📌
Давлат бюджети учун масъул бўлган шоввозлар
бюджетнинг 168 миллиард сўм маблағини талон-тарож қилишган
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди
Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори
Авазбек Сотволдиев ва унинг
29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарган.
Маълум бўлишича, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан
ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини
давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.
Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.
Айблов эълон қилинганлар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Улар қарийб
168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.
Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев
11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.
Давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарар ҳам солидар тартибда
ундирилади.
Youtube |
Facebook |
Telegram |
Instagram