Одамлар Орасида


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Реклама учун : +99893 396 20 04

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.  
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.  
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя.... 

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.  

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.  
Мана бу менинг Роббимдир.  
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
  
Шайх Али Тонтовий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуръон омонат

Азизхўжа Буҳорий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Агар сўрасангиз сизни тиланчи демайдиган зотдан сўранг! Агар йиғласангиз сизнинг йиғлашингизни заифлик демайдиган зотга йиғланг! Унга У хоҳлаганидек банда бўлинг. Ана шунда У ҳам сиз хоҳлаганингиздек Робб бўлади!
“Ғулом ҳадиси”ни унутманг! Унда: “Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра!”, дейилган эди.
Аллоҳ Ўзидан сўрашларини яхши кўради. Инсонлар Ўзини мақсад қилишларини севади.
Қодир бўлганингизча сабабларни тутинг. Аммо ишонинг, сизга фақатгина Аллоҳ ёзганигина етади.
Агар ризқингиздан ажалингиздан қочганингиз сингари қочганингизда эди, ризқингиз сизни худди ажалингиз қувгани сингари қувиб эргашган бўлар эди!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


КЕЛИНГ, САБАБЛАРНИ ТУТИБ АЛЛОҲГА АНИҚ ИШОНАМИЗ!
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бир куни бир аъробийнинг олдидан ўтиб қолдилар. Унинг туяси қўтир касаллиги билан касалланган экан. Аъробий эса қўлини осмонга кўтариб туясига шифо беришини сўраб Аллоҳга дуо қилар эди. Умар розиёллоҳу анҳу анҳу унга:
“Дуойингни озроқ мой билан қўллаб юбор!”, дедилар.
Аллоҳ таоло бу дунёни сабабият қонуни асосида яратган. Ким бир нарса истаса шу йўлдан бориши лозим.
Ким муваффақият истаса ҳаракат қилади.
Ким сафарга чиқмоқчи бўлса зод-роҳила тайёрлаб қўяди. Ким фарзанд кўрмоқчи бўлса уйланади.
Гоҳида эса ҳаракат қилсанг ҳам муваффақиятга эриша олмайсан. Зод-роҳиланг бўлсада сафарга чиқа олмайсан. Уйлансангда фарзанд кўра олмайсан. Чунки қадари илоҳий доимо устун туради. Сабаблар эса инсонларга жорий бўлади холос, Аллоҳга эмас!
Аммо биз барибир сабабларни тутишга амр қилинганмиз. Чунки сабаблар Аллоҳнинг қадари зимнида воқе бўлади.
Сабабларни тутишимиз тўғри иш. Аммо унга ишончимизни боғлашимиз хатодир.
Мусо алайҳис саломга Аллоҳ денгизни у зотнинг: “Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатади”, деган сўзи билан денгизни иккига бўлиб берганини унутдингизми?!
Юнус алайҳис саломни : “Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен поксан. Албатта мен золимлардан бўлдим”, деган сўзи билан китнинг қорнида сақлаганини унутдингизми?!
Иброҳим алайҳис саломга : “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. У қандай ҳам яхши вакилдир!”, дегани учун оловни совутиб берганини унутдингизми?!
Айюб алайҳис саломни: “Албатта мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!”, деган нидоси билан шифо берганини унутдингизми?!
Марям онамизни меҳробда: “У Аллоҳнинг ҳузуридандир!”, деган гапи билан ризқлантирганини унутдингизми?!
Аллоҳ Нуҳ алайҳис саломнинг дуоси билан ерни сувга ғарқ қилганини унутдингизми?!
Сора онамиз Исҳоқ алайҳис саломни дунёга келтириши ила башорат берилганида у киши қари кампир ва туғмас бўлганини унутдингизми?!
Ийсо алайҳис саломга ер юзи торлик қилганида осмонга кўтарилганини унутдингизми?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ёрдамсиз қолдирганида Роббилари Сидратул мунтаҳога кўтарганини унутдингизми?!

Оғриқларимизга диққат билан назар солсак, бизга қилинган ёмонликларнинг энг ёмонларини инсонлар қилганлигини, энг гўзал онларимизни эса Аллоҳ ато қилганини англаймиз.
Биз эса ҳали ҳам Аллоҳдан узоқлашиб инсонларга яқинлашмоқдамиз. Инсонлар ҳузуридан даво истаймиз. Табиб эса Аллоҳ. Инсонлар ҳузуридан ризқ истаймиз. Раззоқ эса Аллоҳ. Инсонлардан паноҳ сўраймиз. Ҳимоя қиладиган Зот Аллоҳ. Инсонлардан сўрашда давом этамиз. Ваҳоланки, ато қиладиган Зот Аллоҳ. Инсонлар эса ёрдамсиз қолдиришда давом этишмоқда. Аллоҳ бизни қачон ёрдамсиз қолдирди?! Қачон Унинг ҳузурига борганингизда Унинг эшиги ёпиқ турган?! Қачон Уни қасд қилганингизда У сизни қайтарган?! Қачон Унга дуо қилганингизда У сизга рад қилган?! Қачон қўрқиб Унинг ҳузурига келганингизда У сизга омонлик бермаган?! Қачон ёлғиз қолганингизда У сизга ҳамнишин бўлмаган?! Қачон барча сизни ёрдамсиз қолдирганида У сизга ҳамдард бўлмаган?! Қачон Унинг ҳузурига келганингизда У сизга жой бермаган?! Қачон Унинг ҳузурига синиб келганингизда У сизга ёрдам бермаган?! Қачон Ундан айбларингизни беркитишини сўраганингизда беркитмаган?!
Нега инсонлардан ҳожатингизни сўрайсиз? Ахир уларнинг иши ҳам , сизнинг ишингиз ҳам Унинг қўлида-ку!
Нега сизга эшиклари берк турадиган кишиларнинг ҳузурига бориб эҳтиёжингизни сўрайсиз? Аллоҳнинг эшиги ҳеч қачон беркилмайди-ку!
Нега уйи қулф турадиганлардан ҳожатингизни сўрайсиз? Унинг уйи доимо очиқ-ку!
Улар мулкига нима эҳтиёжингиз бор? Ахир улар ҳам, уларнинг мулки ҳам Аллоҳнинг мулки-ку!
Инсонлар кетади, Аллоҳ боқийдир. Инсонлар ўлади, Аллоҳ ўлмайди!


Аслида бу дунё машаққатли тор бир саройдир. Бундай тор ва қоронғи жойдан қутулиш учун илм чироғи сенга раҳнамо бўлсин. Илм жавҳари сенга жонфизой (жонбахш) бўлиб, йўл кўрсатади. Агар сен илмсиз бўлсанг, бошдан-оёқ қоронғиликда қоласан. Жаҳонгир Искандар (устози Арастудан узоқлашгани сабабли) раҳбарсиз қолди (ва фожеага учради). Агар сен илм жавҳари атрофида айланаверсанг, уни топмасанг ҳам, пушаймон бўлмайсан, хушнудлик топасан. Охиратда бахтсиз бўлгандан кўра бу дунёда ёмон ишлардан пушаймонлик топиш ҳам яхшидир...

"Мантиқ ут-тайр"дан.

Instagram | Telegram


Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1. Шошма-шошарлик
2. Қайсарлик
3. Манманлик
4. Ландовурлик

Шошишнинг охири – пушаймонлик.
Қайсарликнинг охири – тентаклик.
Манманликнинг охири – нафрат Ландовурликнинг охири – залолатдир.

«ЎҒИЛ–ҚИЗЛАРИМИЗГА 1000 ЎГИТ» китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Бу дунё ёлғон дунё. Чин ихлослилар кўпинча пойгакда қолиб кетишади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Қачонки сен, Аллоҳ таоло бандани кичик гуноҳлар сабабли ушламайди деб, ўз нафсингда ҳотиржамлик эшигини очсанг, қилаётган ушбу кичик гуноҳлар охир-оқибат сени катта гуноҳларни ҳам бажаришга чақиради. Кўпинча аслида кичик бўлган гуноҳлар унга аҳамият бермаслик ва эътиборсизлик оқибатида катта гуноҳларнинг бирига айланади.

Имом Бутий.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Сен аввал ўзингни, кейин оилангни, сўнг атрофингни тузат! Шунда дунё, зотан тузалади.

Маҳбубий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


ЖИГАР УЧУН ГЕПАТОДЕЛЛ

🔷Турли сабабдан келиб чиққан гепатитлар. Жигар циррози.

🔷Жигар ўт- қопи (холицистит, холангит, холестаз ) ва ошқозон ости бези касалликлари.

🔷Аллергик касалликларни енгишда.

🔷Хомиладорлик токсикозлари.

🔷Буқоқ, камқонлик, тери касалликлари (витилиго, терини аллергик тошмалари)

🔷Кўп миқдорда ва узлуксиз кимёвий дори-дармонлар истеьмол қилувчилар.

🔷Иштахасизлик, камқонлик ва иммунитетни пасайиши билан кечувчи касалликлар.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


Онага ҳар қанча таърифлар ҳам кам!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


ЭНГ БУЮК ЗОТ

Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
* * *
Башарият тарихида ҳеч бир кишининг ҳаёти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умричалик тўлиқ ўрганилган эмас. Инглиз олими Жон Давенпорт: “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир”, деганида чиндан ҳам ҳақ эди.
* * *
Машҳур олмон шоири Волфганг Гёте: “Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”, деган хулоса келганининг ўзи ҳам Пайғамбаримизнинг мартабалари нақадар улуғ эканини англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти, одоб-ахлоқи, юриш-туриши, хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганилганки, бундай умрни таърифлаш ва тавсифлаш учун, аввало, уни яшаш, у зотга муносиб уммат бўлиш керак. Шу боис Расулуллоҳнинг биргина амалини кўриб, эшитиб қанчадан-қанча кишилар имон билан неъматландилар.
У зотга мукаммал салавоту шарифлар, дурудлар, саломларимиз бўлсин: “Соллаллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.

1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.

2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш..

Демак барибир хотиржамлик йўқ.

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

@MubashshirAhmad

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оиласини намозга буюрган инсоннинг ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олади

АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм
http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉
instagram.com/odamlar.orasida
ㅤㅤㅤㅤ


Ғазо уруши бошланганидан сўнг Европада Исломни қабул қилганлар сони 400% га ошди.

Фаластиндаги зўравонлик ва улкан вайронагарчиликларга қарамай, фаластинликлар ўз эътиқоди, сабр-тоқати ва матонатини намоён қилишда давом этмоқда.

Уларнинг бу матонати дунёнинг турли бурчакларида кўплаб одамларни илҳомлантириб, Исломни қабул қилишга ундади.

🔜 Қуръон: «Анъом» сураси, 123-оят
“Улар [Исломга қарши курашаётганлар] фақат ўзларига зарар етказиш учун ҳийла ишлатадилар, лекин буни англамайдилар.”

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇦🇪Дубайда европалик сайёҳлар кечки овқат пайтида мусулмон жуфтликни суратга олгани учун ҳибсга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, улар ҳижобли аёлни қандай овқат егани ҳақида изоҳ бериб, уни масхара қилишган. Қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
НЕГА АЛЛОҲ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН НАРСАНИ ЯРАТГАН?


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Амир Темур ҳиёбони тарихи

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Имон" спектаклидан лавҳа. Иззат Султон асари, режиссёрлар: А. Қобулов ва Қ. Хўжаев. 1960-йил.

Ўзбек театрининг нодир асарлари. Орадан ярим асрдан ортиқ вақт ўтибди-ю, спектаклнинг мавзуси-ю ғояси заррача эскирмаган. Балки, янада долзарблашиб бормоқда. 

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жаннатда Қуръон ўқиладими?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Показано 20 последних публикаций.