Келаётган тўгарак палласи устоз буюрган вазифасини ортиғи билан бажариб, элтдим. Тўгарак эса доимгидек адабий жараёнлар, ижодкорларга етишмаётган жиҳатлар каби мавзулар устунлик қиладиган суҳбатлар билан қизирди.
Машғулотни якунлаб, анъанага мувофиқ суратга тушдик. Уйга пиёда қайтар эканмиз, тўгарак ижодкорларидан Одил Ҳотам ҳақида нималар билишларини сўрадим. Аниқ эслолмайман, кимдир устознинг фақатгина бир шеърини ёддан такрорлай олишини таъкидлади. Ўйлаб қолдим, ўгитларини, дарсларини олиб, ҳурмат қилаётган инсони аслида қандай шоирлигини билмаган ижодкорнинг келажаги қанақа бўлиши керак?! Эндиликда, ўйлаб қарасам, устоз ҳеч қачон ўзини ўзгалардан устун қўймаган экан. Ёзган шеърларини бизга ўқиб берар ва ҳеч иккиланмасдан фикримизга қизиқарди. Айнан шу каби камтаринлик уфуриб турган ҳаракатлари сабабли Одил Ҳотам назми ўқувчиларининг кенжа авлодига бегона бўлган.
Қуйида исми номаълум ёш ижодкорнинг ёдида қолган Одил Ҳотам қаламига мансуб икки бандлик шеър:
Кимдир қизғонади сени кимдандир,
Кимдир тушларингга киролмай ҳалак.
Сўзингга маҳталдир нечалаб тақдир,
Сен эса барига парвойи палак.
Мосуво эмассан ўтли туйғудан,
Хаёлларинг билан кирасан жангга.
Мактублар битасан кечиб уйқудан,
Қизғонганлар қолиб, қизғонмаганга.
Шу йили “Шарқ юлдузи”нинг 12-сонида устознинг “Оқ йўли” билан шеърларим илк бор босилган. Оқ йўл бундай:
СЎЗ МАШАҚҚАТИНИНГ ЙЎЛИ УЗУ-У-УН...
Кўнгилга минг бир тус гуллар, ўзгалар чекаётган азоб-уқубат. миллат дардларининг турфа ранглари сачраган кишида сўз айтиш, мисралар битиш иштиёқи ўта кучли ва ўжар бўлиши табиий ҳол. Ҳар кандай шоирона “даъво”лардан холи, юксак қалб соҳибигина шундай бўлишга ҳақли. Бунга адабиётимиз тарихидан мингларча мисоллар бисёр.
“...Бағрингда яйраса ОЗОДПАРАСТ калб”, деб ёзади тўгарагимиз аъзоси Феруз Неъматуллаев.
Унинг учун Ватан туйгуси ота-онага бўлган меҳр-муҳаббатдек барча
туйғулардан, ўй-хаёллардан устун. Ҳар қандай шароитда ҳам нафсини, хою-ҳавасини енгиб ўтган одамнинг йўли ҳамиша очик....
У борлиққа, атрофга, айниқса, одамларга ўз нигоҳи билан карашга одатланган. Оддийликдан умумбашарий хулосалар чикариш унинг қалб йўриғи. Масалан, Унинг
“Сира эгилмади бу ғурур –
Қил устида турганда умрим.
Ахир, качон тоғлар эгилган?”
мисраларида дадил ҳаракат мужассам. Унинг севган шоирлари – Ойбек, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон... Ферузнинг Александр Блок, Сергей Есенин, Владимир Висоцкийдан қилган таржималари бевосита аслиятдан ўсиб чиққанига ишончиниз комил бўлиши тайин.
Ёш ижодкорнинг истеъдодли тенгдошлари талайгина.
"Сўзни қайлик сайлагандай суюб сайла!" деб ёзган эди ардоқли қозоқ шоири Абай.
Адабиётнинг бағри кенг. Ундан қанчадан-канча даҳолар, кечирасизу, саноқли бўлсада нафси аммора қули – юҳолар ҳам ўтган.
Феруз ҳозир миллатнинг дарду қувончларини теран англаётган, ўзиники қилиб олаётган ёшда. У ҳатто тушларида ҳам шеърлар машқ килади.
Унга бу машаққатли ва масъулиятли йўлда муваффақиятлар тилайман.
Журналда чиққан шеърлар бир ёқда қолиб, бутун қувончим ушбу қорасўздан униб чиққан эди ўшанда. Эҳ...
Феруз Неъматуллаев