Oqdaryo Ovozi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Oqdaryo tuman hokimligining rasmiy gazetasi "Oqdaryo ovozi" telegram kanali
Bosh muharrir
Y.Muhammadiyev. 99-5990756
Sayt orqali https://oqdaryoovozi.uz
https://www.facebook.com/oqdaryo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Янги чеклов: бир шахс ўз номига нечта банк пластик картаси очиши мумкин?

Марказий банк битта фойдаланувчига расмийлаштириладиган банк карталари сонини чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев маълум қилган.

Ҳозирда Ўзбекистонда фуқаролар битта паспортга очиши мумкин бўлган банк карталари сони қонуний тартибга солинмаган. Натижада, айримларнинг юздан ортиқ карталари бор.

Бундай карталардан кейинчалик фирибгарлар пул маблағларини ўзлаштириш схемаларида фойдаланишмоқда.

Беҳзод Ҳамраев айнан қандай чеклов ўрнатиш таклиф қилинаётгани ҳақидаги саволга жавоб бермаган.

Маълумот учун: 1 ноябрдан Марказий банк шубҳали операцияларнинг олдини олиш мақсадида онлайн кредитларни расмийлаштиришга чекловлар киритди. Вақтинчалик тартиб келаси йилнинг 1 апрелигача амал қилади.

Бунда кредитлар мобил иловаларда текширувлардан кейин расмийлаштирилади. Фуқаролар кредит олиш учун ариза топширишда биометрик идентификациядан ўтишлари керак.

👉 @oqdaryoovozi1931


*8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

❗️Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 57-моддаcи.

@oqdaryoovozi1931


⚡️ Турдимов расман Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Президентнинг тегишли фармонлари
билан:

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@oqdaryoovozi1931


Тезкор огоҳлантириш: Ўзбекистон бўйлаб ҳафта охирида қор ёғади

Ўзгидромет 29 ноябрдан 2 декабрь кунига қадар республикада беқарор об-ҳаво кутилиши бўйича тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Унда ноябрнинг сўнгги икки кунида республикада нам ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёғиши, декабрнинг бошида ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тунда ноль даражадан пасайиб кетиши келтирилган.

Республиканинг кўплаб ҳудудларида 30 ноябрь ва 1 декабрда қор ёғиш ҳодисалари кузатилади.

👉 @oqdaryoovozi1931


⚡️ Бир умр Самарқанд халқидан қарздорман — Эркинжон Турдимов самарқандликлар билан хайрлашди

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниб, президент администрациясида фаолиятини давом эттиради. Шу муносабат билан самарқандликлар билан хайрлашув нутқи сўзлади:

"Менинг юрагимдаги илиқ сўзларимни муҳтарам юртбошимизга етказишингизни сўрайман. У инсон бағрикенг, меҳрибон, олийжаноб инсон. Бунақа давлат раҳбари билан ишлаш ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган инсон учун олий саодатдир. У инсондан оилам билан жуда миннатдорман. Энг қийин паллаларда ҳам ўзи қўллаб-қувватлаб, шунча вақтдан бери бирга хато камчиликларимни ҳам кечириб шу даражага етказди.

Шунингдек, собиқ ҳоким нутқи давомида президентимизнинг Самарқандга меҳри, муносабати ўзгача экани ва бу қадрланиши кераклигини таъкидлади.

"6 йилдан ошиқроқ ишлаган эканман, Самарқанд халқига, фаолларига миннатдорчилик билдираман. Чунки мен Самарқанддан жуда кўп нарса олдим, мени қайтадан шакллантирди. Чунки бу ерда жуда кўп маънавияти юксак, ўқимишли, билимли, янгиликларга интилувчан инсонлар кўп. Яна бир бор миннатдорчилик билдириб, бир умр Самарқанд халқидан ўзимни қарздор, деб биламан". — дейди Турдимов.

Нутқи сўнгида эса Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Адиз Бобоев ишларига омад тилади.

@oqdaryoovozi1931


Tumanimiz kõzgusi ''Oqdaryo ovozi'' gazetasi qachondan chiqa boshlagan.
Опрос
  •   1990
  •   1931
  •   1950
  •   Endi bilib olaman
47 голосов


Siz kanalimizda qanday mavzular yoritilishini istar edingiz.
Опрос
  •   Tumanimizdagi turli xil kamchliklar
  •   Ma'naviy ma'rifiy kõngil ochar dasturlar
  •   Mutolaa bop qissalar
  •   Menga farqi yõq
21 голосов


NAVBATDAGI SAYYOR QABUL OLCHINTEPA MAHALLASIDA O‘TKAZILDI
____
Bugun 2-sektor hududidagi Olchintepa mahallasida o‘tkazilgan Oqdaryo tuman hokimining sayyor qabulida Xalq qabulxonasi mudiri Temur Murtazayev, tuman hokimi o‘rinbosari Yulduz O‘roqova va tegishli mas’ullar ishtirokida fuqarolar murojaatlarini qabul qilindi.
Sayyor qabul davomida fuqarolarning ijtimoiy yordam, tabiiy gaz ballon va elektr ta’minoti kabi masalalar bo‘yicha  qilingan murojaatlar yuzasidan qonun doirasida tushuntirishlar berildi. Muddat talab qiladigan murojaatlar asosida tegishli tashkilot rahbarlariga  topshiriqlar berilib, ijrosi nazoratga olindi.
Qabuldan so‘ng bir qator fuqarolarning murojaatlari mas’ullar tomonidan joyiga borib o‘rganildi.

©️Kanalga ulanish:
👇👇
👉 @oqdaryoovozi1931


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#анонс #anons

Самарқанд халқаро аэропортида ушлаб қолинган 52 та мобил телефон қурилмаларининг тақдири нима бўлди?

Мазкур ҳолатдан батафсил хабардор бўлиш учун марказий телеканалларнинг информацион дастурларида ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалар орқали билиб олишингиз мумкин.
______

Samarqand xalqaro aeroportida ushlab qolingan 52 ta mobil telefon qurilmalarining taqdiri nima boldi?

Mazkur holatdan batafsil xabardor bolish uchun markaziy telekanallarning informatsion dasturlarida va ijtimoiy tarmoqlardagi quyidagi sahifalar orqali bilib olishingiz mumkin.

@oqdaryoovozi1931


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Мен ишламайман. 80 ёшдан ошган отамга қарайман. Отамга қараган даврим иш стажига ҳисобга олинишини қандай билишим мумкин?

Бунинг учун мазкур тоифа фуқаролардан ҳеч нарса қилишлари талаб қилинмайди.

🔎 Чунки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юбориладиган электрон маълумотлар асосида аниқланади.

✅ Олинган электрон маълумотларга кўра, фуқарога отасига қараган даври иш стажига инобатга олинади.

❗️Маълумот учун: мазкур қараб туриш даври иш стажига инобатга олиниши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Менга ногиронлик пенсияси тайинланди. Мен расмий ишлашни ҳам бошладим. Қанча вақтдан сўнг пенсиямни қайта ҳисоблатиш учун мурожаат қилсам бўлади?

🧑🏻‍🦽Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг фуқаро ишлашни бошласа, пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисоблаб берилади.

🔔 Мисол учун, фуқаро унга ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг ишлашни бошлади ва 2 йил давомида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлди. Энди фуқаро пенсиясини қайта ҳисоблатиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

🔴 Эслатиб ўтамиз, ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот олиш тизимида мавжуд бўлмаса, ушбу маълумотларни қоғоз шаклда ҳам тақдим этишлари мумкин.

❗️ Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида кўриниши учун фуқаролар ўз иш берувчиларидан керакли маълумотларни my.mehnat.uz тизимига киритилганлигини талаб қилишлари лозим.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


#kun_tarixi
Bugun 27-noyabr haftaning chorshanba kuni. Ushbu kunda ro‘y bergan muhim voqealar bilan tanishing.

#bayramlar
Toshbaqalarni himoya qilish kuni.
Xalqaro gitarachilar kuni.
Palau – Oila kuni.
Rossiya – Onalar kuni.
Turkmaniston – Paxta hosili bayrami.

#muhim_voqealar
1895 – Alfred Nobel oʻz mulklarini Nobel mukofoti fondiga berilishini vasiyat qildi.
1971 – Sovet kosmik dasturining Mars sathiga yetib borgan ilk inson yasagan jism - Mars 2 kosmik kemasi ishga tushirildi.
1997 – O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi “Ahmad al-Farg‘oniy tavalludining 1200 yilligini nishonlash to‘g‘risida” Qaror qabul qildi.
2003 – Abdulxoliq G‘ijduvoniy va Bahouddin Naqshband tavalludiga bag‘ishlangan yubiley tantanalar o‘tkazildi.

#tavalludlar
1701 – Andres Selsiy – shved astronomi, fizik va matematik olimi.
1940 – Bryus Li – mashhur kung-fu ustasi.
1965 – Rushana Sultonova – raqqosa, baletmeyster, O‘zbekiston xalq artisti.
1997 – Sasha Spilberg – rossiyalik videobloger, aktrisa, qo‘shiqchi va model.

@oqdaryoovozi1931


Самарқанд халқаро аэропортида 177 грамм заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.

Самарқанд халқаро аэропорти орқали “Самарқанд-Истамбул” авиарейси билан учиб кетаётган фуқаро масофавий божхона назорати тизими орқали божхона назоратидан ўтказилганида, қўл сумкасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда олиб чиқиш меъёридан ортиқча, қиймати 141,6 млн. сўмлик, оғирлиги 177 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида қиймати 5,4 миллиард сўмлик, оғирлиги 10,3 килограмм қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.

@oqdaryoovozi1931


Minnatdorchilik satrlari
BIZ SIZDAN SHIFO TOPDIK

Nabiram Lochinbekni tuman tibbiyot birlashmasining yuqumli kasalliklar shifoxonasiga olib kelganimizda uning ahvoli ancha og‘ir edi. Bo‘lim shifokorlari nabiramni zudlik bilan shifoxonaga yotqizishib, dastlabki muolaja jarayonlarini boshlab yuborishdi.
Bo‘limda faoliyat ko‘rsatayotgan qo‘li em shifokorlarning sa’y-harakatlari, bemorlarga ko‘rsatayotgan beminnat xizmatlari bilan nabiram tez kunlar mobaynida sog‘aya boshladi va butunlay darddan forig‘ bo‘ldi.
Bu borada o‘z kasbining jonkuyarlari bo‘lgan tuman yuqumli kasalliklar bo‘limi boshlig‘i Jomurod Mamatqulov, davolovchi shifokor Nargiza Abdurahimova, hamshiralar Feruza Ibragimova, Gavhar Ahmedova, Zarnigor Nazarova, Iroda Tursunova hamda tozalik bekasi Saida Abdurahimova, xo‘jalik bekasi Dilafro‘z Jabborovalarning nomlarini alohida hurmat bilan tilga olamiz va ularga o‘z minnatdorchiligimizni izhor etamiz.
Tumanimiz ahlining salomatligi yo‘lida beminnat xizmat ko‘rsatayotgan aziz shifokorlar, baxtimizga sog‘-omon bo‘ling!

✍️ Rayhona SAFINA,
Mustaqillik mahallasi.


Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


TANAFFUS

Oromim yo'q, jo'sh urar isyon,
Bolalikni qo'msaydi hanuz.
Bu yorug' olamga kelgandan buyon,
Bu yurak ne istar... faqat tanaffus.

Dunyoning tashvishi bo'lmaydi tugal,
Til ham nolalarim qilar talaffuz.
Xayollar chalkashdir, hayot ham chigal,
Bugun yurak istar, faqat tanaffus.

Yaxshi va yomonni ko'rgan qorachig',
Afsuslar ichida so'nmoqda xasta.
Har qanday insonga eshiklar ochiq,
Yaxshilar jannatiy, yomonlar pastda.

Tashvishning cheki yo'q, quvonchning soni,
Baxtli kunlar meni kutmoqda hanuz.
Belgilab berilgan har inson joni,
Vaqti kelgach abadiy qilar tanaffus.

✍️ Sarvara NORXO'JAYEVA,
7-maktabning 9-sinf o'quvchisi.


Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


SHE'RIYAT

Meni tark etmoqda umid shu'lasi,
Qat'iyat ham bugun qolgandek mudrab.
Porloq kelajakka qora tumandek,
Ilhom parilari qoldimi uxlab.

Bo'ldi yetar dedim shuncha tanaffus,
Ammo yozishga so'z go'yo qolmagan.
Qalbimni quvonchi eding she'riyat,
Go'yo quyosh eding orom olmagan.

Bilmam qayerlarga ketding ilhom sen,
Yo olib ketdimi qishning ayozi.
Yoki sen aytdingmi? Tanaffus qil deb,
Senla o'tmadi-ku umrimning yozi.

Qandayin chidayman men sensizlikka,
Yoki men emas sen xiyonatkormi.
O'z o'rningni qo'yib berding kimlarga,
Balki endi menga tanaffus kormi?

✍️ Roziya ABDIMANNONOVA,
19-maktabning 9-sinf o'quvchisi.

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


Oqdaryo ijodkorlari

MENING SAMARQANDIM

Bobo, momolarim biram Xudojo'y,
Yigit-u qizlari xushsurat, xushro'y,
Ko'ring, ta'rifimda barchasi rost-ro'y,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!

Doim mehr bilan nur sochar oftob,
Katta-yu kichigi saqlagay odob,
Har uyning to'riga yarashar kitob,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!

Dehqon bilan birga qo'lida ketmon,
Yordam bersa baxtli jajji bolajon,
Har bir qarich yeri bizga jonajon,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!

Samarqandda bordir so'lim go'shalar,
Daryo, adirlar-u oboq ko'chalar,
Samoda qushlari baxtdan kuy chalar,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!

Sizga maqtay ayting, qaysi minorni,
Yoki ko'rsataymi azim chinorni,
Ko'rasiz ajoyib ul majnuntolni,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!

Seni oltin-zarga qilmam mavoza,
Nomingni qilgayman elga ovoza,
Husnidan hatto oy olgan andoza,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!

Maqtamasman uni moziydan ortiq,
Chunki barcha maqtov u uchun tortiq,
Samimiy zaminda chiqaring hordiq,
Samarqandga keling, bir bor mehmonga!
Mohinur ISOMIDDINOVA,
8-sonli DMTT metodisti.

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


Bugunning gapi

QOG'OZBOZLIKNI YO'Q KO'RGANI KO'ZIM...


Kasalxonadagi sarsonchiliklardan zo'rg'a qutulib, Davlat xizmatlari markazida joylashgan FHDYO bo'limiga bordim va 19-raqam bilan navbatda turdim. Shu payt yonimdagi "Taraqqiyot" MFYda yashovchi bir kishi zorlanib qoldi:
- Ota-onam vafot etganiga qariyb 7 yil bo'lyapti. Kadastrdagilar ota-onangiz vafot etganligi haqidagi ma'lumotnomani olib keling, so'ngra uy-joyingizni sizning nomingizga o'tkazib beramiz, deyishgan bo'lsa, FHDYO bo'limidagilar esa vaqtimiz bo'lsa, ota-onangizning ma'lumotnomasini arxivdan izlab ko'rishimiz kerak, deyishmoqda. Axir ayni paytda hamma hujjatlar onlayn tarzda berilayotgan bo'lsa, bizning idorama-idora sarson bo'layotganligimizni qanday baholash mumkin?

✍️ Gulsara TINIBEKOVA

Batafsil:
https://oqdaryoovozi.uz/tu/57443-f.html

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI KONSTITUTSIYASINI O'RGANAMIZ

O'zbekiston Respublikasi Konstitusiyasining 15-moddasida: O'zbekiston Respublikasida O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlarining ustunligi so'zsiz tan olinadi.
O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi mamlakatning butun hududida oliy yuridik kuchga ega, to'g'ridan-to'g'ri amal qiladi va yagona huquqiy makonning asosini tashkil etadi.
O'zbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari xalqaro huquqning umume'tirof etilgan prinsip va normalari bilan bir qatorda O'zbekiston Respublikasi huquqiy tizimining tarkibiy qismidir.
Аgar O'zbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasida O'zbekiston Respublikasining qonunida nazarda tutilganidan boshqacha qoidalar belgilangan bo'lsa, O'zbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasi qoidalari qo'llaniladi.
Davlat va uning organlari, boshqa tash-kilotlar, mansabdor shaxslar, fuqarolik jamiyati institutlari hamda fuqarolar Konstitutsiya va qonunlarga muvofiq ish yuritadilar".
Konstitutsiyaning eng asosiy yuridik xususiyatlaridan biri - uning oliy yuridik kuchga ega ekanligidir.
Konstitutsiya oliy yuridik kuchga ega deganda - qonunchilik hujjatlarining tizimida (ierarxiyasida) eng yuqori o'rinda turishi hamda uning boshqa har qanday normativ-huquqiy hujjatlardan ustunligi tushuniladi.
Konstitutsiyaning to'g'ridan-to'g'ri amal qilishi - davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari, shu jumladan, sudlar tomonidan Konstitutsiya normalarini huquqni qo'llash amaliyotida bevosita qo'llagan holda qarorlar qabul qilish, fuqaro-larning Konstitutsiya normalaridan to'g'ridan-to'g'ri foydalanishi va rioya etishini ko'zda tutadi.
Qonunchilik hujjatlariga Konstitutsiya, qonunlar, Oliy Majlis palatalari qarorlari, Prezident farmon, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi qarorlari, vazirlik va idoralar buyruqlari hamda qarorlari, shuningdek mahalliy davlat hokimiyati organlari qarorlari kiradi.
Konstitutsiyaning oliy yuridik kuchga ekanligi uning siyosiy-huquqiy hujjatligi, parlamentda qabul qilinishining alohida tartibiga ega ekanligi yoki umumxalq ovozi (referendum) asosida qabul qilinishi, davlatning ichki va tashqi siyosatining asosiy strategik yo'nalishlarini, insonning asosiy huquq va erkinliklarini belgilashida ham namoyon bo'ladi.

S.ABDULLAYEV,
tuman adliya bo'limi yuridik xizmat ko'rsatish markazi boshlig'i.

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


SPORT SOHASIDA KORRUPSIYA KERAK EMAS

Shu bilan birga hozirgi vaqtda mazkur sohadagi qonun hujjatlariga sportdagi korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashishga qaratilgan yangi normalarni kiritish zaruriyati yuzaga kelmoqda. Mana shunday holatlarni inobatga olgan holda, joriy yilning 4-noyabr kuni Prezident tomonidan “Sport sohasida korrupsiyaning oldini olish maqsadida O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonun imzolandi.
Qonun bilan Jinoyat kodeksiga sport musobaqalari ishtirokchilari va tashkilotchilarining qonunga xilof ravishda moddiy qimmatliklar olgani yoki mulkiy manfaatdor bo‘lgani, shuningdek, sport musobaqalari ishtirokchilari va tashkilotchilarini pora evaziga og‘dirib olganlik uchun javobgarlikni belgilovchi qo‘shimchalar kiritildi.

✍️ Ma’rufjon Ruziyev,
jinoyat ishlari bo‘yicha Samarqand shahar sudining sudyasi.

Batafsil:
https://oqdaryoovozi.uz/sp/57442-k.html

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931

Показано 20 последних публикаций.