Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
ИШОНГАНИМ ДАДАМ БОР
Бахтлиман ҳар онимда,
Омадим ҳар қадам бор.
Дуо қилиб ёнимда,
Ишонганим дадам бор.
Ҳиммати беадоғим,
Меҳнатдан қўл қадоғим.
Виқори баланд тоғим,
Суянганим дадам бор.
Умрим ўтмади камда,
Ташвишларда ё ғамда.
Қўли доим елкамда,
Ишонганим дадам бор.
Бахтим кулса ақлдан
Озиб, қолишар тилдан.
Зафар қучсам чин дилдан,
Қувонганим дадам бор.
Ёздек илиқ қишларим,
Тошдан қаттиқ тишларим.
Юраверар ишларим,
Ишонганим дадам бор.
Нуроний басавлатим,
Дуогўй бадавлатим.
Уйим файзи жаннатим,
Суюклигим дадам бор.
Қара омадимни кўр,
Ўзи онамга ғамхўр.
Зўрманда, ҳаммадан зўр,
Ишонганим дадам бор.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟
Бахтлиман ҳар онимда,
Омадим ҳар қадам бор.
Дуо қилиб ёнимда,
Ишонганим дадам бор.
Ҳиммати беадоғим,
Меҳнатдан қўл қадоғим.
Виқори баланд тоғим,
Суянганим дадам бор.
Умрим ўтмади камда,
Ташвишларда ё ғамда.
Қўли доим елкамда,
Ишонганим дадам бор.
Бахтим кулса ақлдан
Озиб, қолишар тилдан.
Зафар қучсам чин дилдан,
Қувонганим дадам бор.
Ёздек илиқ қишларим,
Тошдан қаттиқ тишларим.
Юраверар ишларим,
Ишонганим дадам бор.
Нуроний басавлатим,
Дуогўй бадавлатим.
Уйим файзи жаннатим,
Суюклигим дадам бор.
Қара омадимни кўр,
Ўзи онамга ғамхўр.
Зўрманда, ҳаммадан зўр,
Ишонганим дадам бор.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟