#Нафсимга_ўгитлар
Оллоҳ таолога хато (гуноҳ) қилмайдиган қул керак эмас, балки хато (гуноҳ) қилганидан кейин тавба этадиган қул керак. Аксинча бўлганида қулларининг ҳаётини яшаб бўлмайдиган даражада ўта оғир қилиб қўйган, умид йўлини буткул кесган бўлар эди.
Қуйидаги ҳадисда баён қилинган қонун мусулмонлар ҳаётини жуда енгиллаштиради, беҳуда ғам-аламлардан қутқаради ва суюнтиради.
Оллоҳнинг элчиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:
«Агар сизлар хато қилмасаларинг, Оллоҳ таоло сизларни ўртадан кўтаради ва ўрниларингга хато қиладиган, аммо бу хатоси туфайли Оллоҳ таолонинг кечиришини тилайдиган қулларини яратади. Улар Оллоҳга ёлворади, кечиришини сўрайди, Оллоҳ ҳам уларни кечиради». (Муслим ривояти.)
Эй нафсим, сенга Оллоҳ ва расулидан буюк мужда бу: билиб ё билмаган ҳолда хато (гуноҳ) иш қилиб қўйсанг, асло ўкинма, ўксинма, дод-вой солма, юрагингни ҳам сиқма, чунки тавба эшиги доим очиқ, тавба қил ва ҳаётингни қолган еридан давом эттириб кетавер.