#Сўраган_эдингиз
С1 даражадаги сертификатга эга бўлган рус тили фани ўқитувчилари ҳам аттестация тест синовдан озод этиладими?#Савол
Рус тили фани ўқитувчисман. Ўз фаним бўйича С1 даражадаги сертификатим бор. Шу йили август-декабрь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестацияси иштирок этмоқчиман. Рўйхатдан ўтишда С1 сертификатимни юкласам аттестация тест синовдан озод этиламанми?
#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 36-бандида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларини аниқловчи сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилиши белгиланган.
Мана шу қоидага асосланиб С1 даражадаги сертификатга эга бўлган рус тили фани ўқитувчилари ҳам аттестация тест синовдан озод этилади деган нотўғри талқинлар бўлмоқда.
❗️Аслида мазур қоида рус тили фани ўқитувчиларига нисбатан тадбиқ қилинмайди.
Чунки чет тили фани ўқитувчиси дейилганда инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду ва ҳинд тили фани ўқитувчилари тушунилади.
Бу ҳақда Президентининг “Ўзбекистон Республикасида xорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарорининг 5-б бандида ҳам қайд этилган.
Демак якуний хулоса шуки, С1 даражадаги сертификатга эга бўлган рус тили фани ўқитувчилари аттестация тест синовдан озод этилмайди.
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇t.me/oqituvchi_lar