Нон дўкондан кўп "АПТЕКАЛАР"...
Жорий йилнинг 30 апрель куни Наманган вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, 24-уйда жойлашган нотурар жой объекти ва Наманган шаҳар, Зерабулоқ кўчасида жойлашган яширин омборхоналарда 3 та “Исузи” транспорт воситаси сиғимига тенг миқдорда ноқонуний сақланаётган дори воситалари аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу дориларнинг эгаси бирорта фирма очмаган ва тегишли лицензия олмасдан ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётганлиги аниқланган ҳамда дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда, вақтинча сақлаш учун олиб қўйилган дори воситалари юзасидан тегишли тартибда экспертизалар тайинланган бўлиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда тадбиркорларга барча имкониятлар яратилди. Аммо айрим кимсалар бундай вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда.
Ўз фарзандини, ўз ҳамшаҳарларини алдаган кимсаларга албатта қатъий жазо муқаррардир.
Давлат ишончини суистеъмол қилманг, "тадбиркорлар"!