Namoz vaqti


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


𝗕𝗜𝗦𝗠𝗜𝗟𝗟𝗔𝗛✨
Bu yerdagi ko'rsatilgan vaqtlarda azon aytiladi, namozni kamida 5 daqiqa otkazib o'qish kerak❗️
Grupa @nomoz_voqti1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
14.Fevral.25y. 15.Shaʼbon.1446y
Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:00  TONG Saharlik tugashi.

06:30  BOMDOD.

07:19  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:13  ASR.

17:59  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:12 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Nomoz_voqti


Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !




-------------------------------------------------------      
        
            Жума  14.Феврал.2025й.

06:00  Тонг.  ( Сахарлик тугаш вақти)

17:59  Шом.  (Оғиз очиш вақти)


Қандай ният қиламиз.

Саҳарлик нияти:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ушбу  куннинг нафл рўзасини
тутмоқликни ният қилдим
(ёки бугун тонгдан то қуёш боткунига қадар нафл рўза тутмоқликни ният қилдим) ... Давомидан истаган ҳайрли тилакларингизни Аллоҳдан сўраб, оғиз ёпишингиз мумкин.

Оғиз очиш учун, доимий ифторлик дуоимизни қилишлигимиз жоиз.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА  ЛАКА  СУМТУ  ВА
БИКА  ААМАНТУ ВА  АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА  РИЗҚИКА
АФТОРТУ,  ФАҒФИРЛИЙ  ЙАА ҒОФФАРУ,  МАА  ҚОДДАМТУ
ВА  МАА  АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!


Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик. Сўнгра у зот намозга турдилар», деди. «Азон билан саҳарликнинг орасида қанча бўлар эди?» дедим. «Эллик оят миқдорича», деди».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Насоий ва Абу Довуднинг ривоятида:
«Саҳарлик емагини лозим тутинглар, чунки у муборак емакдир», дейилган.
Абу Довуднинг бир ривоятида:
«Хурмо мўмин учун қандай яхши саҳарлик!» дейилган.
Islom. uz


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар», деганлар».
Табароний ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.


Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. «Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур» деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз Пайғамбари орқали саҳарлик ва ифторлик қилишни суннат қилди.


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
13.Fevral.25y. 14.Shaʼbon.1446y
Payshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:01  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:21  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:12  ASR.

17:57  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:11 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Nomoz_voqti




Пайшанба 13.Феврал.2025й.

06:01 Тонг. ( Сахарлик тугаш вақти)

17:57 Шом. (Оғиз очиш вақти)

-------------------------------------------------------

Жума  14.Феврал.2025й.

06:00  Тонг.  ( Сахарлик тугаш вақти)

17:59  Шом.  (Оғиз очиш вақти)


Қандай ният қиламиз.

Саҳарлик нияти:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ушбу  куннинг нафл рўзасини
тутмоқликни ният қилдим
(ёки бугун тонгдан то қуёш боткунига қадар нафл рўза тутмоқликни ният қилдим) ... Давомидан истаган ҳайрли тилакларингизни Аллоҳдан сўраб, оғиз ёпишингиз мумкин.

Оғиз очиш учун, доимий ифторлик дуоимизни қилишлигимиз жоиз.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА  ЛАКА  СУМТУ  ВА
БИКА  ААМАНТУ ВА  АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА  РИЗҚИКА
АФТОРТУ,  ФАҒФИРЛИЙ  ЙАА ҒОФФАРУ,  МАА  ҚОДДАМТУ
ВА  МАА  АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!


Охирги ўн кунлиги эса “Итқун минан-нийрон”, яна “Қадр даҳаси” ҳам дейилади. Ким Рамазон ойининг рўзасини пок ният билан тутган бўлса, у бандага Аллоҳ ваъда қилган ажр­ларини ато этгай. Рамазон ҳайити куни эса Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини тутган, таровеҳ намозларини ўқиган, Қадр кечасини бедор ўтказган бандаларига Ўзи тайёрлаб қўйган мукофотларни кўпайтириб берадиган кундир.

Бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.
> Muslim. uz


Бу ойнинг дастлабки ўн куни – “раҳмат” даҳасида рўйи заминга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади. Яратганнинг ўзи қодир қилганича рўза тутиб, таровеҳ намозларини адо этамиз.

Иккинчи ўн кунлиги – “мағфират” даҳасида холис ният билан рўза тутган бандаларнинг олдинги қилган гуноҳлари кечирилади, дейилган.


“Рамазон” сўзи беш ҳарфдан иборат. Унинг ҳар бир ҳарфига уламолар шундай маъно берганлар: “ро” – “раҳмат”, “мим” – “мағфират”, “зод” – “зимонун лилжаннат” (жаннатга кириш учун кафолат), “алиф” – “аманун минаннар” (дўзахдан омонлик), “нун” – “нурун миналлоҳ” (Аллоҳдан нур) маъноларини англатади. Ушбу фикрни Имом Термизий ривоят қилинган: “Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озодлик кунларидир”, ҳадиси шарифи ҳам қувватлайди. Яъни: “ро” ҳарфи рамазоннинг аввали бўлган раҳмат кунларига, “мим” ўртадаги мағфират кунларига, “зод” ва “алиф” ҳарфлари охиридаги “дўзахдан озод бўлиш” кунларига, “нун” ҳарфи эса бутун рамазоннинг натижасида ҳосил бўладиган нурга далолат қилади.


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
12.Fevral.25y. 13.Shaʼbon.1446y
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:02  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:22  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:11  ASR.

17:56  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:10 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Nomoz_voqti




Насоийнинг ривоят қилган ҳадисида айтилишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида саҳобий Шурайҳ Ҳазромий розияллоҳу анҳу ҳақида сўз кетган эди,
у зот уни «Қуръонни болиш қилиб олмайди», дедилар.
Бу эса Қуръон болишдек бўлиб қолгунча ҳадеб унинг устида ухлайвермайди, балки Қуръоннинг амрларини бажариб, ҳаққини адо этади, ундан ғофил қолмайди, деганидир.
Имом Нававий бир қанча уламоларнинг ҳар етти, олти, беш, тўрт кунда хатм қилишларини айтганлар. Уларнинг аксарияти ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилганлар.
Имом Бухорий:
«Ҳар бир хатмдан кейин мустажоб дуо бор»,
дер эдилар.
Рамазон ойида тарғиб қилинадиган амаллардан яна бири истиғфор ва таҳлилни кўп айтиш, умуман, Аллоҳ таолони кўп зикр қилишдир.
Табароний ва бошқалар қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолони Рамазонда зикр қилган одам мағфират қилинади, бу ойда Аллоҳ таолодан сўраган одамнинг умиди пучга чиқмайди»,
деганлар.
Манба Islom. uz


Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади».

Қуръоннинг шафоатига уни ҳақиқий тиловат қилганлар етишади. Ҳақиқий тиловат эса Қуръоннинг ҳукмларига эргашиш, ҳалол қилган нарсасини ҳалол билиш, ҳаром қилган нарсасини ҳаром билиш, унинг одоблари ила хулқланиш, кеча-ю кундуз унинг вожибларини адо қилиш билан бўлади.


Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза айтади: «Роббим, мен кундузлари унга таом ва шаҳватни ман қилган эдим, энди мени унга шафоатчи қилгин». Қуръон айтади: «Мен кечалари уни уйқудан қолдирган эдим, энди мени унга шафоатчи қилгин». Шунда иккиси ҳам шафоатчи қилинади».

Показано 20 последних публикаций.