OFFSIDE.UZ | RASMIY


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали
Мурожаат учун 👉 @effectuzbot
O'zbekcha 👉 @effectuz
Ўзбекча 👉 @effectuz
Батафсил 👉 @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон Теҳронда Эрон билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Эрон – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Эрон - Ўзбекистон 2:2

Гол: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2


"Хойлунд энди бу нишонлашни менинг ижройимда кўради" - Роналду

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Данияга қарши ўйинда Расмус Хойлунд голини унинг услубида нишонлашида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади.

🗣“Ҳëйлунднинг менинг услубимда нишонлаши ҳеч қандай муаммо эмас. Буни ҳурматсизлик деб қабул қилмайман. Тушунаман, фақат у эмас, балки бошқа кўплаб спортчилар ҳам худди шундай нишонлайди. Лекин умид қиламанки, бу сафар у бу нишонлашни менинг ижройимда кўради.”

@offsiderasmiy


🔥Андре Онана Эсватини терма жамоасига қарши ўйинда бутун майдон бўйлаб Бриану Мбемонинг ёнига югуриб борди ва унга жарима зарбасини қандай ижро этиш ҳақида кўрсатмалар берди.

Онанинг маслаҳатларидан сўнг ҳам камерунлик ҳужумчи барибир гол ура олмади ❌

@offsiderasmiy


“Пахтакор” тарихни янгилай оладими?

Бугун, “Пахтакор” клуби ЭЧЛ нимчорак финал жавоб ўйини доирасида Саудия Арабистони лидери “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб боради. Тошкентда кечган биринчи учрашувда “шерлар” 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабани қўлга киритишган эди.

Агар жамоа жавоб ўйинида ҳеч бўлмаганда дурангга эриша олса, Осиё грандини мусобақадан чиқариб юборган ҳолда кейинги босқичга йўл олади. Мазкур ўйинда жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бугун Саудияга етиб борди.

🏆 ЭЛИТ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. Нимчорак финал
“АЛ-ҲИЛОЛ” - “ПАХТАКОР”

🏟 Риёд, "Кингдом Арена", 01:00

@offsiderasmiy


"Бавария" деярли чорак финалда!?

"Байер" билан ўтган аввалги ўйинлардан керакли хулосалар чиқарган "Бавария", бугун Алонсо жамоасини тор-мор қилди!

@offsiderasmiy


"Ливерпуль" Парижни йиғлатди!

"ПСЖ" 27та зарба йўллади, Алиссон 9та сейв амалга оширди - аммо французлар бразилиялик посбон дарвозасига йўл топа олишмади!
"Ливерпул" биринчи зарбадаёқ дарвозани аниқ нишонга олди ва ғалабани Париждан тортиб олди.


@offsiderasmiy


"Барселона" -1 футболчи кам бўлиб меҳмондан ғалаба билан қайтди

Рафинья "Бенфика"нинг "Барса" билан гуруҳдаги шов-шувли ўйинида бўлгани каби, ўша дарвозага ғалаба голини киритди.

@offsiderasmiy


"Интер" Миландаги жавоб ўйини олдидан ажойиб устунликка эришди — Мартинесдан тарихий гол!
Лаутаро ЕЧЛдаги 18-голини уриб, "Нерадзурри"нинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари бўлиб олди.


@offsiderasmiy


АПЛ 27-тур. «Ноттингем» — «Арсенал»

Асосий таркиблар маълум

@offsiderasmiy


АПЛ 27-тур. «Манчестер Юнайтед» — «Ипсвич»

Асосий таркиблар маълум

@offsiderasmiy


АПЛ 27-тур. «Ливерпуль» — «Ньюкасл»

Асосий таркиблар маълум

@offsiderasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳусанов ва «Сити» футболчилари стадионга етиб келишди

“Манчестер Сити” футболчилари, шу қатори Абдуқодир Ҳусанов «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»га етиб келишди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи кетма-кет 4 ўйинда асосий ўйинда майдонга тушяпти. Шунингдек, “Реал”га қарши тиззасида дискомфорт сезган Ҳолланд ҳам яхши кайфиятда ечиниш хонасига йўл олди.


@offsiderasmiy


Винисиус Жуниор фаолияти давомида илк бор сардор сифатида майдонга тушади.

Бугун бразилиялик ҳужумчи “қаймоқранглилар” сафида 299 ўйинини ўтказмоқда.


@offsiderasmiy


Анчелотти «Реал Сосьедад»га қарши ротатация қилишга қарор қилди

Килиан Мбаппе тиш оғриғи сабабли мазкур учрашувни ўтказиб юборади.


@offsiderasmiy


Ҳусанов асосийда, Ҳолланд қайтди, Сон заҳирада қолдирилди

АПЛ 27-тур.
«Тоттенхэм» — «Манчестер Сити»

Ўйин вақти: 00:30

@offsiderasmiy


"МЮ"нинг "Эвертон"га қарши ўйинидаги кутилмаган қайтиши - дарвозага йўналтирилган дастлабки икки зарбадан сўнг иккита гол. Аморим Премер-лигада 15-ўринни сақлаб қолмоқда

@offsiderasmiy


ЕЧЛнинг 1/8 финалига қуръа ташланди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛнинг 1/8 финали ва кейинги босқичларига қуръа ташланди. 

1/8 финал жуфтликлари: 

«Реал» — «Атлетико»
«Бавария» — «Байер»
«ПСЖ» — «Ливерпул»
«Бенфика» — «Барселона»
«Арсенал» — ПСВ
«Интер» — «Фейеноорд»
«Боруссия Д» — «Лилл»
«Брюгге» — «Астон Вилла»

1/4 финал жуфтликлари:

ПСЖ/«Ливерпул» — «Брюгге»/«Астон Вилла»
«Реал»/«Атлетико» — «Арсенал»/ПСВ
«Бенфика»/«Барселона» — «Бавария»/ «Байер» — «Боруссия Д»/«Лилл»
«Интер»/«Фейеноорд»

1/8 финалнинг биринчи ўйинлари 4-5 март, жавоб беллашувлари 11-12 март кунлари ўтказилади.

@offsiderasmiy


Рюдигер қайтди, Камавинга заҳирада қолдирилди.

@offsiderasmiy


Ҳусанов «Реал»га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди.

@offsiderasmiy


«Реал»га адолатсизлик қилган ҳакам Мессига мухлислик қилиши очиқланди

“Реал” – “Осасуна” учрашувини бошқарган Хосе Мунуэра Монтеро “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессига мухлислик қилиши аниқланди.

OK Diario нашрининг маълум қилишича, Монтерода Кордованинг нуфузли туманларидан бирида қиймати 1,2 млн евролик ҳашаматли уйи бор. Унинг Talentus Sports компаниясининг штаб-квартираси ҳам шу ерда жойлашган.

Штаб-квартира биноси олдида жойлашган боғнинг девор қисмида Лионель Мессининг “Барселона” либосидаги сурати акс эттирилган.

Инсайдернинг қўшимча қилишича, Монтеронинг компанияси Ла Лигада VAR тизимига жавоб берувчи Mediapro ташкилотига ишчи олишга ёрдамлашган.

Ҳозирда Испания футбол федерацияси Монтерога қарши тергов иши бошлаган.

Монтеро ўз фойдасини ўйлаб, “Реал” – “Осасуна” учрашувида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганликда айбланмоқда.

Агарда ҳакамга қўйилаётган айбловлар исботини топса, у 100 минг евро миқдорида жарима ва 5 йил муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.


@offsiderasmiy

Показано 20 последних публикаций.