Nasoimul_hikmat 🌱


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


📜 Ҳикматлар
📄 Тафаккур
🗞 Иқтибос
📚 Улуғлар ҳаёти
🔎 Ибратли сўзлар.
❓Савол-жавоблар
👉 Оят ва ҳадислар
👉 Мулоҳазалар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ro‘zaning boshqa ibodatlardan farqi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Биласизми?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

👉Рамазоннинг беш фазилати

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌙🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


🤲 Эй Аллоҳим!
Бошимиздан, барча мусулмонларнинг бошидан турли мусибат, кулфат, бало ва офатларни даф эт! Барчамизни инсу жин фитналаридан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Ислом уммати ва дин учун фитна қилувчиларнинг ва улар билан бирга бўлганларнинг фитналарини ўзларининг бошларига солгин!

🔅 Бугунги
кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌞🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


🌙🌸🌙🌺🌙🌺🌙🌸🌙

БУГУН МУБОРАК #РАМАЗОН ОЙИНИНГ 2-КУНИ.
АЛЛОҲ ТАОЛО ХОЛИС ЎЗИ УЧУН ТУТАЁТГАН РЎЗАМИЗНИ ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ АЙЛАСИН!

═══ °❖◎🌙 ◎❖°═══
♻️ У Л А Ш И Н Г ⤵️
🆔 @nasoimul_hikmat 💫


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Beshikdan qabrgacha ilm izlash

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🕋 @islomuz

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади...

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳaм шафоат қилади», деганлар».

#Roza #Quron #qiyomat #shafoat
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌙🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Хуш келдинг эй Рамазон!
Аллоҳим бизни бу ойга етказганинг учун беадад ҳамдлар бўлсин. Қалбларимизни иймонга тўлдир.

Рамазони шарифни бизга муборак қил!

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌙🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Репост из: Olimjon Allohquli | Qalamdor
Ой янги чиққанида қуйидаги дуо ўқилади:

عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ  

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».

Имом Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар. 

╰──•••➤  t.me/OlimjonAllohquli
🔶 Telegram | Instagram | Facebook


🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади”', деганлар.

📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌙🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#ТЕЗКОР #РАСМАН

⚡️🌙РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2025 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 1 март, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Рамазон муборак бўлсин қадрдонлар!!!!

Яқинларга биринчилардан бўлиб улашинг.

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🌙🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


🕋 Нега «Масжидул ҳаром»деб номланган?

Қуръони Каримда «Масжидул-ҳаром» ибораси бир неча маънода ишлатилади. Гоҳида «ҳарам» маъносида келади. Ҳарам эса, Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақадир. Бу ҳудуд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир; Дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди.
Кўпинча Каъба атрофидаги масжид шу ном билан номланади. Маъноси ҳурматли, ичида ва атрофида ёмонликлар ва шариатда кўрсатилган бир қанча ишларни қилиш ҳаром бўлган масжид дегани.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#РАСМАН #ТАРҚАТИНГ

❗️ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН РАМАЗОН ТАҚВИМИ

(Милодий 2025 йил, Ҳижрий 1446 йил)

✅ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ХУЛОСАСИ АСОСИДА.

1 МАРТДАН РАМАЗОН БОШЛАНАДИ.

Яқинларга биринчилардан юбориб қўйинг, расмни ўзингиз учун сақлаб олинг.

Кириб келаётган Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!


••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


ТЎЙДАГИ БИДЪАТЛАРДАН ВОЗ КEЧИНГ

Никоҳнинг машҳур суннатларидан бири, эл-юрт олдига бақадри имкон дастурхон ёзиб, зиёфат бермоқдир. Айниқса, келин тўйида пиширилган таомни ғанимат билиш керак. Чунки улуғларимиз бу зиёфатда жаннат неъматларидан бир улуш бор, дейишади. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ва пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу таом ҳақига дуо қилганлар.

ТАНБEҲ: никоҳ эълони учун эҳсон қилинса, ортиқча дабдаба ва исрофдан сақланиб, суннатга мувофиқ тўй ўтказмоқ лозим. Қолаверса, фақатгина ўзига тўқ кишиларни чақириб, камбағалларни унутиб қўймаслик керак. Чунки ҳадиси шарифда фақирларни чақирмай, бойлар учунгина тайёрланган таом энг ёмон таомлиги таъкидланган.

Келин никоҳдан олдин чиройли кийимларини кийиб, сочларини тараб, кўзларига сурма тортиши, қўл-оёқларига хина қўйиши ҳамда хушбўй атирлар сепиб, зийнатланмоғи лозим. Лекин зинҳор сатри авратни тарк этиб, ярим яланғоч ҳолда одамларга ўзини кўз-кўз қилмасинки, хайр-баракадан маҳрум, лаънатга мубтало бўлгай.

Куёв келиннинг олдига киргач, икковлари ҳам аввал икки ракат нафл намоз ўқишсин. Кейин куёв қўлини келиннинг пешонасига қўйиб шундай дуо қилсин: «Аллоҳумма борик лий фий аҳлий ва борик ли аҳлий фийя, Аллоҳуммарзуқний минҳо варзуқҳо минний, Аллоҳуммажмаʼ байнано мо жамаъта фий хайрин ва фарриқ байнано изо фаррақта фий хайрин».
Маъноси: «Эй Парвардигор! Мени аҳлим учун ва аҳлимни мен учун хайрли ва баракотли қил! Парвардигоро, аҳлимдан менга ва мендан аҳлимга ризқ (фарзанд) бер! Аллоҳим, албатта бизни яхшилик билан қовуштирдинг, энди ажратсанг ҳам яхшилик билан (яъни умр тугаганда) ажрат!»


Аҳли билан жинсий алоқа қилишдан олдин ушбу дуони ўқиши лозим: «Аллоҳумма биисмика истаҳлалту фаржаҳо ва биамонатика ахазтуҳо, Аллоҳумма фамо қазайта шайъан мин раҳимиҳо фажъалҳу барран тақийян важъалҳу муслиман савийян вало тажъал муфсидан шарикан лишшайтони». Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сенинг номинг билан буни ўзимга ҳалол қилдим ва сенинг омонатинг билан уни олдим. Парвардигоро, бунинг раҳимида (бачадонида) ниманики ҳукм этсанг, уни яхши амалли, тақводор чин мусулмонлардан қил ва шайтони лаъиннинг фасодкор шерикларидан қилиб қўйма!»

Юртимизда никоҳ билан боғлиқ турли урф-одат ва маросимлар бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ва динимизга мос келавермайди. Айрим жойларида бир ғалати одат бор. Тўй тугагач, чимилдиққа келин-куёв учун жой тўшаб, атрофида келиннинг амма-холалари, янгалари туриб олиб, куёвни кутиб ўтиришади. Куёв беш-олтита тенгдошлари билан келиб, яқинлари ўртасида ўтирган келинни кўтариб ўринга ташлайди. Аёллар дарров уларнинг устини кўрпа билан ўраб қўйиб, то тонггача шу ерда ўтган-кетгандан, эр-хотиннинг ўзларигагина тегишли бўлган алоқалардан, бепарда гапларлардан ҳангомалашиб ўтиришади.

Бундай одат, аввало, динимизга тўғри келмайди. Чунки суннатга мувофиқ, келин-куёвни холи қолдириш лозим. Иккинчидан, келин-куёвни кўрпанинг остида тонггача димиқтириб, нафасларини ютиб чиқишларидан кимга фойда?! Бунинг устига кўрпанинг қимирлаганини кўриб қолсалар: «Бугунча ўзингизни босиб туринг» қабилидаги гаплар билан уларни уялтириш, ўз оилаларидаги сирларни бошқалар олдида айтиб, турмуш қураётган ёшларга салбий таъсир кўрсатиш қайси андозага тўғри келади?! Бундай бемаъни одатлардан воз кечиб, суннатга мувофиқ йўлни танлашимиз лозим.

Бундай урф-одатлар ҳаёт остонасига энди қадам қўяётган ёш келин-куёвларга руҳан таъсир этиб, уларнинг илк қовушишларига монелик қилади. Бундай ҳолатлар турли тушунмовчиликларга, дилхираликларга ва ҳатто баъзи оилаларнинг ажралишига ҳам сабаб бўлади. Оила қуришда ҳар доим никоҳ суннатларига амал қилиб, кераксиз бидъатларни тарк этиш лозим.

«Оила ва никоҳ рисоласи» китобидан.

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#ҲИКМАТ

Ҳазрат Ҳакиймул-уммат Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши деди:
— Ҳазрат! Зикр ва намозда лаззат бўлмаяпти.
Ҳазрат Ҳакиймул-уммат шундай жавоб бердилар:
— Ибодатда лаззат пайдо бўлса ғизо деб бил, лаззат бўлмаса у ибодатни даво деб бил. Ибодатда бардавом бўл! Лаззат сезилмаса ибодатни ташлаб қўймаслик керак. Балки даво билиб бажаравериш керак!

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Жума

⚜️БУГУН ЖУМА АЙЁМИ!⚜️

🌸 Бошланаётган кунингиз хайрли бўлсин!

✨ Жумъа - ҳафтанинг закоти, кунларнинг ҳайити, барака мавсумидир.

✨ Бу кунда дуолар қилиб, Каҳф сурасини ўқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаб хайр - баракаларга сазовор бўлишимизни насиб қилсин!

✨ РОББИМИЗ...
Қалбларга хотиржамлик,
Дилларга сокинлик,
Хонадонларга файзу- барака,
Барчага машаққатсиз, фойдали, омадли кун ато этсин!
Кунимиз хайрли ўтсин! Омин!

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Ҳазрати Умарнинг Нил дарёсига мактуби

   Имом Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: «Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:
   – «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
   – «У недир?» – деди.
   – «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
   – «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.
   Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».
   Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди».

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


#Қуръон
#Шифо_оятлари #Shifo_oyatlari

«ШИФО ОЯТЛАРИ»

«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).

وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).

فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).

«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.


💫 У Л А Н И Н Г ⤵️
▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ўзбекистон билан келишиб, Ҳаж квотасини 15 мингта белгиладик» — Саудия Ҳаж ва Умра вазири

15 мингта Ҳаж квотаси Ўзбекистон билан келишув асосида белгиланган. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ.

Яқинларга юбориб қўямиз.
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q


Репост из: Islom.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Katta sir

Qilingan yaxshilik hech qachon yo‘qolib ketmaydi. Do‘stlik va saxovat har doim o‘n barobar ortig‘i bilan qaytadi.

Shunday ekan, yaxshilik qiling va yaxshilik toping!

Videoni yaxshi insonlarga jo'natib qo'ying!

Ijtimoiy rolik

🕋 @islomuz


Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу нега жанг майдонида шаҳид бўлиб вафот топмадилар? Бундаги Аллоҳнинг ҳикмати нимада эди?

Зикр этилишича, аллома Абдулфаттоҳ Абу #Ғудда Ҳиндистонга сафар қилган чоғлари у ерда аллома, муҳаддис, ҳофиз, фақиҳ Муҳаммад Ёқуб #Нанутий билан учрашади.

Ўша суҳбатда Муҳаммад Ёқуб шайх Абдулфаттоҳга: “Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг 120 дан ортиқ жангда қатнашгани, иссиқларнинг шиддати ва қиличлар сояси остида содиқлик ила Аллоҳнинг йўлида шаҳодат талабида бўлганига қарамай, тўшагида вафот этиши ҳикматини биласизми?” деб сўрайди.

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Йўқ, билмайман”, дейди.

Шунда, шайх Муҳаммад Ёқуб: “Уламоларимиз айтишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Холидни “Сайфуллоҳил-маслул” – Аллоҳнинг яланғочланган, қиндан чиқарилган қиличи, деб лақаблаганлар. Агар у жанг майдонида ўлдирилганида, гўё Аллоҳнинг қиличи синган бўлар эди. Аллоҳнинг қиличи эса, ҳеч қачон синмайди. Агар Холид жангда ўлдирилганида одамлар: «Сайфуллоҳ ўлди, қилич синди», демасликлари учун ҳам Аллоҳ таоло бу зотни тўшагида (яъни, жангдан ташқари ўлим билан) вафот топишини ихтиёр қилди” дейди.

Шайх Абдулфаттоҳ ўшанда: “Аллоҳга қасамки, шу фойданинг ўзиёқ Ҳиндистонга сафар қилишимга кифоя қиларли бўлди. Бундан бошқа фойда топмаган бўлсам ҳам, шу ҳикматни англаганим, билганим сафар қилишимга етарли асос бўларди”, деган экан.

Манба: arabic.uz

••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

Показано 20 последних публикаций.