Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табрик йўллади.
Давлат раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
“Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", – дейилади Президент мактубида.
Унда Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф этган.
➥#ТАРҚАТИНГ
НАМАНГАН ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼 ➥
https://t.me/+ew04OB6UKtVhYzIy