Олий суд | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали
_________
Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олий суд ва Жиззах вилояти судлари масъуллари томонидан Зомин туманида ўтказилган сайёр қабулда 44 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари кўриб чиқилди                                

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Қўқон шаҳрида Олий суд ва Фарғона вилоят судлари масъуллари иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилиб, 100 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий судларда кўрилган ишларга тааллуқли мурожаатлари ўрганилди.

Қабулда тафтиш тартибидаги 14 та шикоят Олий судда қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Тадбир доирасида жазо ўтаётган 8 нафар маҳкум тақдимнома ҳамда илтимосномалар асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 1 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилиниб, 6 та жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 4-қисмига асосан, 20 нафар шахсга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эса тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Шунингдек, бола уч ёшга тўлгунига қадар таъминот ундириш ҳақидаги 3 та, вояга етмаган бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги 8 та алимент пуллари ундирилиши белгиланди.

Бундан ташқари 1 та фуқаролик иши бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилди.

Коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида ҳамда фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги ҳамда кредит қарздорлиги юзасидан чиқарилган суд буйруқларига нисбатан 11 нафар шахснинг эътироз аризалари қаноатлантирилиб, суд буйруқлари бекор қилинди.

Тадбиркорлик субъектларининг 4 та иқтисодий иш бўйича даъво талаблари қаноатлантирилиб, тадбиркорлар томонидан шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар учун тўланмасдан келинаётган 87,4 млн. сўм ҳақдорликлари ундириб берилди.

Тадбиркорлик субъектларининг 6 та даъво аризаси суднинг иш юритувига қабул қилиниб, суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланди.

Маъмурий судлар томонидан 2 та оммавий низо бўйича фуқароларнинг аризалари қаноатлантирилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Денов туманида ташкил этилган сайёр қабулда Олий суд ишчи гуруҳи томонидан 120 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатларини ўрганилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд раисининг ўринбосари Олимжон Исмаилов Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган судьялар билан мулоқот ўтказди

Тадбирда судга мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилишда юксак муомала маданиятига риоя этиш, белгиланган қонун-қоида талабларидан оғишмаслик, судьялар ва ходимлар доимий равишда ўз билим ҳамда тажрибасини ошириб боришлари зарурлиги каби масалалар бўйича фикр билдирилди.

Шунингдек, одил судловни амалга ошириш орқали фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш орқали ягона суд амалиётини шакллантириш, Судьялар одоби кодекси қоида ва талабларидан оғишмаслик масалалари хусусида сўз юритилди.

Хусусан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаслик ҳолатларни олдини олиш мақсадида судьяларга судьялик қасамёди, Судьялар одоби кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган меъёрларга қатъий ва оғишмай амал қилишлари, ҳалол ва виждонан фаолият олиб боришлари, одил судловни ҳамда ўз вазифаларини амалга оширишда қонунийлик, одиллик, инсонпарварлик, холислик ва ростгўйлик тамойилларига риоя қилишлари, судьялар томонидан ҳар бир суд ходимининг фаолияти устидан назорат ўрнатилиб, ходимларнинг ишдан ташқари вақтларда улар қандай ишлар билан машғул бўлаётганликларидан хабардор бўлиб, бу борада ходимларнинг ота-оналари иштирокида йиғилишлар ўтказиб боришлари лозимлиги, коррупцияга қарши курашиш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқотда сўз олганлар суд ҳокимиятининг обрўйи ва нуфузини сақлаш ҳар бир судья ва ходимнинг мажбурияти эканлигини қайд этган ҳолда, тизимнинг барча вакиллари судьянинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзини тийишлари шартлигини таъкидлади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоий вилоят судларида фаолият олиб бораётган судья ва ходимлар иштирокида коррупцияни олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Бугун Олий суд ва Жиззах вилояти судлари масъуллари томонидан Зомин туманида ўтказилган сайёр қабулда 44 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг 34 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 10 таси ижобий ҳал қилинди.

1 нафар фуқаронинг туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида ҳамда 1 нафар фуқаронинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилди.

Жумладан, бугунги қабул жараёнидаги сайёр суд мажлисида Ж. Абдураҳмонованинг марҳум турмуш ўртоғи О. Абдураҳмоновни 1940 йил 17 октябрда туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси қаноатлантирилиб, марҳум О. Абдурахмоновни 1940 йил 17 октябрда туғилганлик фактини белгилаш ҳақидаги ҳал қилув қарори чиқарилди.

Шу билан бирга тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 7 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, 1 нафар фуқаронинг Кадастр органи томонидан қўлланилган жаримани камайтириш юзасидан аризаси кўриб чиқилиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, жарима миқдори БҲМнинг 1 бараварига камайтирилди.

Шунингдек, солиқ органларининг тадбиркорлик субъектларига нисбатан банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги 61 та даъво аризаси қаноатлантирилди.

Қабул давомида ишчи гуруҳга 6 нафар фуқаро томонидан ташаккурнома билдирилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Олий суд масъуллари томонидан Бойсун туманида ўтказилган сайёр қабулда 61 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг 43 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 18 таси ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 11 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2 та оила яраштирилиб, 33 нафар фуқаронинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram



Показано 11 последних публикаций.