ОШҚОЗОННИНГ ТАҚВОСИ
Агар ҳаромдан ошқозонни сақлай олмасанг, қуйидаги уч офатдан бири сени бошингга тушади:
1. Дўзах оловида ёниш. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради: "Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар". (Нисо, 10-оят)
2. Ҳаром ва шубҳали нарсани еган кимсанинг ибодати саҳиҳ эмас. Ҳаром таом еб, вужудини нопок қилган банда Аллоҳ ризосига эришиш учун ибодат қила олмайди. Таҳоратсиз масжидга кириш ман қилингандай, ошқозон пок луқма билан таомланган бўлсагина, ибодатлар қабул бўлади.
3. Ҳаром луқма бандани савоблардан маҳрум қилади. У билан қилинган ибодатга савоб ёзилмайди. Туни билан ўқилган намоз беҳудага кетади. Банданинг уйқусиз қолгани қолади, холос. Тутган рўзаси Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Фақат кишининг оч ва сувсиз юргани қолади, холос. Рўза тутган тақдирда ҳам холис ният ва ҳалол луқма билан ибодат қилиш зарур.
ТАҚВО НИМА?
"Обидлар йўли" китобидан.
Xuja.Nisbatdor.uz