❤️
Копирайтинг ҳақида қизиқарли 10 та факт:
1. Копирайтингнинг келиб чиқиши қадимги Мисрга бориб тақалади. Айтишларича, Мисрда товар ва ҳизматларни тарғиб қилиш учун ёзилган матнлар 4 минг йилдан ҳам ортиқроқ тарихга эга экан.
2. Копирайтинг сўзи инглиз тилидаги "муаллифлик ҳуқуқи", деган маъносини билдирувчи "copyright" сўзидан келиб чиққан.
3. Копирайтер нафақат матн ёзишни, балки аудиторияни таний олиши ҳам керак.
4. Алиса, Сири каби виртуал ёрдамчилар ҳам копирайтер хизматига муҳтож. Копирайтерлар табиий чиқиши учун улар сўзлайдиган овозли буйруқ ва жавоблар матнини ёзиб беради.
5. Копирайтингда эмоциялардан унумли фойдаланиш матн самарадорлигини сезиларли даражада орттириб беради.
6. Жуда машҳур кўплаб слоганлар копирайтерлар томонидан ўйлаб топилган. Мисол учун, Найкнинг "Just do it" ёки Макдоналдснинг "Iʼm lovinʼ it" слоганлари шулар жумласидан.
7. Копирайтерлар ўзгарувчан ва мослашувчан бўлиши керак. Улар турли хил бренд ва аудиторияларга мос услубда ёзишни уддалаши лозим.
8. Ҳар хил форматларда ёза олиш копирайтернинг муҳим кўникмаси ҳисобланади. Масалан, ижтимоий тармоқлар, сайтлар, блоглар, пресс-релиз ва бошқалар учун ёза олиши керак.
9. Копирайтерлар самарадорликни ошириш ва камчиликларини тузатиш учун ҳамиша эълон қилинган матнларини кузатиб бориши шарт.
10. Копирайтерлар ҳамиша ўз устида ишлаши ҳамда маркетинг ва коммуникациялар соҳасидаги янгиликлардан бохабар бўлиб бориши лозим.
❤️
Эҳтимол, юқорида ёзганларим сиз учун янгилик эмасдир. Нима бўлганда ҳам бу билимлар копирайтинг оламини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.👉
@kopirayting_maktabi 👈