Мартаба-мавқе учун харакат қилаётан бир гурух, собиқ талабалар университетда дарс берган профессор устозларининг зиёратига боришди. Гап айланиб, иш ва хаётдаги рухий зиқликларга тақалди.
Мехмонларини қахва билан сийлаш учун профессор ошхонага борди ва қўлида катта термосда қайноқ сув билан қайтди. Столга қахва ва чинни, пластик, шиша, биллур ва шунга ўхшаш хар хил турдаги арзон-қиммат қахва финжонларини териб қўйди.
Хамма ўзига финжон танлаб олганидан кейин профессор талабаларига деди:
- Бир нарсани сездингизларми? Қимматбахо, чиройли финжонлар танланди. Оддий, арзон финжонларни хеч ким олмади. Ўзингизни хар доим энг яхшисига муносиб кўришингиз, аслида, оддий хол бўлиш билан бирга, тушкунлик ва муаммоларнинг манбаи хам хисобланади. Эсингизда бўлсин, фақатгина финжоннинг ўзи қахвага хеч қандай там бера олмайди. Финжонлар жуда қиммат
бўлишига қарамай, бизга фақат ичишда ёрдам беради, холос. Хаммангиз қахва истаган эдингиз, финжон эмас. Лекин онгли равишда аввало финжонга талпиндингиз, кейин эса зимдан бир-бирингизнинг финжонингизни кузатишга тушдингиз... Хаёт хам қахвага ўхшайди. Иш, пул, жамиятдаги ўрнингиз эса финжон мисоли. Улар шунчаки, яшаш учун кураш қуроллари. Сиз танлаган финжон кахва сифатини белгиламаганидек, яшаш учун куролингиз хам хаётингизни ўзгартиролмайди...
Ха, устоз айтганидек, факат финжонга ўралашиб, Аллох тортиқ қилган қахванинг лаззатидан бебахра қолманг. Қахвани яйраб ичинг!
Энг бахтли инсонлар хамма нарсанинг энг яхшисини қўлга киритганлар эмас. Балки хамма нарсанинг лаззатини, қадрини ва тамини билганлардир...
(c) “Иймон ва Ҳузун” китобидан