Зеленский Мудофаа кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталарга муҳтож экани ва Украина Patriot тизими учун ўз ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича лицензия олмоқчи эканини билдирди.
Украина ноёб металлар бўйича жиддий ҳужжатларга тайёр.
Зеленский АҚШ билан ресурсларга кириш бўйича битим тузишга тайёрлиги, лекин бунинг эвазига Киев хавфсизлик кафолатлари талаб қилаётгани, АҚШ таклиф қилган ҳужжатда эса бу ҳақда ҳеч нарса йўқлигини таъкидлади.
«АҚШ нодир металлар бўйича ноаниқ таклиф берди. Ҳеч қандай хавфсизлик кафолати кўрсатилмаган. Биргина аниқ нарса — улар барча металларнинг ярмига эга бўлишни хоҳлайди. Мен «Келинглар, фоизларни ёзамиз. Мен Украинани ҳимоя қиляпман, давлатни сотолмайман», дедим. Ҳаммасини шу.
Ижобий томондан қараш учун мен: «Сиз қандайдир кафолатлар ёзасиз, биз эса қандайдир фоизлар ёзамиз», дедим. Менга «фақат 50 фоиз», дейишди. Мен эса: «Okay, no» дедим. Энди бу масалани юристлар муҳокама қилади. Аслида, биз бундан қўрқмаймиз ва бу ҳужжатни жамоатчиликка тақдим қилишга тайёрман», — деди Зеленский.
Зеленский Кит Келлогнинг Киевга ташрифи ҳақида изоҳ бериб: «Мен учун у Киев бўйлаб юришининг ўзи жуда муҳим» деди.
«Келлог аллақачон Киевнинг 20-30 фоизи йўқлигини айтди. Ҳаммаси вайрон бўлган. Мен у буларни ўз кўзи билан кўришини хоҳлайман», — деди Зеленский журналистларга. У шунингдек, АҚШ махсус вакили билан бирга фронтга боришга тайёрлигини билдирди ва Бош резведка бошқармаси ҳамда Украина хавфсизлик хизмати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилишини маълум қилди