларига ҳам келмади. Балки улар доимий равишда мушрикларнинг зулми остида эзилиб яшадилар. Фақатгина ҳижратнинг биринчи йилида Қуръони Карим таъбири билан айтилганда
«Ўзларига қарши уруш очилганларга зулм қилингани учун уларга (уруш учун) изн берилди» (Ҳаж сураси, 39-оят).
Ҳа, мусулмонлар ўзларига кофирлар томонидан бўлаётган зулмни қайтариш учунгина урушишга мажбур бўлдилар. Ўша пайтдаги мусулмонлар икки умумий қоидага асосланиб уруш қилишлари мумкин эди, холос.
Давоми бор...
Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix
😎OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✔️ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
😎Instagram | 👥Facebook