Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Туркия реставрация ширкати раҳбари билан музокара ўтказди
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов Туркиянинг Caglarercanmimarlik реставрация ширкати раҳбари Чаглар Эржан билан учрашиб, вилоятдаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини хорижий тажриба асосида олиб бориш масалалари юзасидан музокара ўтказди.
Учрашув давомида Caglarercanmimarlik ширкати фаолияти ва амалга оширган реставрация ишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Наманган вилоятидаги маданий мерос объектларини тиклаш борасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокара чоғида Туркия тажрибасидан фойдаланган ҳолда реставрация ишларини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишувга эришилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Caglarercanmimarlik ширкати ўртасидаги ҳамкорлик вилоятдаги тарихий обидаларни муҳофаза қилиш ва уларни қайта тиклаш ишларини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси.