Репост из: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
💠#АППАРАТ_ЙИҒИЛИШИ
➡️Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-430-сонли қарори ҳамда 2024 йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Давлат Раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи бўйича имзоланган 47-сонли баённомада берилган топшириқлар ижроси бўйича муҳокама қилинмоқда.
🥶Вилоят раҳбари ушбу тарихий ҳужжатда Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш, тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестицияларни жалб қилиш, ҳар бир туман ва шаҳарни ихтисослигидан келиб чиқиб ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва турмуш даражасини янада яхшилаш мақсад қилинганини таъкидлади.
🥶Ушбу баёнда келтирилган топшириқларни ҳар бир раҳбар масъулият билан ёндашиб, ижросини таъминлаши зарурлиги, назоратни эса вилоят ҳокими Нормат Турсунов шахсан ўзи қилишини айтиб ўтди.
🥶Шунингдек, вилоятдаги барча оммавий ахборот воситалари вакилларига Қарорни кенг тарғиб этиш, ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини оммага етказиш, малакали мутахассислар, экспертлар, етук соҳа ходимлари иштирокида интервьюлар ташкил этиш топшириғи берилди.
🥶Маълумот учун айтиш керакки, Навоий вилоятини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб вилоятда 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини 2,5 фоизгача, камбағаллик даражасини 3,4 фоизгача пасайтириш, тижорат банклари томонидан барча манбалардан ажратиладиган 8,5 трлн сўм кредитлар ҳисобидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштириш каби вазифалар белгиланган.
Аппарат йиғилиши давом этмоқда.
📷 Суратлар асосий студия ва ҳудудлардаги студиялардан олинган.
👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube