Namangan24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали
АОКА - ОАВ №1357
t.me/namanganim24
👉 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy
Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/38986525
Ютуб: https://youtube.com/@namangan24rasmiy
Реклама ва мурожаатга:
@OqilxonDadaboyev
@N24_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#ESLATMA

🗓🕌 Кундалик намоз вақтлари тақвими - 2024 йил 25 ноябрь (ҳижрий 1446 йил - Жумадул аввал ойининг йигирма учинчи санаси), душанба.куни учун (Наманган вақти билан)

🌄 Қуёш вақти   ⏰ 07:13
🏙 Қиём вақти   ⏰ 12:05

                           Азон           Такбир
🌙 Бомдод     ⏰ 05:50 |   | 06:35
🌙 Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
🌙 Аср             ⏰ 15:06 |   | 15:16
🌙 Шом           ⏰ 16:50 |   | 16:50
🌙 Хуфтон      ⏰ 18:11 |   | 18:21

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24


#TIBBIYOT_VA_ZAMON

📹🏥 "Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун!" – Наманган шаҳридаги "ANAMED" тиббий диагностика марказида саховатпеша тадбир Носирбек Абдуллахонов бошчилигида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


#RASMIY_XABAR

🏡🏫 Хусусий боғча ва мактаблар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

🇺🇿📋 Ўзбекистон Президентининг "Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

🗓 Ҳужжат билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
◽️ барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
◽️ унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

🗓 Шунингдек, 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди:
◽️ замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
◽️ компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
◽️ ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


#TAYINLOV
ЎЗБЕКИСТОНДА ВАЗИР ЯНГИЛАНДИ

🇺🇿💼 Президентимиз фармони билан Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммадов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди.

Янги тайинловга қадар генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммадов республика мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган

Маълумот ўрнида, аввалги Мудофаа вазири Баҳодир Низомович Қурбонов кеча Президент фармонига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида иш бошлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


#SPORT_TAYM
#XUSHXABAR

👏🏸 Теннисчимиз Ҳумоюн Султонов Ҳиндистонда чемпион бўлди!

Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан эркаклар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифасидаги спорт устаси Ҳумоюн Султонов бош совринни қўлга киритди.

Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида нейтрал теннисчи Богдан Бобровга қарши кортга чиқди. Ватандошимизнинг тўлиқ устунлигида кечган мазкур беллашув 6:2, 6:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, бош совринни қўлга киритган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Ҳумоюн Султонов ташкилотчилар томонидан 3 минг 600 доллар миқдоридаги ютуқ пули ва 25 "ATP" рейтинг очкоси билан тақдирланди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


#ENERGETIKA
#TEJAMKORLIK

💡 Бир дона лампани алмаштириб, қанча пул тежашингизни биласизми?

☝️ Фақатгина чўғланма лампани самарадор "LED" лампага алмаштириб, сиз бир йилда 122 минг сўм тежашингиз мумкин.

Энди бу суммани уйингиздаги лампалар сонига кўпайтириб кўринг ва қанча кўп пул тежашингиз мумкинлигини аниқланг.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


#ESLATMA

📲 Скриншотлар юридик кучга эга бўлди!

Ўзбекистонда рақамли материаллар, масалан, мессенжерлардаги скриншотлар, видеоёзувлар ва ёзишмалар судда далил сифатида тан олинадиган қонун расман қабул қилинди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#BILGANINGIZ_FOYDA

📹🧂🍠🍎🫐 Қон кўпайтирувчи табиий ва фойдали ичимлик

☝️ Тайёрлаш усули:
▫️ Иккита қизил лавлаги;
▫️ Иккита олма;
▫️ 200 грамм майиз;
▫️ Икки-уч бўлак новвот;
▫️ Икки литр қайнаб турган сув.

👌 Мазали ва фойдали, тайёрлаб кўринг!

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#KUN_SANASI

📹🤝🗓 24 ноябрь – Халқаро дўстлар куни

☝️
Худо умрин берса, яшайверса тўқ,
Айтгин, кимнинг юз йил яшагиси йўқ.
Лек кўнгил тубида юз очар бир чўғ,
Бир кунда бир соат дўст учун яша.

📝 Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири


📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


​​#BILGANINGIZ_FOYDA
ҚУРЪОН ЭШИТИШНИНГ САЛОМАТЛИККА ФОЙДАСИ КЎПДИР

📖 Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади.

📖 Тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

📖 Қуръон эшитиш билан юрак касалликларини даволаш мумкин.

📖 Қуръони Карим фикрни бир ерга жамлаш қобилиятини ривожлантиради.

📖 Қуръон саратон каби сурункали касалликлардан ҳимояланишда, уларга қарши курашишда ёрдам 
беради.

📖 Қуръони Карим уйқусизлик, паришонхотирлик, беҳуда ғазабланишга шифо бўлади. Хотирани мустахкамлайди.

📖 Олимлар аниқлашича, инсон мияси – туғилганидан то умрининг охиригача – махсус дастур бўйича ишлайди. Бор-йўғи биргина салбий таъсир ҳам унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин. Буни қарангки, Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръон миядаги ана ўша дастур билан тўлиқ мосдир.

📖 Арабми, ажамми, ким бўлишидан қатъи назар, Қуръони Карим ўқиган, эшитган инсон қалби яйраши, руҳий безовталикдан қутулиши ҳикмати шунда бўлса ажаб эмас.

📖 Қуръони бор уйларга, инсу - жинслар кирмайди. Файзу барака шу уйда, ҳеч ғам-қайғу кўрмайди.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 Namangan24.uz
👉 @namanganim24


#ESLATMA

🗓🕌 Кундалик намоз вақтлари тақвими - 2024 йил 24 ноябрь (ҳижрий 1446 йил - Жумадул аввал ойининг йигирма иккинчи санаси), якшанба.куни учун (Наманган вақти билан)

🌄 Қуёш вақти   ⏰ 07:11
🏙 Қиём вақти   ⏰ 12:05

                           Азон           Такбир
🌙 Бомдод     ⏰ 05:48 |   | 06:28
🌙 Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
🌙 Аср             ⏰ 15:10 |   | 15:20
🌙 Шом           ⏰ 16:50 |   | 16:50
🌙 Хуфтон      ⏰ 18:20 |   | 18:30

📖 "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир" (Қуръони карим, "Нисо" сураси 103-оят).

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24


#TAYINLOVLAR

🇺🇿💼 Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди.

ДХХнинг собиқ раҳбари, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#MOTIVATSIYA

📹🚙 Гумма сотиб, "EQUINOX" автомашина олган наманганлик тадбиркор

📢 Бизнесни бошлолмай юрган дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#MIGRATSIYA

📹🇷🇺 Россия мигрантларга муҳтож

Ишчиларнинг етишмаслиги Россия бозорининг тахминан учдан икки қисмига таъсир кўрсатган.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


#BUNYODKORLIK

🏘 Наманганда замонавий технологиялар асосида "Aqlli uy" барпо этилади

Эндиликда қурилаётган янги кўп қаватли уйлар замонавий технологиялар асосида жиҳозланиб, "Aqlli uy" системаси билан таъминланади. Ҳозирда шаҳар инфратузилмасини автоматлаштириш ва фуқаролар учун юқори даражада қулай шароитлар яратиш бўйича муҳим қадамлар ташланмоқда.

Наманган шаҳри ҳокими Анваржон Отахўжаев ва “Smarter Uzbekistan” компанияси асосчиси Димитри Абуладзе ўртасида ўтказилган учрашувда компания томонидан бажарилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти бўлди.

Лойиҳада янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ва меҳмонхоналарнинг бошқарув тизимларини автоматлаштириш кўзда тутилган. Уй-жойлар овозли бошқариш, энергия самарадорлигини назорат қилиш, хавфсизлик тизимларини автоматлаштириш каби имкониятлар билан таъминланади. Бу орқали фуқаролар ўз турар-жойларини масофадан бошқариш, қулай ва хавфсиз турмуш шароитларини яратиш имкониятига эга бўлади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


#HODISA

⚡️🇰🇬🇺🇿 Бугун Қирғиз Республикаси ҳудудида юз берган 5,3 магнитудали зилзиланинг кучи Наманганда ҳам сезилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, координаталари: 39,5 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик; чуқурлик 10 килметрни ташкил этган зилзила эпицентри Тошкентдан 290 килметр жанубий-шарқда 2024 йил 23 ноябрь куни соат 13:30 да содир бўлган.

🗾 Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 98 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 151 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 167 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 290 км.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


#YASHIL_MAKON
#EKOLOGIYA
#TOZA_HUDUD
#MUSAFFO_IQLIM

📹🇺🇿🌴 Президент Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида қатнашди

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#SHU_KUNNING_MAVZUSI

📹❗️Қўқонлик табибнинг ҳақиқатан ҳам "мўъжизавий" кучи борми?

Минглаб одамлар Интернетда беморларни шунчаки бир силаб қўйиш орқали "даволаётган" табиб ҳақидаги видеоларни кўриб, даво истаб унинг ёнига бораётганидан хабарингиз бор.

Хўш, табибнинг ҳақиқатан ҳам "мўъжизавий" каромати борми?
Жавоб оддий: бу мутлақо ёлғон!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


#BU_MUHIM
НАМАНГАНДА ҚИШ МАВСУМИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ УЗВИЙЛИГИДА МУАММО БЎЛМАЙДИМИ?

Сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш, тармоқни модернизация қилиш куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишда муҳимдир.

Ҳозирда Наманган вилоятидаги 614 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва 31 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар 35-110 кВ кучланишли 210 та подстанция, 7 минг 397 та трансформатор пункти ҳамда 22 000,5 км узунликдаги 0,4-110 кВли узатиш тармоқлари орқали қувват билан таъминлаб келинмоқда.

– Қишда электр таъминотида узилишлар бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар қачонгидан кўра пухта тайёргарлик кўрилди, бунинг учун давлат дастурлари ва жамиятимиз маблағлари ҳисобидан етарли ресурслар ажратилди, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган филиали директори Адҳамжон Қорабоев. – Айниқса, совуқ ёки ёғингарчилик кунларида юкланиш билан ишлаши кутилаётган 37 та трансформатор катта қувватлисига алмаштирилиб, 366 мВА қўшимча қувват захираси яратилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24

Показано 19 последних публикаций.