МУҲАББАТНИНГ КУЧИ...
«Ўшанда эрим ҳеч кутилмаган савол берганди:
— Нега ташлаб кетмайсан?
Мен аллақачон бу одамга кўз ёшларим кор қилмаслигини тушунгандим. Вақтида қилган исёнларим ҳам уни ўзгартира олмади. Қайнонам даволатиб кўрайлик, деди. Озгина пайт кўнди-ю, кейин яна ича бошлади.
Болалар отасини жонидан ортиқ кўради. Қизим дадаси кечикаверса, хавотирланиб кўчага чиқарди — йўл қарарди. Бирор жойда йиқилиб қолмадими дадам, деган қўрқуви бўлар эди. Кўпчилик «Ойдин болаларни отасидан айримаслик учун чидаяпти-да», дейишарди.
Биз муҳаббат билан оила қургандик. Отам талаба пайтимда оламдан кўз юмди. Тунга яқин эшитган бу совуқ хабардан оёқларимнинг учигача музлаб қолгандим. Ёнимдагилар уйимга эрталаб етиб боришим учун чипта излай бошлашди. Дунё торайиб, вақт тўхтаб қолгандек эди. Ўша тунда эрталабгача менга чипта излаб, тополмагач, вилоятимизга учаётганларнинг олдига чиққан, ўттизга яқин кишига вазиятни тушунтириб, биттасини чиптасини топширишга кўндирган шу инсоннинг севгисига ишонардим.
Эрим кутилмаганда даволанишга аҳд қилди. Тўғри, бир кунда ё бир ойда эмас, бир йилдан ошиқ қилган ҳаракатларимиздан сўнг у аслига қайтди...
Энг оғир вазиятда ҳам инсонга ирода бағишлай оладиган куч, бу — муҳаббат, назаримда...»
Шоира ВАФОЕВА
Ўқинг... Фақат йиғламанг!