Репост из: theatre of the absurd
"бу домла унақа деган, у домла бунақа деган, демак шунақа" мантиғидаги одамларни, умуман анъаначилар, урф-одатчиларни, стереотипларни "5 та маймун тажрибаси"га ўхшатаман.
бир қафас тасаввур қилинг. ичида бешта маймун бор. қафаснинг ўртасида бир нарвон ва унинг тепасида осилган бананлар бор. маймунлардан бири табиий равишда бананни олиш учун нарвонга чиқа бошлайди. аммо шу заҳоти қафасдаги қолган 4 та маймунниг устига совуқ сув сепилади. демак, бананларни олишга ҳаракат қилиш оғриқли натижага олиб келади.
бироз вақт ўтгач, бошқа маймунлар ҳам шуни синаб кўришади, аммо натижа ўзгармайди. ҳар сафар бир маймун нарвонга чиқмоқчи бўлганида, қолган бутун гуруҳ совуқ сув билан жазоланади. вақт ўтиши билан ҳеч қайси маймун нарвонга чиқишга ҳаракат қилмайди. ҳатто янада қизиқ нарса содир бўлади:
агар бир маймун нарвонга чиқмоқчи бўлса, бошқалар уни тўхтатади. чунки улар учун "нарвонга чиқиш = оғриқ"
бу "ижтимоий ўрганиш" дейилади.
тажрибанинг кейинги босқичига ўтамиз. гуруҳдаги маймунлардан бири янгисига алмаштирилади. янги келган маймун, табиий равишда яна бананларга етиб боришга ҳаракат қилади. аммо бошқа тўртта маймун совуқ сув тажрибасини эслашгани учун янги маймунни уриб, уни тўхтатади. қизиқ жиҳати шуки: янги маймун, нега жазоланганини билмайди, аммо бананни олишдан воз кечади.
кейинги босқичда яна бир янги маймун қўшилади ва эски маймун чиқариб юборилади. худди шу жараён давом этади. янги келган маймун ҳам бананларга етишишга ҳаракат қилади, аммо гуруҳдаги бошқа тўртта маймун томонидан тўхтатилади. энди эътибор беринг: бу тўртта маймундан фақат учтаси совуқ сув тажрибасини бошдан кечирган, биттаси бу ҳодисани умуман кўрмаган. шунга қарамай, у ҳам жазолаш ҳаракатига қўшилади.
бу жараён қафасдаги барча асл маймунлар алмаштирилгунга қадар давом этади. охирида қафасда, совуқ сувни ҳеч қачон кўрмаган, тажрибани билмайдиган бешта янги маймун қолади. аммо шунга қарамай, ҳеч ким нарвонга чиқмайди ва бананларни олишга ҳаракат қилмайди. чунки "шунақа қилиш керак!"
аслида бу ҳикоя, маданий қоидалар ва анъаналар қандай шаклланишини ва кўпинча сўроқ қилинмасдан қандай давом эттирилишини кўрсатади. инсон орасида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилади. бир одатнинг асосий сабаби унутилса ҳам, одатлар ва қоидалар қандайдир тарзда давом этаверади.
бу ҳикоядан чиқариладиган хулоса шундаки, жамиятда шахслар, баъзан сабабини тушунмаган ёки билмаган қоидаларга амал қилади. бу инсон эволюциясининг бир қисми. аммо илмий ёндашув, ҳар доим "нега" деган саволни беришни талаб қилади. аналитик фикрлашнинг асосий нуқтаси шу. агар сабаб-оқибат муносабатларини сўроқ қилмасак ва тушунишга ҳаракат қилмасак, худди беш маймун сингари, анъаналарнинг қулига айланамиз.
хулоса қилиб айтганда, бу ҳикоя бизга ижтимоий ўрганишнинг кучини, аммо шу билан бирга сўроқ қилишнинг зарурлигини ўргатади. чунки "шундай қилиш керак!" деган фикр билан ҳаракат қиладиган жамият ҳеч қачон янги бананларга етиша олмайди.)
мана бу видеода яхшироқ тушуниб оласиз.
@absurdologia