Фильтр публикаций


​эслатма

• Сени ҳар доим  мақтадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.

• Сени ҳар доим ёмонлайдиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай  сенга зарар етказишади.

• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар  душмандан калтак еяётган пайтида сендан  фидокорлик  исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.

• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк  даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби   дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга  эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.

Алий То Ҳа Ҳузайфа




Инсоннинг асл сийратини уч хил вазиятда кўриш мумкин:

⚡️ёлғизликда, чунки ёлғиз пайти у ўзини назорат қилишни тўхтатади;
⚡️ҳиссиётларга берилганида, чунки бу вақтда у барча қоидаларни унутади;
⚡️янги шароитга дуч келганида, чунки бундай ҳолда одатийлик уни тарк этади.

Френсис Бекон






.                    КЎРМАДИМ.

Қандай Янги йил бу?
Қандай Январ бу? 
Қорбобони кўрдим, қорни кўрмадим.

Ёлғонга ўрганиб бўлдикми, дейман, 
Бирорта рост сўзга зорни кўрмадим.

Ошиқман, деб юрган йигитлар ичра
Белида белбоғи борни кўрмадим.

Парда тортилмаган дераза янглиғ
Баъзи сулувларда орни кўрмадим.

Мусиқа ўғриси -- "ҳофиз"лар бисёр, 
Қўлида сайраган Торни кўрмадим.

Янграр тилимизда садоқат сўзи,
Бироқ содиқ дўсту ёрни кўрмадим.

Бир замон карвонлар ўтган йўл аро
Карвонни кўрмадим, норни кўрмадим.

Имондан сўзлаймиз масжид ичинда,
Кўчада-чи, имондорни кўрмадим.

Қандай об-ҳаво бу? ---
Қандай замон бу?..

                                  Ҳасан АЛМАТ,
Каттақурғон тумани


#маънавият

     Яқинда Каттақўрғон туман "МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ"да туман ижодкорларининг "Ассалом, Янги йил!" деб номланган адабий тадбири бўлиб ўтди.
   Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон туман бўлими етакчи мутахассиси Илҳом Зиёдуллаев иштирок этди.
    Янги йилнинг бошланишидан илҳом ва завқ олган ижодкорларнинг дийдорлашуви қизғин мушоира тусини олди.
    Ғофир Қаршиев, Адолат Раҳматова, Фазилат Абдуллаева, Гулноз Юсупова, Қаҳрамон Эшмуродов, Гўзал Қосимова Отабек Мирзақобилов, Нодира Нурматовалар томонидан ўқилган шеърлар бадиий пишиқлиги ва жўшқинлиги билан мушоиранинг безагини оширди
   Тадбирда ижодий тажрибага эга бўлган шоирлар билан бир қаторда ёш ижодкорлар, СамДУ Каттақўрғон филиалининг бир гуруҳ талабалари иштирок этишди. Устозлар ва шогирдлар ўртасида ўзаро ижодий мулоқотлар ўтказилди.
   Тадбирда Халқаро Турон журналистлар уюшмасининг аъзоси Файзулло Турдиевга уюшма томонидан таъсис этилган "Абдулла Қодирий" кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

         Ҳасан АЛМАТ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюш
масининг аъзоси.






Этикдўз

Яшар эди моҳир этикдўз,
Олисдамас, ушбу замонда,
Манзилими? Хуллас, сўзича
Оврўпога яқин томонда.

Кунлар ўтиб иши юришмас,
Ҳеч бир кимса иши тушмайди,
Бекор қолди, деярли ҳар кун,
Интернетла кўнглин хушлайди.

Бир кун ёзди дардини очиқ,
Бекор қолдим, касбим эди зӯр,
Буюртмага навбат бӯларди,
Энди эса...Дӯкончамни кӯр.

Занг босади яқинда игнам,
Елим-ямоқ, иш қуролларим,
Ишлар жойим шу ер, биродар,
Борми мени ҳеч сўрорларим.

Бобо касбим, десам, адашмам,
Авлодимиз шу касб-ла ӯтган,
Мақтанишмас, бир вақт одамлар,
Турнақатор навбатин кутган.

Мерос ўтган бу ҳунаримиз,
Бир вақтлари гулларди чунон,
Энди йиллар ӯтгани сайин,
Пул топмоқлик янада гумон.

Бу ерларда бир сезон кийиб,
Топширарлар махсус дўконга,
Елим, ямашга тоблари йўқ,
Янги олар, боқмай замонга.

Хуллас, дардин тӯкиб-сочибла,
Жўнатди у дӯст-ёрларига,
Бир вақт денг-да, саҳфасин очса,
Жавоб келмиш сӯровларига.

Бизлар томон келинг, ёзмишлар,
Ҳунарингиз ерда қолмайди,
Жой берамиз бозор ёнидан,
Дилга пушмон соя солмайди.

Келса, эски, бироқ зўр дӯкон,
Шундоққина бозор ёнида,
Оёқ-кийим фабрикаси ҳам,
Кўринармиш бироз нарида.

Бу ерларда янгисин олиб,
Дарҳол этикдӯзга чопарлар,
Ҳеч сири йӯқ буни биродар,
Ахир пулни қийин топарлар.

Тиктирарлар, бӯлсин мустаҳкам,
Янги этикка тиғ қадалар,
Сотиб олган заҳоти буни,
Уч йил кийсак, дея ниятлар.

Танитдилар, бу жойда машҳур,
Эрмат этикдӯз иш юритган,
Сахийлиги, камтарлиги-ла
Бу атрофга зӯр донг таратган.

Ана, расми илиғлиқ турар,
Ёнидаги Сабри кампири,
Бу дӯконни яхши сақладик,
Бир асрлар ўтса-да, ҳамки.

Ҳурмати  зӯр эди уларнинг,
Рамзи, дея ушбу ҳунарнинг,
Дўконини севиб асрадик,
Хотираси ӯшал кунларнинг.

Ё, Оллоҳим, қичқирди кимса,
Ахир бу зот катта бобомдир,
Суратдаги бу кампир эса,
Бизнинг катта Сабри онамдир!

Ҳақиқатдан донг қотди барча
Тасодифми, тақдир ҳазили,
Йиллар ӯтиб, бу ғариб кулба,
Авлодини топган маҳали.

Тиз чӯкибди этикдӯз шунда,
Авлодлари пойи олдига
Бир нақшинкор уйлар қурайин,
Йиллар ўтиб, ёдда қолгулик

Ҳикмат шуки, Тақдири азал,
Белгилаган жой бўлар макон,
От айланиб қозиғин топар,
Деган мақол, асли чин экан...

   Башорат Омонова,
Тошкент ш
16январь 2019 йил




ЖАДИДЛАР.
(Набирамга).
Жадид ким дейсанми?
Не деб, айтайин...
У оғир замонга қандай
қайтайин?!
Чоризм  даврининг қонхўр
каслари,
Уларни йўқ қилди, қасддан,
атайин!..

Хуррият истаган боболар
шулар,
Элни жаҳолатдан қутқарган
улар.
"Жадид матбуоти" чоп этиб
илк бор,
Ўзбекни илмга чорлагандирлар.

Улар олим эди, шоир, ёзувчи,
Маърифат улашиб, эл
уйғотишди.
Халқни тутқунликдан, эркка
етаклаб,
Миллатчун ўзларин қурбон
қилишди!

Халқини шаънини ўйлаб
кетганлар,
Бошига минг битта калтак
етганлар
Ўзига аянчли қисматни
битиб,
Қирққа ҳам кирмасдан
шаҳид кетганлар,
ЖАДИДЛАР!
Гулбаҳор ҒИЁСОВА.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.




БОР БЎЛСИНЛАР ЭРКАКЛАР

Арслонкелбат суянган тоғинг,
Юрагингда бўлмагай доғинг,
Улар борки, ўчмас чироғинг,
Бор бўлсинлар сарбон эркаклар.

Юрти учун жонидан кечар,
Мисли бургут кўкларда учар,
Дўст-ёрига бағрини очар,
Бор бўлсинлар полвон эркаклар.

Меҳрли бўл, меҳрин кўрарсан,
Яратгандан умрин сўрарсан,
Йўқотганда қадрин биларсан,
Бор бўлсинлар қўрғон эркаклар.

Деҳқонми у ва ёки олим,
Сўзи ўткир бирор муаллим,
Сўраб турган ҳар замон ҳолинг,
Бор бўлсинлар султон эркаклар.

Ишбилармон, нозикдир асаб,
Хурсанд бўлгин, гар эркак камгап,
Турсалар ҳам баъзида тергаб,
Бор бўлсинлар бек, хон эркаклар.

Эркаклар бор, ҳаёт гўзалдир,
Бирдамликда ҳаёт асалдир,
Эрга ҳурмат азал-азалдир,
Бор бўлсинлар ҳар он эркаклар.
       Муҳаррам Тўхтаева



BOR BO‘LSINLAR ERKAKLAR

Arslonkelbat suyangan tog‘ing,
Yuragingda bo‘lmagay dog‘ing,
Ular borki, o‘chmas chirog‘ing,
Bor bo‘lsinlar sarbon erkaklar.

Yurti uchun jonidan kechar,
Misli burgut ko‘klarda uchar,
Do‘st-yoriga bag‘rini ochar,
Bor bo‘lsinlar polvon erkaklar.

Mehrli bo‘l, mehrin ko‘rarsan,
Yaratgandan umrin so‘rarsan,
Yo‘qotganda qadrin bilarsan,
Bor bo‘lsinlar qo‘rg‘on erkaklar.

Dehqonmi u va yoki olim,
So‘zi o‘tkir biror muallim,
So‘rab turgan har zamon holing,
Bor bo‘lsinlar sulton erkaklar.

Ishbilarmon, nozikdir asab,
Xursand bo‘lgin, gar erkak kamgap,
Tursalar ham ba’zida tergab,
Bor bo‘lsinlar bek, xon erkaklar.

Erkaklar bor, hayot go‘zaldir,
Birdamlikda hayot asaldir,
Erga hurmat azal-azaldir,
Bor bo‘lsinlar har on erkaklar.
       Muharram To‘xtaeva




Бир замонлар эди, ҳууув ўтган замон,
Сен рашкдан лов этиб гулхан ёқардинг.
Менга тинчлик бермас ўшалар ҳамон,
Мен кулсам сен қовоқ солиб боқардинг.

Сенинг рашкинг менга бўларди малҳам,
Қалбимда ёнарди митти юлдузча.
Умидлар орзуга қўшилиб боғлам,
Тунда ҳам яшарди мен-чун кундуз-ча.

Қўлингда даста гул келардинг, бироқ
Ҳануз ўша рашкдан юзларинг қизил.
Келишинг армондан, аламдан йироқ,
Дердим, висол келгин, юракка чизил.

Тинмай кулар эдим, сен-чи қовоқдор,
Қошларинг остидан боқарди кўзлар.
Аммо, бизга эди ишқимиз сардор,
Меҳрдан таралиб куйланар  сўзлар.

Гулларни бағримга босардим маҳкам,
Ифори маст айлаб учардим кўкка.
Қара, вақтлар экан энг олий ҳакам,
Ишқ учун кўксимни тутибман ўққа.

Бугун ўша рашкни соғиндим рости,
Қани, рашкинг билан  ўт қўйсанг дунга.
Бизда бор экан-да қисматнинг қасди,
Йиғлатишлар ёқар эҳтимол унга.

Бугун ўша рашкни соғиндим рости...

РАҲИМА МЎМИНОВА
Тожикистон
08.12.2024




“НАСАФ”ГА   ҚУТЛОВ

Мана чемпион ҳам бўлдинг ниҳоят,
Ёнида кубоклар ярашар ғоят,
Бахтингга бағишлаб Қуръондан оят,
Эзгу дуоларни мўллайман “Насаф”.

Бир орзу ушалди ҳали минги бор,
Қашқадарё халқин умиди бисёр,
Бу йўлларда худо бўлсин мададкор,
Бир муҳлисинг бўлиб қўллайман “Насаф”

Шароб ичиш гуноҳ, буни биламан,
У бор давралардан секин жиламан,
Имон, эътиқодга амал қиламан,
Кўк чойда  томоқни “ҳўллайман”, “Насаф”.

Барча ғолиблигинг муборак бўлсин,
Даргоҳинг илоҳий нурларга тўлсин,
Иқболинг ҳамиша барқарор кулсин,
Сен гулласанг мен ҳам гуллайман, “Насаф”.

Бир чин муҳлисинг мен, Абдиназардир,
Барча ўйинингни кўради бир-бир,
Ғолиб бўлсанг шоддир, ютқизсанг дилгир,
Сенга қуюқ салом йўллайман “Насаф”.

Эгамназаров Абдиназар
Тошкент ш.


Ҳамманинг қўлида доим телефон,
Ҳали тилсиз гўдак бундан мустасно.
Ажрашиш қиёмат-қойимдай бир он,
Одамзот бормоқда яшаб шу асно.

Дақиқада ишғол Ҳимолай тоғи,
Океандан ошиб суҳбат бир пасда.
Юзма-юз кўришар мулоқот чоғи,
Музейдан Колумблар боқар ҳавасда.

Қулоч-қулоч турли шпаргалкалар,
Даври ўтиб четда қолди мунғайиб.
Жажжи қути ғолиб маршини чалар,
Почта мулзам турар қилгандай айб.

Замона зайли деб айтар тенгдошлар,
Мен кўп сирларини билолмай гаранг.
Кўзбойлоғич каби ўйнатар ёшлар,
Бизлар гаплашишни биламиз аранг.

Шукрона айтамиз тўлганча тўлиб,
Бу ишлар биз учун гўё ривоят.
Авлодлар яшасин музаффар бўлиб,
Дуолар йўллаймиз бағишлаб оят.

Эгамназаров Абдиназар 
Тошкент ш.



Показано 20 последних публикаций.