Умид Наримов


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Эффект Макаренко
Юнусабад идёт на исторический, мировой рекорд. В методологии индекса IQAir даже не описаны ситуации с загрязнением выше 500. У них на этой цифре кончается рейтинг. Зашкалили за 700, и кажется это не конец.

Сейчас на Юнусабаде количество PM2.5 в 93.2 раза больше допустимого ВОЗ.

@makarenko_channel


Юнусобод София атрофида экология ходимлари рейд ўтказса бўларкан. Бирор нарса чиқиб қолармиди


Яна озроқ ҳаракат қилсак биринчи ўринга чиқамиз.


Жавоб: Филидор

Изоҳ: Гап ҳам композитор ҳам шахматчи бўлган Франсуа-Андре Филидор ҳақида кетаётган эди. Шахматда "Филидор ҳимояси" деб аталадиган дебют мавжуд. Ушбу дебют Франсуа-Андре Филидор шарафига номланган.

Техник жиҳатдан хато савол 😂


Мусиқага ҳам қизиққан Франсуа, пухта ўйланмасдан қилинадиган ҳужумларга қарши бўлган. Франсуани фикрича, рақибнинг ожиз нуқтасини топгандан сўнггина ҳужумга ўтиб, аниқ зарба бериш лозим. Унгача мудофаани ушлаш энг тўғри йўл.

Савол: Франсуанинг фамилиясини ёзиб беринг.

Савол тузиш техникасини ўргативорийла 😂


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Оврўпа халқи осмонға учар экан бизда соч ва соқол низолари, Оврўпа халқи денгиз остида сузар экан бизда узун ва қисқа кийим жанжаллари давом этади.” Мунавварқори Абдурашидхонов.

Видеодаги қизни инстаграмдаги саҳифаси. Фойдали контентларни топиш мумкин.


Иккинчи таймдаги статистика. 11 кишига қарши 10 кишилик Эрон.


Уррааааа. Дурранг 🎉🎉🎉🎉


Менимча ҳакам пенальти белгиласаям ҳақ бўларди))


40 дақиқа 1 киши кўп бўлиб ўйнасангда тайинли ҳужум қила олмасанг. Мағлубиятга учрамаганимиз катта гап.


Ҳалиям шу гап. Тезроқ тугамаса ўтказамиз гол 😁


Ман нима дегандим 😁


Ўйин тезроқ тугасин. Ҳеч бўлмаса 1 очко оламиз.


Жавоб: Қаҳва.
Қабул: Кофе
Изоҳ: Даниэл Бергер “Қалампирли қаҳва” асари муаллифи ҳисобланади. Асарда қаҳва оддий қоронғуликни янги ой чиқишидан олдинги зулматли қуюқ тунга айлантириши, зулматли тун эса қовоқларингизни оғирлаштириши айтилган. Даниэл Бергерни ёзишича, кофе инсонни тетиклаштириши ва уйқусини қочириши ҳақидаги фикрлар унчалик ҳақиқатга тўғри келмайди, аксинча уйқунгизни келтириб, қовоқларингизни оғирлаштиради.


Навбатчилик учун ўтмай қолган саволлардан бири.

Ёзувчи Даниэл Бергер шундай ўхшатиш қилади: АЛФА оддий қоронғуликни янги ой чиқишидан олдинги зулматли қуюқ тунга айлантиради. Зулмат сизни ўраб олади, қовоқларингизни оғирлаштиради. Ёзувчи фикри давомида АЛФА ҳақида кенг тарқалган фикрни шубҳа остига олади. Савол: Альфа билан алмаштирилган сўзни ёзиб беринг.


Мордорни чегарасида қутурган давлатнинг фуқаролари бўлмаган бошқа шахсларга чегарада ўзини қандай тутиш кераклиги, навбатда қандай туриш лозимлиги бўйича мастер-класс ўтилибди.


Жавоб: Мордор.
Қабул: Қутурган давлат. Гарчи савол шаклига мос тушмаса ҳам.
Изоҳ: Толкин ўз асарини сиёсийлаштирилишига ва Мордор образида СССР назарда тутилишига қарши бўлган. Кембридж Толкин таълим олган ва ишлаган Оксфорддан шарқроқда жойлашган экан.
Дарвоқе ҳозирги кунда Мордор дейилганда қутурган давлат назарда тутилади.


Бир ҳил мазмундаги саволларга жавоб беришдан чарчаган ёзувчи, маърузаларидан бирида У аслида Кембридж эканини таъкидлаган. УНИ унли ҳарфлари бир ҳил бўлган сўз билан ёзиб беринг.


Транспорт коллежи ўқувчилари ўзаро жанжаллашишибди. Ерда думалаб ётган болани сочи қоп-қора экан. Бошқача бўлганда қутурган давлатни қутурган ОАВлари буниям сиёсийлаштириб юборган бўлармиди. Ким билади дийсиз?!


Анчадан буён каналда ҳеч нарса ёзмагандим. Аниқроғи ёзишдан ўзимни тийиб келаётгандим. Лекин битта қутурган давлат баттар қутиришни бошлади. Бу сафар қутирган давлатни қутирган эксперт ва журналистлари йўқ жойдан проблема ясаб, уни сиёсийлаштиришга жон-жаҳдлари билан киришиб кетишди.
Эмишки Ўзбекистонда рус миллати вакилларига нисбатан тазйиқ кучайиб кетибди, рус миллати вакилларини ҳуқуқлари қаттиқ топталибди, рус миллати вакилларига нисбатан тизимли дискреминация, тизимли куч ишлатиш, вахшийларча муносабат бўлаётган экан. Ё товба. Бунга Ўзбекистонда истиқомат қиладиган рус миллати вакиллари ҳам ишонмайдику.

Хўш бунақа манипуляциядан мақсад нима?

Мақсад шуки қутурган давлат ўз фуқароларини битта ғоя остида бирлаштириши керак. Чунки қутурган давлатни агрессив сиёсати ҳаттоки ўз фуқароларига ҳам ёқмаяпти. Бу давлатда бўлиб ўтган сўнгги президентлик сайловларида сайловчилар нима учун соат 12:00 да турнақатор навбат ҳосил қилишганини эслаб кўринг.

Хуллас қутурган давлат учун халқни бирлаштирувчи янги ғоя керак. Бу ғоя эса янги душман ясаш орқали шаклланяпти. Қутурган давлатда Марказий осиёлик меҳнат мигрантларига муносабат, Марказий Осиё давлатларидаги, хусусан Ўзбекистондаги маиший муаммони сиёсий муаммога айлантиришга уруниш шуни кўрсатяптики, қутурган давлат фуқароларини бирлаштириш учун "янги душман" сифатида Марказий Осиёни, хусусан Ўзбекистонни танлашди. Халқни ҳиссиётларига ўйнаш жуда яхши иш беради. Қутурган эксперт ва журналистлар гўёки Ўзбекистонда рус миллати вакиллари "қатағон қилинаётгани" ҳақида жар солишади. Қутурган давлатни содда фуқаролари эса бунга лаққа тушиб ишонишади ва "Олға Йўлчибой бобо, биз сиз биланмиз" деб ҳайқиришади.

Бор йўғи шу. Йўлчибой бободан норози бўлаётганларни манипуляция қилиш керак. Қутурган давлат ичидан парчаланиб кетмаслиги учун халқи бирлашиши керак. Бунинг учун тепада таъкидлаганимиздек янги душман керак.

Қисқаси тезда қутурганларга қарши эмлаш муолажаси ўтказилмаса бошқаларга ҳам юқуши мумкин.

@narimovumid

Показано 20 последних публикаций.