Олий Маъҳад | Расмий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Мақолалар

▪️ Мустахлаф

▫️ Бир тўда туяси бор аъробийдан сўрашди, бу туялар кимники? Аъробий гўзал жавоб берди: Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Яъни, бу Аллоҳники!.. – “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Юсупов Адҳам

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43595

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мазҳаблар

💬 Нима учун мазҳаблар тўртта?

🎙Абдурасул домла Абдуллаев
Тошкент ислом институти доценти

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


#Ватан_ҳимоячилари_куни #Танлов

🇺🇿 "Ватан ҳимоячилари"га бағишланган танлов ғолиблари аниқланди

👥 “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли мақолалар ва видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

🎓 Мазкур танловда Тошкент ислом институти кундузги, модуль ва магистратура талабалари иштирок этди.

🛡 Мақола ва видеороликлар қуйидаги йўналишларда тақдим қилинди:
-Ватанпарварлик – бу кишининг она юртига, ўз ошёнига муҳаббати ва садоқати ифодаси;
-Ватан ҳимояси – энг олий бурч ва шараф;
-Ислом таълимотларида ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга оид кўрсатмалар;
-Ватанни ҳимоя қилиш ва душманлардан асраш – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз;
-Миллий армиямиз – мустақиллигимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолати;
-Ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш;
-Ватан ҳимоячилари халқимиз ардоғида;
- Ватан ҳимояси учун жон фидо қилган буюк қаҳрамонлармизнинг хотираси қалбимизда абадий қолиши.


📊 Танловда қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

Мақолалар йўналишида:
1-ўрин: Шаҳзодахон Абдуллаева, Кундузги таълим 3-курс;
2-ўрин: Собиров Абдумажид, Кундузги таълим 3-курс;
3-ўрин: Зойиржон Жўрабоев, Кундузги таълим 4-курс;.

Видеороликлар йўналишида:
1-ўрин: Аброр Асланкулов, Кундузги таълим 2-курс;
2-ўрин: Соҳибжон Аҳмедов, Модуль таълим 3-курс;
3-ўрин: Фарҳод Бегманов, Модуль таълим 3-курс

💬 Танлов якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида ғолибларга совғалар ва дипломларни проректор Соатмурод Примов, ўқитувчилар Иззатилла Юлдошев ва Ибодулла Аҳраров топширди.

🛡 Танловнинг асосий мақсади талабаларнинг ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, она юртга садоқат руҳини шакллантириш ҳамда Ватан ҳимоясининг муқаддас бурч эканини англатишдан иборат.

🇺🇿 Шунингдек, танлов орқали Ислом таълимотларида ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга оид кўрсатмаларни ёшлар онгига сингдириш, миллий армиямизнинг мустақиллигимиз ва тинч ҳаётимиздаги ўрнини таъкидлаш ҳамда ватан ҳимоячиларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғусини кучайтириш кўзда тутилган.

✅ Танлов талабаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


#Зиёрат #Ташриф

💬 "Аждодларни ёд этиб"

🔅 Тошкент ислом институтида "Январь – Ислом ва ҳозирги замон" фан ойлиги доирасида талабаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларда миллий ғурур ҳиссини ривожлантириш мақсадида "Ижтимоий фанлар" кафедраси доцентлари Н.Ибрагимова ва М.Жалолиддинова ҳамроҳлигида 1-курс талаба қизлари Ҳазрати Имом мажмуасидаги Қаффол Шоший мақбараси ва Барақхон мадрасасини зиёрат қилдилар.

💬 Бароқхон мадрасаси XVI асрнинг 40-йиллари барпо этилиб, Тошкент ҳокими бўлган уч киши: Суюнчхожахон (1509–1525) ва унинг икки ўғли: Келди Муҳаммадхон (1525–1533) ва Наврўз Аҳмадхон ёки Бароқхон номи билан боғлиқ. Барақхон 1533–1556 йилларда Тошкент ҳокими, 1554–1556 йилларда эса, шайбонийлар давлати олий ҳукмдори бўлган.

🗣Қаффол Шоший мақбарасида муҳаддис ва тилшунос Абу Бакр Муҳаммад ибн Али аш-Шоший (904-976), Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний назорати биринчи муфтийси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1858-1957), собиқ муфтий, Тошкент ислом институти таъсисчиларидан бири Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982) каби уламоларнинг қабри мавжуд.

⏺Зиёратда Қуръон тиловат қилинди, савоби ўтганларнинг, хусусан мақбарадаги уламоларнинг руҳига бахшида қилинди.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (17.01.2025)

00:00 Анонс
00:59 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашди
01:41 Ҳожиларга қулайлик яратиш юзасидан учрашув ўтказилди
02:11“Ҳаж – 2025” зиёратчилари учун хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди
02:44 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
03:06 Зиёратчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди
03:36 Талаба билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
04:13 Ҳожи – чинакам маънавият тарғиботчиси
05:18 Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
05:49 Олий мадрасада йиғилиш ўтказилди
06:17 "Кўкалдош" мадрасасида очиқ мулоқот
06:55 Фарғонадаги тарғибот тадбирида аҳоли муаммолари ҳал этилди
07:49 Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди
08:54 Викторина: "Ислом ва илм-фан"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#shorts #reels #Жума_намози

🗃 Жума намози

Бизни кузатиб боринг!⬇️

➡️ Youtube
➡️ Instagram

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


#Мастер_класс

🔊 Талабалар интерактив мулоқот ва муносабат кўникмаларига эга бўлдилар

📌 Тошкент ислом институтида "Январь – Ислом ва ҳозирги замон" фан ойлиги доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди.

💬 Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов "Кўп конфессияли ва кўп миллатли жамиятда мулоқот хусусиятлари" мавзусида мастер-класс машғулотини ўтказди.

🎤 А.Равшанов хорижий сафарлар тажрибаси ва мутахассислик билимлар базасига таянган ҳолда илмий кузатув ва таҳлиллар натижаси асосида дарс мавзусини ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирди.

📥 Ушбу тадбир 4-курс талаба қизларининг глобаллашган замонавий жамият шароитида мулоқот ва интерактив муносабат кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

📌 Машғулотда Фарҳод Жўраев, Тўлқин Азимов, Мурод Мавланқулов, Саодат Валиева каби ўқитувчилар иштирок этиб, талабалар билан бирга маърузачининг тажриба ва билимларидан баҳраманд бўлдилар.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


#Институт_кенгаши

Тошкент ислом институти Кенгашининг 4-сонли мажлиси ўтказилди

• Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров раислигида Кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

• Мажлисда аъзолар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев иштирок этди.

• Кун тартиби бўйича ЎМИ ва институт буйруқлари ҳамда Кенгаши қарорларининг бажарилиши, фуқаролар мурожаатлари, Тошкент ислом институти Низомини янгилаш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил бериш ҳамда ўқишни кўчириш бўйича мурожаатлар, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти в.б. Абдулқодир Пардаев ва “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти в.б. Нозима Ибрагимовани доцент илмий унвонига тавсия этиш, Институт Касаба уюшмаси қўмитасининг 2024 йилдаги фаолияти ҳисоботи ва 2025 йил иш режасини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

• Мажлис якунида муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


#Жума

🎉 Жума муборак!

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


#xabar #haj
🕋 “ҲАЖ – 2025” ЗИЁРАТЧИЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

🗣Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари, таом тайёрлаш ошхоналари, озиқ-овқат омборлари ва хизмат кўрсатувчи турли идоралар билан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.


💬Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўзбекистонлик ҳожилар ибодатларини тўкис адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратишди.

Хусусан, меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлар сони, хоналардаги шароитлар, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар. Айтиб ўтиш лозимки, мутасаддилар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳузурланиб ибодат қилишлари учун ҳозирданоқ қизғин тайёргарлик кўришни бошлаб юборишган.


🍲Маълумки, ҳожиларимиз учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар ҳар мавсумда тансиқ таомлар тайёрлаб беришади. Бунинг учун Макка шаҳрида иккита катта ошхона ажратилган бўлиб, 10 дан зиёд ошпаз хизмат сафарига жалб этилади. Ушбу ошхоналарда эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат тайёрланади.

🥗Таомномага кўра, миллий таомлар, хусусан, ош, турли хил шўрвалар, мошкичири, балиқ маҳсулотлари ҳам тортиқ қилинади. Делегация аъзолари мазкур ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборлари ва таом тайёрлаш анжомларини ҳам кўздан кечиришди.

Бу ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад ҳожиларимиз тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда адо этишларига замин яратиш, сиҳат-саломатликларини доимий назорат қилиш, бир сўз билан айтганда, уларни рози қилишдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_саломи

Жума саломи | 90 | Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди

🗣Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси 

▶️ HD: https://youtu.be/GUO4JU764X4

🔅"Жума саломи" рукни орқали эртанги Жума тезисидаги мавзу бўйича маълумот берилади.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram

Показано 11 последних публикаций.