Ернинг 21 минг йил олдинги 3д тасвири.Иқлимшунос Аҳрорбек Абдулхаев
ўзининг телеграм каналида юқоридаги тасвирни улашган.
Тасвир бизга кўп нарсаларга аниқлик киритган. Унда Орол денгизининг Каспий денгизи билан туташиб кетганини кўриш мумкин.
Ундан ташқари, Каспий денгизи шимолида ҳам катта сув объекти тасвири мавжуд. Орол денгизини асосий тўйинтирувчи дарё бу шимолий Сибир дарёлари экани картада яққол кўринган.
Афтидан 21 минг йил олдин дунё иқлими анча совуқ бўлган. Чунки, музликлар (ҳам қутбий, ҳам тоғ музликлари) майдонидан буни англаб олиш мумкин