(Давоми)
Жанубий Қурия ўз тилини ҳурмат қиладиган мамлакат экан.
Буни мен қаердан билдим?
Қизим оиласи билан беш-олти йилдан бери Жанубий Қурияда яшайди. Невараларим мактаб ёшига етгунча карисчани пухта ўрганиб олди. Тўғрироғи, невараларимга ва онасига карис тилини Қурия давлати ўргатди. Текинга. Ҳа-ҳа, янглиш ўқимадингиз: буткул текинга! Бунинг устига, уйига келиб! Тегишли ташкилотга “Бизга тил ўргатувчи керак”, деб мурожаат қилиш етарли экан!
Бир йил давомида бир кўнгилли жувон икки бола ва онаси учун атай қизимнинг уйига келди ва ҳар келганида икки-уч соат шуғулланди. Ҳар хил ўйинлар ўйлаб топиб... болалар билан бирга ўзи ҳам ўйнаб туриб... тил ўргатаркан.
Мамлакатда вақтинча яшаб турган чет элликларга карис тилини ўргатиш бўйича ишлаб чиқилган махсус дастурга кўра, бу ишга кўплаб кўнгилли ёшлар жалб этиларкан. Давлат уларга отнинг калласидек ойлик тўларкан, мижозлардан эса бир тийин ҳам олмаскан.
Яъни, давлат ўз тилини чет элликлар билишини жуда-жуда истайди, шундан манфаатдор, шунга тарғиб қилади ва бу ишга жуда катта маблағ ажратади!
Ўзбекистонимиз ҳам ўз тилига муносабатда, бошқа тилли ватандошларимизга ёки юртимизда вақтинча яшаб турган чет элликларга ўзбек тилини ўргатиш масаласида карислардан, Жанубий Қурия давлатидан ўрганса арзийди.