#Табрик
Азиз ва муҳтарам аёлларимиз, онахонларимиз, опа-сингилларимиз!
Барчангизни баҳорнинг илк байрами, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.
Муҳаббат ва меҳр тимсоли бўлган сиз азиз аёллар оилаларимиз тинчлиги, жамиятимиз фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшмоқдасиз. Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, сабр-тоқатингиз ва ақл-идрокингиз ҳаётимизни янада файзли ва нурли қилади.
Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-осойишталик, дастурхонингизга қут-барака, ўзингизга эса оддий АЁЛЛИК БАХТИни тилаймиз. Ҳар бир кунингиз байрам, ҳар бир онингиз баҳор бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз!
Инсон қадри улуғланаётган юртда доимо баҳор гулларидай чиройли, нафис, гўзал ва бетакрор бўлишингиз тилакдошимиз!