Фильтр публикаций


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
ОТАМ АЙТГАН ЙЎЛДАМАН

Юриб ўнгу сўлдаман,
Гоҳ ёмғир гоҳ дўлдаман.
Кам бўлмадим ҳаётда,
Отам айтган йўлдаман.

Давлат топдим тахт топдим,
Шиддат топдим шахд топдим.
Қадамимда бахт топдим,
Отам айтган йўлдаман.

Тупқоғу зари дурли,
Ҳар бир кўчаси нурли.
Юриб ўтмоқ ҳузирли,
Отам айтган йўлдаман.

Йўлим тўсмас ҳатто ҳас,
Кўрганлар қилар ҳавас.
Адашмай деб ҳар нафас,
Отам айтган йўлдаман.

Бас келиб ёв сўзига,
Боқиб арслон кўзига.
Ўхшай дея ўзига,
Отам айтган йўлдаман.

Ишлари ҳам соз бўлган,
Зўрлар ишқибоз бўлган.
Қишлари ҳам ёз бўлган,
Отам айтган йўлдаман.

Бу беш кунлик дунёда,
Доим бўлдим зиёда.
Султоним, мен шаҳзода,
Отам айтган йўлдаман.

Бирга қўймас ёлғизлаб,
Арслон ўғлим деб сизлаб...
Юрибман жаннат излаб,
Отам айтган йўлдаман.

✍ Одилбек Қодиров

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
BOY BOʻLAVERING

Osmondagi oy boʻlavering,
Qoʻlim yetmas joy boʻlavering,
Biz gʻaribmiz sizku malikam,
Boyga tegib boy boʻlavering.

Chiroylisiz, goʻzal, eng goʻzal,
Biz boʻlmadik sizga teng goʻzal.
Yomon soʻzni bizga deng goʻzal,
Boyga tegib boy boʻlavering.

Sevganimiz boʻldimi ayb?
Koʻnglimizni qildingiz mayb...
Ketavering, keting jilmayib,
Boyga tegib boy boʻlavering.

Yuragimga urgancha yor tiq,
Oʻzin qildi oʻzgaga tortiq...
Keragidan sevibman ortiq,
Boyga tegib boy boʻlavering.

Tilim tiysam bu dilim dogʻliq,
Muhabbatning dardi nechogʻliq...
Sevgi boʻlsa choʻntakka bogʻliq,
Boyga tegib boy boʻlavering.

Qorsiz qolsa qulamas qoya,
Yorsizga ham yoʻqdir nihoya.
Siz men uchun mangu hikoya,
Boyga tegib boy boʻlavering.

Ushlasamda bilagingizdan,
Joy topmadim tilagingizdan.
Surgun qilib yuragingizdan,
Boyga tegib boy boʻlavering.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Нурулло Нурлий
Севма мени шунчаки...

Сенга атаб умримни,
Бердим борим кўнглимни.
Тингла айтар сўзимни,
Севма мени шунчаки.

Меҳр бергин кўп ортиқ,
Сен ўзингни қил тортиқ.
Бари ўзингга боғлиқ,
Севма мени шунчаки.

Ширин бўлсин рашқинг хам,
Войдод дейин дастингдан.
Жой ажратиб қасрингдан,
Севма мени шунчаки.

Борим шуда қабул қил,
Кўнглим сенга шуни бил.
Баҳтли бўлиб баҳтдан кул,
Севма мени шунчаки.

Севгин куюб ўт бўлиб,
Қаттиқ ишққа лим тўлиб.
Ишқингни бер минг ўлиб,
Севма мени шунчаки...

Нурулло Нурлий


Репост из: Нурулло Нурлий
Кетмайди...

Бир парча киймсиз туғилдим,
Бошланди сўнгра кўп камларим.
Тўғилдим демак мен тутилдим,
Мен билан кетмайди ғамларим.

Бошимни урдим хўп тошларга,
Мол дунё йиғдимда жамладим.
Не кунлар тушмади бошларга,
Мен билан кетмайди камларим.

Юришни бошламай югурдим,
Ёнсин деб ёрқинроқ шамларим.
Билмадим нега ҳам улгурдим,
Мен билан кетмайди дамларим.

Ўттизни кўрмайин сочда оқ,
Сўнишни бошлади шамларим.
Гуноҳлар кўп бўлди йўлим доғ,
Мен билан кетмайди ғамларим.

Шериксиз туғилдим улғайдим,
Кўзимдан қуриди намларим.
Мен шуни кимлигин билсайдим,
Мен билан кетмайди ғамларим...

Бир ўзим келдимми кетаман 😢
Нурулло Нурлий


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
БОЙ БЎЛДИМА МАНА БУГУН

Камбағал деб боқмаганлар қани бугун,
Менсидилар менсимаслар мани бугун.
Кечагина қўл учида кўрсатганлар,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

Акам десам кўксимданей итардингиз,
Саломимга алик олмай ўтардингиз.
Энди мақтаб бошингизга кўтардингиз,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

Сўраб борса совчиларим қайтарганлар,
Қаранг энди севаман деб айтарканлар.
Кўзин тикиб йўлларимни кутарканлар,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

Давр оти бир унда, бир бунда дунё,
Айланади, ўзгаради кунда дунё...
Суяр экан пулинг бўлса шунда дунё,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

Оддий эди юришлару устларимей,
Кўп эдида чўнтакда кам кўстларимей.
Чойхонага айтмай қўйган дўстларимей,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

Йўқчиликда кўпчилик юз буриб кетди,
Синовлар ҳам бир шапалоқ уриб кетди.
Омад келиб энди ишлар юриб кетди,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

Онам бир кун зўр бўлади болам дерди,
Фарзандингиз ҳалол ишлаб ризқин терди.
Ота онам дуо қилди, Худо берди,
Кўриб қўйинг бой бўлдима мана бугун.

✍ Одилбек Қодиров

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Нурулло Нурлий
Жонинг соғми айтгин дўстим..

Доим қувнаб ўйнаб бирга,
Ёшлик пайти бирга ўстим.
Қара қанча йиллар ўтди,
Жонинг соғми айтгин дўстим.

Тақдир йўллар айро қилди,
Кўпайди-да каму кўстим.
Соғинч бугун бағрим тилди,
Жонинг соғми айтгин дўстим.

Кўзлар шундай сўқир экан,
Ёронларга қўлим чўздим.
Хар холатда дўстим деган,
Жонинг соғми айтгин дўстим.

Билдим бугун керагимсан,
Муштоқ бўлиб йўлинг тўсдим.
Жигардайн жигаримсан,
Жонинг соғми айтгин дўстим.

Пулда эмас қадр қиммат,
Борсан ўзинг, борман дўстим.
Ўтар вақт ҳам, ўтар кулфат,
Жонинг соғми айтгин дўстим.
Нурулло Нурлий


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
SINFDOSHLARIM

Eslaganda koʻzda yoshlarim,
Oʻn bir yillik partadoshlarim.
Yaxshimisiz sogʻ omonmisiz,
Ey oʻzimni sinfdoshlarim.

Har qayoqda boʻldik hayotda,
Ex u damlar hamisha yodda.
Sodda edik juda ham sodda,
Ey oʻzimni sinfdoshlarim.

Qogʻozlarga yozilgan xatlar,
Telbalarcha ilk muhabbatlar....
Oʻsha paytlar oʻsha suhbatlar,
Qaytsa edi sinfdoshlarim.

Oʻsha goʻzal maktab yoshida,
Oʻsma boʻlar edi qoshida...
Kutar edim kecha boshida,
Bilar edi sinfdoshlarim.

Darsdan qochib daydishar edik,
Goh urishib aytishar edik.
Uyga birga qaytishar edik,
Oʻz oʻzimni sinfdoshlarim.

Bilmasdi tashvishu gʻamlar,
Oʻylantirmas edi bu kamlar.
Qaytmas boʻlib ketdi u damlar,
Ey oʻzimni sinfdoshlarim.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
BAHO QILDING

Na menga, na sevgimizga vafo qilding,
Yuragimni bir chertingu zaho qilding.
Xiyonatning koʻchasida bozor ochib,
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

Kechirmayman, boʻlolmayman adolaring,
Oʻzing oqlar behuda u sadolaring.
El ichida koʻz koʻz qilib savdolaring,
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

Kipriklaring yuragimga sancha sancha,
Davosi yoʻq azoblaring aytgin qancha.
Bir haridor boʻlar edi boʻlsa mancha,
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

Vadalaring oʻtib ketar kunchamidi,
Ishqing oʻzga bogʻbon izlar gʻunchamidi.
Shunchamidi, ahir narxing shunchamidi?
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

Armonlarim alday desam hun yigʻlaydi,
Hijroningda koʻngil ham mahzun yigʻlaydi....
Bizsiz qolgan umr yigʻlar, kun yigʻlaydi,
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

Dil darbadar...
Men darbadar...
Ishq darbadar...
Bilolmayman xoinlarga qanday qadar.
Sen yonimda eding ammo men bexabar,
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

Mendan ketib hiyonatning tamin totib,
Oʻzing oqlab yolgʻonlarga botib botib.
Mana bugun boy boʻldingmi koʻngil sotib,
Muhabbatni buncha arzon baho qilding.

✍ Odilbek Qodirov


❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Дунёнинг ишлари.

Бели оғриб оёқ кийимини кия олмаган аёл оёқларини ўғли тамон узатди. Остонада ўтирган девсифат ҳайбатли ўғлига бир эркалик қилси келдими ўзига ҳам эриш туюлди.
—Ўғлим оёқ кийимим боғлаб қўйгин.
Эндигина ўн саккиздан ўтган ўғил дўриллаган овозлари билан дўнғиллади.
—Бир оёқ кийимингизни кийишни эплолмайсизми?
Онанинг ичидан куз келиб дарахт энг сўнги япроғини тўкканидек бир нарса чирт этиб узулди.
Кўнглига оғир ботсада жилмайди. Дарроз ўғил онаси пойига энгашиб оёқ кийимларини ипларини боғлашга интилди.
—Эсингдами ўғлим, болалигингда ҳеч ҳам поябзалинг ипини боғлай олмас эдинг.
Ўғил жилмайди мактабга кета туриб оёғларимни ғиштдан сал баландроқ қилиб қурулган остонага қўя эдим, сиз оҳиста боғлаб қўяр эдингиз.
—Ҳа тўғри энди навбат сеники ўғлим, ўша пайтлар менга бу ишлар малол келмас, аксинча сени оёқ кийиминг боғлолмаслигингни билиб доим кутиб турар эдим.
—Сиз йўқ бўлсангиз дадамга, улар йўқ бўлса акамга бувимларнинг уйига борсам тоғамга боғлатардим дея жилмайди.
—Ҳамма нарса навбати билан экан болам. Аллоҳ нима учун табиатни тўрт фаслга бўлиб қўйган биласанми?
—Нима учун.
—Қиш келганда баҳорни қадрини, Ёз кетганда кузни қвдрини билиш учун фаслларни бирин кетин алмаштирар экан.
— Биз инсонлар ҳам фаслларга ўхшаймиз. Олдин ёшлик баҳор каби гўзал навқирон пайт бўлади. Секин аста ёз, куз фасли ва ниҳоят умримизга сочларимизга оппоқ қорларин сочиб кириб келар экан.
—Мени кечиринг онажон, ҳар куни оёқ кийимингиз ипларини ўзим боғлайман.
Она жилмайганча кўча томон ошиқди. Дунёнинг ишлари қизиқда инсонлар фасллар каби алмашиб ўрнимизни вақт соати келганида бир биримизга бўшатиб берар эканмиз.

Наргиза Ҳайдарова.
Санкт Петербург

@NargizaHaydarova

@nargiza_haydarova


#премьера #мп3

ЙЎҚЛАГАНЛАРИМ

🎙 Ўктам Мўминов
🎼 Рустам Тулашев
✍ Одилбек Қодиров

Яна бир янги қўшиғимиз сизлар учун...

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


@nargiza_haydarova


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
MEN SENI SEVIB QOLDIM

Bedor sogʻinib toldim,
Har nafas yodga oldim...
Yuragimni fatx etding,
Men seni sevib qoldim.

Tutqich bermas jayrasan,
Borsam yoʻlim qayrasan.
Kuydirib yor yayra san,
Men seni sevib qoldim.

Kutib koʻngilda dodu,
Aldamchi koʻzlar shodu...
Qilgansan qandoq jodu,
Men seni sevib qoldim..

Ishq degan shaharchadan,
Kel baxt degan darchadan...
Boshqachasan barchadan,
Men seni sevib qoldim.

Nozlaring bir yuk jonim,
Ayblaring suyuk jonim...
Vafosi buyuk jonim,
Men seni sevib qoldim.

Goʻzalsan oy, falakdan,
Yigʻilsa har malakdan...
Ishon yurak yurakdan,
Men seni sevib qoldim.

Baxtim qoʻyib garovga,
Chiqqandekman bir ovga...
Berolmayman birovga,
Men seni sevib qoldim.

Qosh kamon, kiprik oʻqdir,
Koʻzlar olovdir choʻqdir...
Tarifinga soʻz yoʻqdir,
Men seni sevib qoldim.

Soʻzga quloq solmayman,
Ketma koʻnib qolmayman....
Sensiz yashay olmayman,
Men seni sevib qoldim.

Qildingku bedor endi,
Senda oʻzim bor endi.
Menikisan yor endi,
Men seni sevib qoldim.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Нурулло Нурлий
Дўстларим..

Қоқилганда хамрохим бўлган,
Бирга ўйнаб бирлашиб юрган.
Хар кунимда елкадош турган,
Омон бўлинг менинг дўстларим.

Сизлар бордир ёруғдир дунё,
Мехрингиздан таралар зиё.
Улар жонин соғ сақла Худо,
Омон бўлинг менинг Дўстларим.

Сиз қувонсагиз юзимда кулгу,
Қалқиб турар юракдан туйгу.
Яқин келмас ғам ташвиш  қайғу,
Омон бўлинг менинг Дўстларим.

Кунда йўқлаб холим сўрайсиз,
Олислардан омад тилайсиз.
Адашганда сира кулмайсиз,
Омон бўлинг менинг дўстларим.

Соғинганман битгайман ашёр,
Дўстларим бор дунёларим бор.
Барчангизга бўлсин омад ёр,
Омон бўлинг менинг дўстларим.. .
Нурулло Нурлий


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
ONANG BOʻLARKAN

Bazan baxting soʻlarkan,
Koʻzinga yosh toʻlarkan.
Shunda yoningda qolgan,
Faqat onang boʻlarkan.

Oʻz dardini yutgan ham,
Qoʻllaringni tutgan ham.
Yoʻllaringni kutgan ham,
Faqat onang boʻlarkan.

Chindan yaxshi koʻrguvchi,
Kunda holing soʻrguvchi.
Senga jonin berguvchi,
Faqat onang boʻlarkan.

Unutar doʻstu yoring,
Tegmay qolganda koring.
Doim yodida boring,
Faqat onang boʻlarkan.

Sen kuyganda u yongan,
Sen deb oʻzidan tongan.
Gʻalabangdan quvongan,
Faqat onang boʻlarkan.

Bir duo, bir diydori,
Jonu taning madori.
Hamma dardinga dori,
Faqat onang boʻlarkan.

Ziyon boʻlsa ishingda,
Bezovta jon qushingda...
Oʻlsa ham ex tushingda,
Faqat onang boʻlarkan.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
КEРИЛМА ДЎСТ

Отинг чопиб ўзгариб,
Мол дунёга берилма.
Тўрт сўм топиб ўзгариб,
Керилма дўст, керилма.

Зўриман дединг бугун,
Қулоғим единг бугун.
Кеча ким эдинг, бугун
Керилма дўст, керилма.

Дунё, беш кунлик дунё,
Гоҳ кун, гоҳ тунлик дунё...
Эмас устунлик дунё,
Керилма дўст, керилма.

Кулиб отиб ҳандасан,
Гўё ўлмас тандасан.
Сен ҳам мендек бандасан,
Керилма дўст, керилма.

Пул қўлнинг кири дерлар,
Тўярсан қучса ерлар.
Мақтанчоқ бўлмас шерлар,
Керилма дўст, керилма.

Кимга баланд жой бўлу,
Биров етмас той бўлу...
Ҳаммаданам бой бўлу,
Керилма дўст, керилма.

Бошга келса кулфатлар,
Кетар сохта улфатлар.
Улар фойдангни хатлар,
Керилма дўст, керилма.

Мансаб, пул вақтинча йўл,
Ўтаверар қўлма қўл...
Аввалгидек одам бўл,
Керилма дўст, керилма.

Ёшликдан ҳар онида,
Оқибат қон қонида...
Эски дўстлар ёнида,
Керилма дўст, керилма.

✍ Одилбек Қодиров


❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
YOR YORINGIZ AYTIB BERAY TOʻYINGIZDA

Oʻn sakkiz yosh eng gullagan boʻyingizda,
Kelin boʻlib kuydirdingiz koʻyingizda...
Armonginam rozimisiz oʻzim borib,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

Bir jilmayib menga yoqib qoldingizda,
Endi esa yurakka oʻt soldingizda...
Koʻzingizga boqib turib, oldingizda,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

Oppoq libos egningizda yaltirasin
Meni koʻrib yuragingiz qaltirasin...
Koʻzlaringiz yoshin toʻkib moʻltirasin,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

Boshingizdan sochsin tillo zarralarin,
Unutmayman otangizning zardalarin...
Hilpiratib goʻshanganing pardalarin,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

Yolgʻonchi qiz, boylikka oʻch xonim oʻlan,
Aytilganda chiqib ketsin jonim oʻlan...
Dunyodagi eng ogʻringli oxang bilan,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

Eslaysizmi sogʻinganda yigʻlab jonim,
Oʻzga tursa sochlaringiz silab jonim...
Tez qaytaman baxtingizni tilab jonim,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

Oy boʻldingiz mening qoʻlim yetmasin deb,
Ketdingizey qolsam baxtsiz etmasin deb...
Sevganlarim yodingizdan ketmasin deb,
Yor yoringiz aytib beray toʻyingizda...

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


Репост из: Odilbek Qodirov | Sheʼrlar 🇺🇿
OʻGʻLINGIZ ZOʻR BOʻLADI ONA

Choʻntak pulga toʻladi ona,
Tashvish gʻamlar soʻladi ona.
Xudo berib, omadim kulib,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

Hozircha toy minganimcha yoʻq,
Yoʻqchilikdan singanimcha yoʻq.
Kecha kunduz tinganimcha yoʻq,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

Koʻzlaringiz boʻlmas sira nam,
Umringizda uchramaydi kam.
Ishonchingiz oqlash uchun ham,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

Siz haqqimga duo qiling bas,
Toʻxtamayman yoʻldan bir nafas.
Sizga hamma qiladi havas,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

Saroy qurar kundek kechasi,
Siz boʻlasiz qirolichasi...
Maqtashadi hali nechasi,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

Oz qoldi marraga yetamiz,
Allohga shukrlar etamiz...
Ikkimiz xojiga ketamiz,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

Orzu qilgan maqsadim katta,
Siz duoda, men harakatda.
Xudo berib bir kun albatta,
Oʻgʻlingiz zoʻr boʻladi ona.

✍ Odilbek Qodirov

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟


ЎҒРИ  КЕЛИНЧАК

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим. У
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деб хайрлашди.
Автобусдан  тушиб қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


@nargiza_haydarova


Учта меҳмон ваъдалашмай  келаверади:

1. Ризқ.
2. Насиба.
3. Ўлим.

Аллоҳим!
Ризқимизни ҳалол, насибамизни кенг қил, ўлимимизни Ўзинг рози бўладиган ўлимлардан қил!


•Бирор нарсага кўринишига қараб баҳо берманг!
Негаки ҳақиқат, гоҳида аниқликка беркинган бўлади.

Ҳудди олма каби, сизни пўчоғи ўзига жалб қилади,
Лекин ичи чириган бўлади…

🌹🌹🌹


@nargiza_haydarova


Репост из: Нурулло Нурлий
Соғинч..

Йўлларим ёпилди тўсиқлар бўлди,
Кўринмас туманлар қўпайди яна.
Кўнглим хам хўрсиниб ғуборга тўлди,
Соғиндим тугалмас мехрингиз Она.

Зулматдан чиқолмай нурга интилиб,
Тополмай ахтариб келяпман мана.
Кўзларим соғинчим қўйди билдириб,
Тугалмас мехрингиз согиндим Она.

Сочларим оқини санайман ногоҳ,
Ошкора дардини кўрсатар тана.
Изладим ва лекин топмадим паноҳ,
Тенги йўқ мехрингиз согиндим Она.

Бағримда ўт бўлиб ёнар соғинчим,
Ҳаётдан ўқсиниб қилдимда гина.
Учрамас яқин дўст битта овунчим,
Топилмас мехрингиз согиндим Она.

Тенги йўқ дунёда инсон ўзингиз,
Мехрингиз борини бергансиз Она.
Яшайди талпиниб Нурлий ўғлингиз,
Соғиндим мехрингиз согиндим Она.
Нурулло Нурлий

Показано 20 последних публикаций.