Сендан бошқа кимим бор...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muhim.uz
Сантьяго аэропортида даун синдроми ( “қуёш болалари”) га чалинган қиз ишлайди

Бу улар учун оддий ҳол. Уларда имконияти чекланганларнинг имкониятларини янада чеклашмас экан.

Уларда “қуёш болалари” ўқитувчи, сотувчи ва музейларда ишлашади.


@muhim_tahlil


ALİSHER NAVOİY

Ohki, ishq ayladi shaydo meni,
Soldi junun koyiga savdo meni.

Ishq ila savdo bolubon muttafiq,
Ayladilar dahrda rasvo meni.

Dasht aro Majnun demayinkim, vuhush,
Keldilar aylarga tamosho meni.

Kimniki ishq istadi qatl etkali,
Hajr ravon ayladi paydo meni.

Kimki meni olturur, ul tirguzur,
Yoqsa qochar, korsa Masiho meni.

Dayr emas erdi yerim, ozgurub,
Soldi buyon bir buti tarso meni.

Voyki, olturgali qilmas pisand,
Ishq yana kimsani illo meni.

Dayr emas erdi yerim, ozgurub,
Soldi buyon bir buti tarso meni.

Voyki, olturgali qilmas pisand,
Ishq yana kimsani illo meni.

Soqiyi gulchehradin oshuftamen,
Demaki, mast ayladi sahbo meni.

Yor Navoiyni tilab, ey kongul,
Yo seni olturgusidur, yo meni.

Yo seni olturgusidur, yo meni…
https://t.me/nurli_toj


⚡️📝 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур расмдаги👆 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...
https://t.me/nurli_toj


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг 💗.
Аллоҳ паноҳида бўлинг, иншааллоҳ жамийки ниятларингизга етинг, қувватлару, қурбатлар сизники бўлсин, саодатлару, ҳаловатлар сизники бўлсин, неъматлар қўрғонини соҳиб ва соҳибаси бўлинг, азизлар.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/nurli_toj


Она, мени кечир
Кўп йилдан бери
Ёзиб-ёзолмадим
Сенга атаб шеър!
Лоф урдим севгидан
Хўп кўкрак кериб,
Бирда осмон бўлдим,
Бирда қаро ер!..

Ушбу дам иқрорман
Оқ сутинг ҳаққи:
Захар-заққумларни
Ютмадим қанча.
Соб бўлдим, онажон,
Ҳаққинг ҳалол қил -
Оёғимдан чалди
Неча тирранча!

Мени кечирмоққа
Ўргатган эдинг.
Еб битирди валек
Қасоскор бу руҳ!
Кўринмас хиёнат
Ҳеч олди-кети,
Кўзга чўп суққанга
Ким қилур қуллуқ?!

Сендай бўлолмайман,
Бўлолмам асло.
Бунча унутувчан,
Бунча кенгфеълсан.
Устингдан мағзава
Ағдарган касни
Алқайсан. Қандайсан?
Ҳаммага элсан!

Онажон, толиқдим,
Менга ҳам ўргат
Қирқимда ўзингдек
Яшовчанликни.
Энди эпақага
Солмайди йўргак,
Чимчиллаб йўлга сол
Мен эси йўқни!..
07.02.25 АкТ


НАВОИЙНИНГ НОМАЛАРИ

Навоий не битган эрур--жавоб айланг--
Бизга мактуб, ўқинг уни, савоб айланг!

Навоийнинг номалари нондек азиз,
Лабга босинг, кўзга суринг, тавоф айланг!

Дил қони-ла битилган ул мисраларда,
Нафаси бор, ичинг, руҳга гулоб айланг!

Чанқоқ фикр, ашъорлардан қониб-қониб
Сел бўлганда, тафаккурни мироб айланг!

Армонлари қалбингизни қалқитганда,
Денгиз бўлиб тошинг, ани сароб айланг!

Занжирбанд шер наърасига овоз созланг,
Шер дилбанди эканингиз хитоб айланг!

Сўзлаганда беш достондан қўшиб айтинг,
Вале, ҳар бир маъносидан китоб айланг!

Ғурур ила бийрон-бийрон ўқинг ғазал,
Ғанимларнинг амолини хароб айланг!

Туркий забон ганжларига умри фидо,
Таъзим этинг, ғализ сўзга хилоф айланг!

"Сен яхши бўл..." дея бағрин ўртар шоир,
Орзусидан ёмонларга азоб айланг!

"Навосиз эл..." наволарга тўлсин бугун,
Навобахши бўлмоқликка шитоб айланг!

Навоийни ўқинг дўстлар, савоб айланг,
Навоийдек ўзбекона жавоб айланг.
https://t.me/nurli_toj
Муаллифга раҳмат👍


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг 💗
Қадри баланд қадрдонларим ҳар бирингизни
кун бўйи, тун бўйи қилган дуоларингиз ижобатини берсин, икки дунёнинг саодатини, Роббимнинг розилигини соҳиби бўлинг.
Бугунги кун сиз учун барча имконият эшикларини очадиган, севинтирадиган, хушхабарлар билан сийлайдиган унитилмас кунлардан бўлсин
Аллоҳ рози бўлсин сизлардан азизлар!
Роббимнинг ҳимоятида бўлинг, жонингиз омон бўлсин, ризқингиз бутун, мақомингиз баланд, умрингиз узоқ бўлсин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Eng muhim tarbiya - nafs tarbiyasi

@Muhammadali_Eshonqulov


Келинлар таваллоси.
Тўй кечаси умр йўлдоши ҳаққига келинларимиз қандай дуо қилишлари керак?
Кўпни кўрган момоларимиз шундай тавсия қиладила.

"Аллоҳим,  умр йўлдошим билан ўртамизга фақат сени вакил қиламан.
Ўзинг энг яхши Вакилдирсан!
Иккаламизнинг орамизни Ўзинг рози бўладиган,  Ўзинг яхши кўрадиган даражада, қалбларимиз ва кўзларимиз хурсанд бўладиган ҳолатда ислоҳ айлагил.
Иккала дунё раҳматингга,  Фирдавс жаннатингга, бепарда висол жамолингга, Ўзингни розилигингга, туганмас неьматларингга, абадий севинчларингга ин ша Аллоҳ,  биргаликда етишадиган жуфтлардан қилгин.
Аллоҳим,  эримни менга адолатли, ғамхўр, суюкли, вафоли,  садоқатли,  меҳрибон, ҳусни хулқли, ҳар қандай ҳолатда ҳам эрлик ҳаққини холис адо қиладиган юзи ёруғ жуфт қилгин.
Эримнинг менга пок севгисини,  муҳаббатини,  Сенинг розилигинг йўлида дўстлигини сўрайман,  ато қилгин.
Ҳамиша бир— биримизни сўзсиз тушунадиган, авайлаб,  асраб эьзозлайдиган,  ҳурмат қиладиган ва ҳамиша бир— биримиз  ҳаққимизга дуо қиладиган холис Қурьан ва суннатга амал қиладиган жаннатий,  тақводор жуфтлардан қилгин.
Эримга кофира бўлиб қолишдан паноҳингга олишингни сўрайман.
Жаннатий,  солиҳ фарзандлар тарбиялайлик.
Адашсак тузатиш учун бизга имкон, мадад ва нусрат ато қилгин.
Бизга жаннат йўлини осон қилиб қўй.
Бу дуойимни шарофатини барча мусулмон эр—хотинларга сўрайман,  Қабул этгин,  Амийн.
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алаа саййидина Муҳаммад 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

Валия момоларимиздан қолган бу фазилатли дуони беш маҳал намоз ортидан ўқиб юрган аёл ҳам ажрга,  ҳам бахтиёрликка эришгай ин ша Аллоҳ.

https://t.me/nurli_toj


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тил нимани кўп гапирса шунга ўрганиб қолади.
Яхши гапларни топиб гапирайлик, бу бесуяк 👅тилни зикрга, тавбага, ширин сўзга ўргатайлик.
Нуртож.

https://t.me/nurli_toj


ПОЗИТИВ
Уйингда шундай кўзгу борки, сен унга ҳар куни қарайсан. Ҳар қараганингда ўз фазилатларингни ҳам, нуқсонларингни ҳам кўрасан.
Бу кўзгу — фарзандинг!
Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj


ТАЪЗИМ
Қайрағоч бақувват эди. Илдизи теран эди. Одамлар соясидан баҳраманд бўлар, шохлари орасига қушлар ошиён қуриб, палапон очар эди...
Қамиш мўрт эди. Илдизи омонат эди. Одамларга нафи тегмас, қуш қўнмасди...
Иттифоқо қаттиқ шамол туриб, қайрағочнинг шоҳини синдирди. Қамишга ҳеч нима қилгани йўқ. У шамолга таъзим қилишнинг хў-ў-ўп машқини олган эди...
Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj


Хазина.
Пайшанба кун Жуманинг,
Арафаси дейилур.
Пайшанбанинг шомида,
Дуолар кўтарилур.
Пайшанба шом ким бедор ,
Жума шомига қадар.
Хазиналардир бисёр,
Интилганга толе ёр.
Бу гўзал фурсат аро,
Ким машғул ибодатда
Ҳақдан ажр олади,
У бўлар саодатда.
Ким Пайғамбарга уммат,
Салавот айтиш суннат.
Бирга ўнни қайтариш,
Яратганга хос бу иш.
Кимдир ўнта айтдими,,
Юзта бўлур қайтими.
Юзта бўлса саломи,
Мингта бўлур иньоми.
Ҳам нифоқдан у озод,
Дўзах юзин кўрмас шод.
Қиёмат кун тирилур,
Шаҳид мақом берилур.
Сўз очдик салавотдан,
Эгаллаб саодатдан.
Қалблар олсин ҳалавот,
Биз айтайлик салавот:

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алайҳ.

"Сендан бошқа кимим бор" дан.
2024

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj


***

Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлаган қўллар куни келиб у зотга "садақа қил", деб чўзилган эди...

Куюнманг, Аллоҳ ўзи ҳисобни тўғрилайди...
Шундай, қайтар дунё 🌍, ер айланади, муомала ва муносабат ҳам.
https://t.me/nurli_toj


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ДОНО ВА НОДОН
Доно нодондан ўзини бир поғона қуйи тутса, ҳайрон бўлманг. Тарозининг юкли палласи бўш палладан доим пастроқда туради...
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/nurli_toj


Келинг она.
Жоним онам, меҳрибоним дуога қўл очайлик,
Яхшиликни тарғиб этиб,  ёмонидан қочайлик.
Оппоқ тола,  нуроний юз даргоҳида қадрли,
Табаррук ёш ҳурматидан Ҳаққа қалбни очайлик.

Тинчлик берсин,  ҳукм сурсин эллар аро аҳиллик,
Ёмон,  бадбин шум ниятлар қуриб битсин бахиллик.
Дунё юзин қоплаб турсин гўдакларнинг кулгуси,
Парчалансин  оламдаги  зиддият, баджаҳллик.

Дунё узра янграр мудом хуш ният,  хуш тилаклар
Бири кекса,  бири энди кўзин очган гўдаклар.
Ҳар бирининг қадри буюк Аллоҳим даргоҳида,
Улар ҳаққи тинчлик сўраб кўтарилсин билаклар.

Онажоним келинг элга дуо қилайлик яна,
Яхшиликнинг ҳар бир боби қилсин кулиб тантана.
Қанча режа тузишса ҳам, битишса ҳам ёмонлар,
Макри буюк Яратганнинг Макри устундир она.

Зотига ҳамду сано,  элчиларига салом,
Салавотла дуо қабул, ўртада гўзал калом.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад 

Нуртож Сайдолим қизи..

https://t.me/nurli_toj


Келинга қайнисингиллари келгани ёқмади.

Энди бир тандир нонни олиб кирганди, қайнисингиллари билан кўришмадиям.

Келин шартта дастурхонни тугдида бир тандир ноннинг ўстига ўтирди ва қайнонасига зарда килди:

- Бу ебкетарга келувчиларинг жонга тегди. Бир тишлам нонни итга ташласам ҳам бермайман қизларингга. Кетишсин, бошка сени кўргиси келса уйларига олиб кетишсин онасини.

Кампир ўзига ту‌қ оила, қизлари ҳам топармон тутармон оила бекалари эди.

Келин эса меҳмон келишини сира ёқтирмас эди.

Кампир йиғлади:

- Сени Аллоҳга солдим. Аммо тур ўрнингдан, ноннинг устига ўтириш оғир гуноҳ.

- Гуноҳ бўлса бўлар, барибир ноннинг устидан тушмиман қизларинг қайтиб кетишмагунича.

Қизлар бу ҳолдаги онасини олиб кетишлариниям, ташлаб кетишлариниям билишмади.

Она "қол" десаям қизлар акаси ишдан келишиниям кутмай қайтиб кетишди остонаданоқ.

Шу келин қайнонасининг қарғиши урдими, ё ноннинг устига чиқиб ўтирганигами Аллоҳ дард бериб томоғидан нон ўтмай кўп қийналиб жон берди.

Жон берганида уйида ўғлининг тўйи эди, тўй бошланмаёқ тугаганди.

Қайнонаси ва қайнисингиллари бировга тили билан ҳам озор бермаган одамлар эди.

Мен ўша ту‌йда катнашганман, бирданига янграб турган музика овозлари тиниб куёвнинг онаси ўлибди деган совуқ хабарни эшитганимга 35 йиллар бўлиб қолибди.

Куёв хам қариндошлари хам ичкарига югуришганида ёши катталар бу вафот этган аёлнинг йиллаб томоғидан нон ўтмай қийналиб ётиб жон берганининг сабабини ноннинг устига ўтиргани учун Аллоҳдан жазо деб айтишганди.

Ҳайратланарлиси эса келин нондан бошка ҳамма нарсани ея олган экан, фақат томоғидан нон ўтмаганмиш, ҳатто чайнаб беришса ҳам нонни юта олмаганмиш.

Азизлар!
Бу ҳам она аммо қандай она бўлди?
Ҳа, ёмон она бўлди, шу дунёни ўзидаёқ азобини тотди, қолгани охиратга қолди. Ўша кундан буён кун кўрмади, косаси оқармади чунки силайи раҳмга қарши чиқиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқди, Аллоҳ 🎉урса шундай давоси йўқ, ҳар бир онанинг она бўлаолиш мақомига етказсин Ўзи.
Муяссар Юсупова саҳифасидан олинди
https://t.me/nurli_toj

Показано 20 последних публикаций.